1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қабрдаги тирик гўдаклар

16:10 / 27.04.2019 6638 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(ҳаётий қисса)

Ушбу қисса инсонийликдан маҳрум бўлган бераҳм ва шафқатсиз инсоннинг қиссасидир. Бу қисса нафақат Миср халқини, балки жамики араб давлатларида истиқомат қилаётган миллионлаб халқни йиғлатган ва ҳар бир ота-онанинг қалбини ларзага солган.

Аёл ҳомиласининг биринчи ойларидаёқ умр йўлдошидан айрилган ва ундан тахминан 4 ёшлик қизи бор эди. Вақт соати яқинлашган сари аёл туғиш жараёнида ўлим фариштаси келиб унинг жонини олишини ҳис этарди. Шундан сўнг у акасидан вафот этгудек бўлса қизига ва туғилажак гўдагига ўзи ғамхўрлик қилишини тайинлайди. Аёл шифохонага боргач уни амалиёт хонасига олиб кетадилар... Аллоҳ уни гўдак билан сийлагач, ўлим фариштаси унинг руҳини олгани келди. Ака синглисини дафн этгач, унинг икки фарзандини олиб уйига қайтади. Аёли болаларни кўргач эрига ё у ёки синглисининг фарзандлари бу уйда қолишини айтиб, жанжал қила кетди...

Тоға болаларни олиб, наъузу биллаҳ тунда мақбара томон йўл олди. Синглисининг қабрини очиб, гўдакни қабрга қўйди. Қизчани қўймоқчи бўлганида эса қизча йиғлаб юборади. Шунда тоға унга (шақилдоқли) ўйинчоқни тутқазиб деди:

– Агар чақалоқ йиғлагудай бўлса, мана бу ўйинчоғи билан уни ўйнатгин. Мен эса сенга ҳар куни таом келтириб бераман, – деб қабрни ёпиб жўнаб кетди...

Эртасига эрталаб мозор ёнидан ўтиб кетаётса, қабр ичидан ўйинчоқнинг шиқирлаган овозини эшитиб, қўрққанидан тезда ўтиб кетди. Бошқа сафар ўтиб кетаётса яна худди шундай шиқирлаган овоз эшитилиши биланоқ тезда қўрққанидан югуриб ўтиб кетди. Бераҳм тоға «Бу қабр ичида нима бўлаётган экан» деб ўйласа ҳам у ерга анча вақтгача боришга ҳадди сиғмади.

Орадан ўн беш кун ўтгач ўзи билан бир қанча одамларни тўплаб, овозни эшитиш учун у ерга қайтиб борди. Одамлар ҳам у билан қабр томон йўл оладилар. Улар чиндан ҳам у ерда шиқирлаган овозни эшитишлари биланоқ қабрни очиб қарасалар у ерда баданни зирқиратиб юборадиган даражадаги тасодифга дучор бўлдилар. Қизалоқ ва гўдак она жуссаси ёнида тирик ўтирар эдилар. Одамлар қизалоқнинг тоғаси томонидан нималар содир бўлганлиги ҳақида саволга тутиш учун ўша захоти миллий хавфсизлик хизмати, прокуратура ва ички ишлар органлари терговчилари ҳамда суд тиббий экспортини чақирдилар. Шунда қизалоқдан сўрадилар:

–Сен ва мана бу кичкина гўдак иккингиз таомсиз, ичимликсиз қандай қилиб тирик қолиб кун ўтказдингиз?

Қиз жавоб берди:

– Укам йиғлашга тушганида унга ўйинчоғини шақиллатар эдим. Шунда онам уйқудан туриб уни овқатлантирар сўнгра яна ётиб уйқуга кетар эдилар. Агарда мен очиқсам (мен танимаган) оппоқ кийим кийган амаки келиб менга таом бериб, қайтиб кетар эди.

Суд тиббий экспертидан қизча ва гўдак қабрдан чиқарилгандан кейинги жуссанинг ҳолати ҳақида сўралганида у шундай деб жавоб берди.

– Субҳаналлоҳи таъала, она дафн этилгандан кейин 20 кун ўтса-да, жуссаси ҳали ҳам илиқ...

Сўнгра миршаблар болаларнинг раҳм-шафқатсиз бўлган жиноятчи тоғаларига синглисининг фарзандларини (тириклайин) кўмганлиги ҳақидаги айбловни қўйиб ўша заҳоти ҳибсга олдилар...

У қалбларни ларзага солган айбини тан олди ва қамоқ жазосига маҳкум этилди.

Эслатма:

Мисрликларнинг қабри икки хил шаклда бўлади. Бири оддий қазилган қабр бўлса, яна бири ер остида пастқам этиб қурилган хоначалардир. Бундай хоначалар аёл ва эркакларга алоҳида қурилади...

Шунингдек бир киши сиғадиган қилиб қулфли эшик қўйилади. Янги маййит қўйиладиган бўлса, эшикни калит билан очиб, зинапоядан тушадилар-да, жасадни эски маййитлар билан ёнма-ён қўяверадилар...

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, Биз расулларимизга ва иймон келтирганларга дунё ҳаётида ва гувоҳлар турган Кунда ҳам нусрат берурмиз.Яъни Аллоҳнинг нусрати бу дунёда ҳам давоми...

8692 11:02 / 21.08.2020
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қазони фақатгина дуо қайтаради. Умрни фақатгина яхшилик зиёда қиладир,, дедилар,.Шарҳ давоми...

4718 20:04 / 12.12.2018
Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Жаннатда яхлит дурдан ўйиб ясалган чодир бор, кенглиги олтмиш мил. Ҳар давоми...

6848 16:50 / 10.01.2019
Аллоҳ таолонинг салафларга барака бериши ва саҳобий Усаид ибн Ҳузайр иштирокида бўлгани каби Қуръон ўқилса, фаришталар тушишидан ва уларнинг бирортасини илон давоми...

3828 12:40 / 11.05.2019
Аудиолар

121347 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42853 14:35 / 11.08.2021