Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 13 зулқаъда | 2024 йил 21 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг розилигидир | Ҳадис дарслари (281-дарс)

19:00 / 08 май 524 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَهُ: يَا عَلِيُّ، ثَلَاثٌ لَا تُؤَخِّرْهَا: الصَّلَاةُ إِذَا أَتَتْ، وَالْجَنَازَةُ إِذَا حَضَرَتْ، وَالْأَيِّمُ إِذَا وَجَدَتْ لَهَا كُفُؤًا.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига:

«Эй Али, уч нарсани ортга сурмагин. Намозни вақти кирганда, жаноза ҳозир бўлганда ва эрсиз аёл тенгини топганда», дедилар».

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга қилган бу насиҳатларида уч нарсани вақти келиши билан дарҳол бажариш афзал эканлиги баён этилмоқда.

1. «Намозни вақти кирганда».

Намозни вақти кириши билан ўқиб олиш афзал эканлиги бу фаслдаги ҳадисларнинг кўпчилигида зикр қилинганини кўрдик.

2. «Жаноза ҳозир бўлганда».

Мусулмон вафот этса, уни тезда ювиб-тараб, тупроққа қўйиш зарур. Бу иш ўлган одамнинг ҳурмати бўлади. Аллоҳ хоҳласа, бу масалани ўз ўрнида алоҳида, батафсил ўрганамиз.

3. «Эрсиз аёл тенгини топганда».

Бу ишни ҳам ҳеч орқага суриб бўлмайди. Қанчалик тез бўлса, шунчалик яхши. Бу масала ҳам ўз ўрнида, Аллоҳ хоҳласа, батафсил ўрганилади.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْوَقْتُ الْأَوَّلُ مِنَ الصَّلَاةِ رِضْوَانُ اللهِ، وَالْوَقْتُ الْآخِرُ عَفْوُ اللهِ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг розилигидир. Охирги вақти Аллоҳнинг афвидир», дедилар».

Икки ҳадисни Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Демак, Аллоҳнинг розилигини топаман, деган одам намозни аввалги вақтида ўқиши керак. Ноилож қолганда охирги вақтида ўқиш афв тариқасидаги рухсатдир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намозни тугал адо этиш, закот бериш ва ҳар бир давоми...

3665 13:00 / 13.01.2021
. . Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан очиқ жойдаги, турли ҳайвонлар, йиртқичлар келибкетиб давоми...

2859 19:00 / 02.09.2022
Намозни муҳофаза қилиш 14тавсияАбдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ҳақида гапириб, шундай давоми...

4336 17:04 / 08.01.2017
Ҳадис орқали собит бўлган ҳукмлар тўрт қисмга бўлинади 1. Қуръони карим ила собит бўлган ҳукмларни таъкидловчи ҳукмлар. Бунга намоз ўқиш, закот бериш, рўза давоми...

6344 12:00 / 28.11.2018