Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (4-дарс). Тасаввуфнинг маъноси

10:04 / 24.10.2018 8201 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тасаввуфнинг ўзи кишилар орасида турли тортишувларга сабаб бўлгани каби, бу сўзнинг луғавий маъноси ҳам аҳли тасаввуфнинг ва бошқаларнинг орасида анчагина мунозараларга сабаб бўлган. «Тасаввуф» сўзи қайси ўзакдан олингани ва ундан кўзланган маъно ҳақида бир қанча фикр-мулоҳазалар айтилган. Бинобарин, «суфий» («сўфий») сўзи ҳақида ҳам худди мана шу ҳолни кўрамиз. Зотан, бу икки сўз ва маъно бир-биридан ажралмас нарсалардир. Келинг, ана шу мулоҳазаларнинг баъзилари билан танишиб чиқайлик.

1. Айримлар: «Сўфий» сўзи аҳли суффага нисбатдир», дейишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақтларида у зот алайҳиссаломнинг масжидларида суффа бўлган. Ўша суффада уй-жойи йўқ ўта камбағал саҳобалардан бир гуруҳи яшаганлар. Улар асосан талаби илм билан машғул бўлганлар ва тақводорлик билан умр кечирганлар. Сўфийчилик ўшалардан келиб чиққан.

Аммо бу фикрга қарши тарафдагилар: «Агар «суфий» сўзининг асли суффа бўлганида, араб тили қоидасига биноан уни «суффий» дейиш керак эди», дейишади. Шунинг учун «суфий» сўзи «суффа» сўзидан олинган, дейиш тўғри бўлмайди.

2. «Сўфий» сўзи «саф» сўзидан олинган, дейдиганлар ҳам бор. Уларнинг фикрича, сўфийлар ибодатнинг олдинги сафида бўлганлар, шунинг учун ушбу номни олганлар.

Аммо луғат уламолари бу фикрни ҳам рад этадилар. Чунки сафга нисбат берилса, «саффий» дейилиши керак эди.

3. «Сўфий» сўзи Суфа ибн Удд ибн Тлобихага нисбатдир, дейди яна бир тоифа. Қадимда ўта кўп ибодат қиладиганлар айнан ўша одамга нисбат берилган.

Аммо бу талқин ҳам қабул қилинмаган. Чунки Исломда бошқа диндагиларни ўзига ўрнак қилиб олиш мумкин эмас. Суфа ибн Удд жоҳилият даврида фаолият кўрсатган.

4. Баъзи кишилар: «Сўфий» «сафо»дан олинган. Қалби соф бўлган кишилар сўфий бўлишига ишорадир», дейишган.

Аммо кўпчилик бу фикрни ҳам рад этади. Уламоларнинг фикрича, «Сафо» сўзининг «суфий» (сўфий) бўлиб қолиши луғат илми жиҳатидан ҳам, мантиқ жиҳатидан ҳам тўғри келмайди.

5. «Суфий» сўзи арабча «сувф» – «жун» сўзидан олинган, дейишади кўпчилик боҳислар. Аввало, луғат жиҳатидан бу исм жуда тўғри келади. Қолаверса, кўп ибодат қилишга берилган кишилар кийимни ҳам жуда содда кийишган. Одатда уларнинг кийимлари фақат жундан иборат бўлган, дейишади улар.

Жун майин бўлмагани учун ҳам барча асрларда обидларнинг хос кийими ҳисобланган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг обидликлари ҳақида сўз борганда ҳам «Ул зот жун кийим кияр эдилар» деган ривоят келтирилади.

Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда: «Бадр уруши қатнашчиларидан етмиштасини кўрганман, барчасининг кийими фақат жундан эди», дейилган.

Абу Сулаймон Дороний бу ҳақда қуйидагиларни айтади: «Жун зуҳднинг аломатларидан биридир. Кимнинг қалбида беш дирҳамлик жун кийиш рағбати бўлса, уч дирҳамлик жун кийиши лозим эмас».

Кўпчилик мутахассислар ушбу охирги қавлни қабул қилганлар.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобаи киромларининг буюк ҳаётларига диққат билан назар соладиган бўлсак, тазкиятуннафс, ихлос ва ахлоқнинг давоми...

3933 11:05 / 14.11.2018
1. Ҳасад Аллоҳ таолонинг ғазабига сабабдир. 2. Ҳасадгўйнинг қалби ҳасратга тўла бўлади. 3. Ҳасад ўз эгасининг мартабасини пасайтиради. 4. Ҳасадчини одамлар ёмон давоми...

2473 17:00 / 29.01.2022
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон бирингиз таом еса, Алоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини давоми...

2916 05:00 / 28.02.2017
32Ҳикмат Ўзингда яширинган айбларни кўришга интилишинг, сендан тўсиб қўйилган ғайбларни кўришга интилишингдан яхшироқдирrdquo Одамларнинг қалбларига, давоми...

3475 05:00 / 01.03.2017
Аудиолар

118750 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40709 14:35 / 11.08.2021