Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарси (68-дарс). Жаннатнинг калити тишсиз бўлмайди

13:17 / 15.01.2020 5395 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Юқорида 67-дарсимиздаги ҳадисда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши «Лаа илааҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур Расулуллоҳ» деб чин қалбдан шаҳодат келтирган бўлса», демоқдалар.

Уламоларимиз «Чин қалбдан» деганларидан мунофиқларнинг шаҳодати ўтмаслиги тушунилади, дейдилар. Худди шу ибора билан бошқа жойларда гапнинг амалга мос келиши ҳам ифода қилинган.

Айни пайтда, бундан «Шаҳодат калимасини айтганларнинг барчаси дўзахга тушмайди», деган маъно эмас, балки «Чин қалбдан айтганлари, яъни айтганини амал билан тасдиқлаганлари кирмайди», деган маъно чиқади, дейдилар. Чунки бошқа далиллар тавҳид аҳлларининг осий бўлганлари дўзахга тушишини таъкидлайди.

Демак, тавҳид аҳлидан ким дўзахга тушиши, ким тушмаслиги аниқ. Шунинг учун Муоз розияллоҳу анҳуга бу гапни одамларга айтишга изн берилмади.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Шаҳодат калимасининг улуғ нарса эканлиги.

2. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида мартабалари баланд эканлиги.

3. Устоздан, раҳбардан иккиланган нарсасини сўраб олиш, одамларга айтиш-айтмасликни аниқлаб олиш зарурлиги.

4. Фаҳмли, ақлли кишиларга кўпчиликка айтиб бўлмайдиган гапни айтиш мумкинлиги.

5. Латиф маъноларни тушунмайдиган, калтафаҳм, илмсиз кишиларга қийин маъноли гапларни айтмаслик.

6. «Лаа илааҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур Расулуллоҳ» деган одам дўзахга кирмайди, каби гапларни одамларга айтавермаслик кераклиги.

Имом Бухорий ривоят қиладилар:

«Улуғ тобеъинлардан Ваҳб ибн Мунаббиҳга:

«Лаа илааҳа иллаллоҳу» жаннатнинг калити, дейишади?» дейилганда, у киши:

«Ҳа, албатта, калит тишсиз бўлмайди. Агар тиши бор калит олиб келсанг, сенга очилади. Бўлмаса, очилмайди», деган эканлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат соф табиат ила туғилади. Бас, отаонаси уни давоми...

5049 13:00 / 06.05.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . ..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Шайтон бирингизга келиб .Буни ким яратди Уни ким яратди, дейди. давоми...

4289 20:04 / 27.11.2019
. . Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Қиз боланинг пешоби ювилади. Таом емайдиган ўғил боланинг пешобига сув сепилади,, дедилар,.Абу Довуд ва давоми...

1562 19:00 / 14.12.2022
. . Жобир розияллоҳу анҳу айтади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлаб ётганларида ҳузурларига давоми...

2674 16:00 / 14.04.2021