Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия 178-дарс. Кибрни даволаш илмий ва амалий бўлади

18:30 / 26.03.2022 2637 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кибр ҳалокатга олиб борувчи дардлардан бўлиб, инсоннинг ундан ҳоли бўлиши қийин. Кибрни йўқ қилиш фарзи айндир. Кибр ўз-ўзидан йўқ бўлмайди, балки уни турли дармонларни ишлатиб, қунт ва бардавомлик ила даволаш лозим.

Кибрни даволаш икки мақомда бўлади:

Биринчи мақом – кибрни таг-томири билан қўпориб ташлаш.

Бу мақомдаги даволаш илмий ва амалий бўлади. Ҳар иккиси ҳам ишга солинмаса, шифо мукаммал бўлмайди.

Илмий муолажа қуйидагича бўлади: Аввало банда ўзини ва Роббини танисин. Шунинг ўзи ундаги кибрни йўқотиш учун кифоя қилади. Агар банда ўзининг кимлигини ҳақиқатда англаб етса, ҳар бир хордан ҳам хор эканини, ҳар бир кичикдан ҳам кичик эканини билади. Ана шунда унга тавозели бўлиш ва ўзини хокисор тутишдан бошқа нарса тўғри келмаслигини англаб етади.

Агар банда Роббини ҳақиқий равишда таниса, улуғлик У Зотдан бошқага тўғри келмаслигини англаб етади.

Амалий муолажа қуйидагича бўлади: Бунда амалий равишда Аллоҳ таолога тавозе қилинади. Одамларга нисбатан доимий равишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, аҳли солиҳларнинг ва тавозелиларнинг ахлоқи ила муомалада бўлинади.

Иккинчи мақом – вақтинча пайдо бўлган кибрни инсонни такаббур қилмайдиган даражага келтириш учун ўзига хос сабаблар ила даволаш.

Агар кибрланиш насаб туфайли бўлса, билсинки, у бошқанинг камолини кўра олмай, ўзини юқори тутмоқда. Шунинг учун отаси ва бобосининг аслини ўргансин. Отасининг асли ифлос нутфа бўлган. Бобосининг асли тупроқ бўлган. Асли шу каби нарсалар бўлган инсонга кибрланишни ким қўйибди?!

Агар кибрланиш жамол туфайли бўлса, ўзининг ичига оқиллар назари билан қарасин, ҳайвон кўзи билан қарамасин.

Агар кибрланиш қувват сабабли бўлса, ўйлаб кўрсин, бир кеча уйқусизлик етса, қуввати кетиб, ожизларнинг ожизига айланиб қолади-ку! Бир кун иситмаси чиқса, қувватини бир неча кунгача қайта тиклай олмай қолади. Оёғига оддийгина тикан кирса нима бўлишини ўйласин.

Агар кибрланиш бойлик сабабли бўлса, ўзидан олдин ўтган ва ҳалокатга учраган бойларнинг ҳолини кўз олдига келтирсин. Офат етиб, бир лаҳзада бир тийинсиз қолиши мумкинлигини эсидан чиқармасин.

Агар кибрланиш илм сабабли бўлса, Аллоҳ таолонинг ҳужжати жоҳилдан кўра олимга таъкидли эканини билиб қўйсин. Илм аҳлининг масъулияти катта эканини эсига олсин.

Ҳар бир мутакаббир Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким кибрга лойиқ эмаслигини яхши англаб етсин. Кибр қилган банда Аллоҳ таолонинг наздида ёмон кўринишини унутмасин. Ўзидаги кибрни тавозе ила даволаш пайидан бўлсин.

Танбеҳ: Бошқа ахлоқлар каби, кибрда ҳам икки тараф ва ўртачалик бор. Зиёда тарафи «такаббурлик», нуқсонга мойил бўлган тарафи «хорлик» дейилади. Ўртачаси тавозе деб аталади. Яъни кибрга ҳам берилмай, ўзини ҳам хорламай, тавозе кўрсатилади. Ишларнинг яхшиси ўртачасидир.

Бас, ким ўзини тенгдошларидан юқори тутса, мутакаббирдир. Ким ўзини тенгдошларидан паст тутса, мутавозедир. Мўътадил бўлиш яхши. Бунда ҳар бир ҳақ эгасига ўз ҳаққи берилади.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибодат маъносини тўғри тушуниб, ҳар бир ишимизни шариатга мос қилиб, Аллоҳнинг амрига, Набий алайҳиссаломнинг суннатларига мувофиқ олиб борсак, барча ишимиз давоми...

1606 19:00 / 17.12.2022
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш борасидаги воситалардан бири закотдир..Закот, сўзи луғатда .поклик, ва .ўсиш, деган маъноларни билдиради.Закот берган кишининг давоми...

3268 13:30 / 22.02.2020
1. Авомларнинг даражаси. Савобнинг ҳосил бўлиши ила оқибатнинг яхши бўлиши. 2. Хосларнинг даражаси. Розилик ва яқинликнинг ҳосил бўлиши. 3. Хосларнинг хосининг давоми...

1007 19:00 / 01.10.2023
.Валий, сўзи арабча бўлиб, .яқин дўст, маъносини англатади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Ўзининг маълум бир бандаларга валий эканлигини, баъзи бир бандалар У Зотнинг давоми...

6276 21:02 / 22.06.2019