1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳикмат чашмалари

17:00 / 16.05.2022 1999 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тириклик ва ўлим фитнасининг маъноси нима?

Тириклик фитнаси: «Инсон ҳаёти мобайнида йўлиқадиган дунё, шаҳватлар ва жаҳолатлари билан фитналаниши, синалишидир. Аллоҳ сақласин, унинг энг улкани ўлим олдидан бўладиган хотима ясовчи фитнадир».

Ўлим фитнаси: «Ундан ўлим олдидан бўладиган фитна ирода қилинади. Яна ундан аввал келадиган ҳаёт фитнаси ҳам ирода қилинади. Ва яна ундан қабр фитнаси ҳам ирода қилинади. Бунга Асмо розияллоҳу анҳонинг «Жаноиз» бобида келадиган ҳадиси ҳам далолат қилади. Унда: «Сизлар қабрларингизда худди Масиҳи Дажжол фитнасидек ёки шунга яқин фитналанасизлар», дейилган.

Ибн Дақиқ Ийд, «Фатҳул борий» дан.

Изоҳ: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дуода «Эй, бор Худоё! Сенинг ила қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўликлик фитнасидан ва Масийҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман», дер эдилар».

Икки шайх ва Насаий ривоят қилган.

***

Мазҳаб имомларини сўккан ҳайвон билан уларнинг йўналиш-мактабларини сўккан ҳайвон ўртасида фарқ йўқдир. Уларни бари динга қарши урушдир.

***

Ҳусну зон — яхши гумон ҳақида

Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Агар дўстинг ҳақида бирон ёқимсиз, ёмон хабар сенга етса, унинг бу ишини оқлайдиган бирон сабаб, узр қидиргин. Агар оқлашга бирон узр тополмасанг, ўзингча айтгинки: «Шоядки, дўстимда бирон асосли сабаби бўлса керагу, уни мен билмасам керак», дегин.

«Ҳилятул авлиё» китобидан.

***

Қалблар нифоқдан Аллоҳнинг зикридан бошқа нарса билан пок бўлолмайди. Шунингдек, уларни бегонага назар солиш, Аллоҳни рози қилмайдиган нарсани эшитиш нопок қилгандай нопок қилолмайди. Нифоқ кўз ва қулоқ орқали қалбга киради, тил бўлса, уни зоҳир қилиб кўрсатади ва чиқаради.

***

Ким билан ҳамсуҳбат бўлишни танлаб олинглар!

Аллоҳ азза ва жалла баён қилади: «Батаҳқиқ, менга зикр (Қуръон) келгандан сўнг у (дўст) мени адаштирди» (Фурқон сураси, 29-оят).

Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ деди: «Албатта сен учун фожирлар билан бирга ўтириб ҳолва егандан кўра, аброрлар билан бирга тош ташиганинг яхшироқдир».

«Ровзатул ъуқало» китобидан.

Изоҳ: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқага эргашганларнинг барчасининг ҳоли шу бўлади. Қуръон йўлидан бошқа йўлга юрган, Қуръондан бошқа дастурга амал қилганларнинг барчасининг ҳоли шу бўлади. Қиёмат куни уларнинг ҳаммасининг бу дунёдаги «дўст»лари ёрдамсиз ташлаб кетади.

***

Қайлула – тунги намоз учун муайян сабаблардандир.

Исҳоқ ибн Абу Фарва деди: «Қайлула (туш пайтида мизғиб олиш) яхшилик аҳлининг амалидандир. У тунги намоз учун қалбга қувват идиши, манбаидир».

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ ҳақларида ривоят қилинади, у зот бозорчиларнинг бозордаги бақир-чақир, шовқин-суронларини кўриб: «Анавилар бунинг ўрнига бироз мизғиб, қайлула қилиб олсалар бўлмасмикин? Чунки бу ҳолда уларнинг туни фақатгина ёмон тун бўлади деб ўйлайман», дедилар.

Имом Марвазийнинг «Мухтасари қиёми лайл» асари

ва имом Аҳмаднинг «Зуҳд» китобларидан.

Arabic.uz манбаси асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Марвазийдан ривоят қилинади .Солиҳ зотлардан бири бўлмиш Абу Абдуллоҳнинг ҳузурига Иброҳим Ҳасрийни олиб кирдим. У Абу Абдуллоҳга .Онам сизни тушларида давоми...

4029 08:06 / 27.06.2020
.Хатм, тугатиш, якунлаш деган маънони билдиради. .Хатми Қуръон, деганда Қуръони Каримни бошданохир тўлиқ ўқиб чиқиш тушунилади. Бирорта сура ёки оят ташлаб кетилса, давоми...

80753 09:30 / 30.04.2019
Ҳазмнинг биродари Суҳайл айтади .Молик ибн Динор вафот этгач, тушимда уни кўриб, .Эй Абу Яҳё, Аллоҳ таолога қандай ҳолатда рўбарў бўлдингиз, деб сўрадим. .Гуноҳларим давоми...

1899 08:00 / 07.11.2019
ҳаётий қиссаУшбу қисса инсонийликдан маҳрум бўлган бераҳм ва шафқатсиз инсоннинг қиссасидир. Бу қисса нафақат Миср халқини, балки жамики араб давлатларида давоми...

6638 16:10 / 27.04.2019