Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (140-дарс). Куфрнинг турлари

17:00 / 12.06.2021 4536 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Куфр тўрт хил бўлади:

1. Инкор куфри.

Бу хилдаги куфр эгаси ҳам қалби, ҳам тили билан куфр келтирган бўлади ва тавҳиддан ҳеч нарсани билмайди.

Бундай кишилар ҳақида Қуръони Каримнинг Бақара сурасида марҳамат қилади:

إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُواْ سَوَاءٌ عَلَيْهِمْ أَأَنذَرْتَهُمْ أَمْ لَمْ تُنذِرْهُمْ لاَ يُؤْمِنُونَ

«Албатта, куфр келтирганлар, уларни огоҳлантирсанг ҳам ёки огоҳлантирмасанг ҳам, уларга барибир, иймон келтирмаслар», дейилган (6-оят).

Яъни қўрқитсанг ҳам, қўрқитмасанг ҳам, кофирларга фойдаси йўқ, улар барибир иймон келтирмайдилар. Булар Аллоҳнинг тавҳидини инкор қилганлардир.

2. Жуҳуд (билиб туриб инкор қилиш) куфри.

Бу хилдаги куфрда қалби ила идрок қилса ҳам, тили билан иқрор бўлиб тан олмайди. Бундай куфрнинг мисоли шайтон ва Умайя ибн Солтга ўхшаганларнинг куфридир.

Бундай кишилар ҳақида Қуръони Каримнинг Бақара сурасида марҳамат қилади:

وَلَمَّا جَاءهُمْ كِتَابٌ مِّنْ عِندِ اللّهِ مُصَدِّقٌ لِّمَا مَعَهُمْ وَكَانُواْ مِن قَبْلُ يَسْتَفْتِحُونَ عَلَى الَّذِينَ كَفَرُواْ فَلَمَّا جَاءهُم مَّا عَرَفُواْ كَفَرُواْ بِهِ فَلَعْنَةُ اللَّه عَلَى الْكَافِرِينَ

«Бас, уларга ўзлари билган нарса келганда, унга куфр келтирдилар», дейилган (89-оят).

3. Саркашлик куфри.

Бу хилдаги куфрда қалби ила идрок қилади, тили билан иқрор бўлади ва қабул қилишдан бош тортади.

Бундай куфрга Расули Акрам алайҳиссаломнинг амакилари Абу Толибнинг куфри мисол бўлади. У бошқаларнинг маломатидан қўрқиб, мусулмонликни қабул қилмаган.

4. Нифоқ куфри.

Бу куфр эгасининг дилида иймони йўқ бўлса-да, тилида иймонни даъво қилади.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муриднинг ҳоли қуйидаги олти ҳолдан бири бўлади. 1. Обид. 2. Олим. 3. Таълим олувчи. 4. Волий. 5. Ҳунарманд. 6. Аллоҳ таолонинг муҳаббатига ғарқ бўлган одам. .Обид, давоми...

1941 13:30 / 20.06.2020
. ,. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, умматим қиёмат куни таҳорат асаридан пешона ва давоми...

3878 13:45 / 15.02.2020
Кўпчилик одамлар мақтовини яхши кўриб танқидини ёмон кўрганидан ҳалокатга учрайди. Уларнинг барча ҳаракатлари одамларнинг розилигини топишга, мақтовига эришиб, давоми...

4073 05:00 / 28.02.2017
1. Ражо банданинг ўз Роббига нисбатан қуллигини ва Ундан сўрайдиган ҳожатини изҳор қилишидир. 2. Ражо банданинг ўз Роббидан эҳсон кутиши ва Унинг фазлидан кўз давоми...

892 19:00 / 16.09.2023