Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (118-дарс). Аллоҳнинг розилигини топиш

13:00 / 06.01.2021 3737 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَفِي رِوَايَةٍ لِلشَّيْخَيْنِ: بَايَعْنَا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى السَّمْعِ وَالطَّاعَةِ فِي العُسْرِ وَاليُسْرِ، وَالْمَنْشَطِ وَالْمَكْرَهِ، وَعَلَى أَثَرَةٍ عَلَيْنَا، وَعَلَى أَلَّا نُنَازِعَ الْأَمْرَ أَهْلَهُ، وَعَلَى أَنْ نَقُولَ بِالْحَقِّ أَيْنَمَا كُنَّا لَا نَخَافُ فِي اللهِ لَوْمَةَ لَائِمٍ. 

Икки Шайх келтирган бошқа бир ривоятда: 

«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қийинчилигу осонликда, ғайрат келиб турганда-ю малол келиб турганда, ўзимиздан бошқа устун қўйилганда ҳам қулоқ осиб, итоат қилиш, ишни ўз аҳлидан низо қилмаслик, қаерда бўлса ҳам Аллоҳ учун маломатчининг маломатидан қўрқмасдан, ҳақни гапириш ҳақида байъат қилдик», дейилган.

وَفِي رِوَايَةٍ أُخْرَى: وَأَلَّا نُنَازِعَ الْأَمْرَ أَهْلَهُ. قَالَ: إِلَّا أَنْ تَرَوْا كُفْرًا بَوَاحًا عِنْدَكُمْ مِنَ اللهِ فِيهِ بُرْهَانٌ

Яна бошқа бир ривоятда:

«…ва ишни ўз аҳлидан низо қилмаслигимиз ҳақида. У зот:

«Магар очиқ-ойдин куфр кўрсангиз ва сизда Аллоҳ томонидан бурҳон – ҳужжат бўлса...», дедилар», дейилган.

Шарҳ: Муаллиф бу қўшимчани аввалги ҳадисни тўлдириш шаклида келтирмоқда.

«Икки Шайх»дан мурод, Имом Бухорий ва Муслим эканлиги маълум ва машҳур. Бу икки буюк муҳаддис Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан байъат ҳақида бошқа ривоят ҳам келтирганлар. Унда Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ушбу юқорида келтирилган маъноларни айтган эканлар. Бунда аввалгисидан бошқача шартлар бор:

1. «Қийинчилигу осонликда, ғайрат келиб турганда-ю малол келиб турганда, ўзимиздан бошқа устун қўйилганда ҳам қулоқ осиб, итоат қилиш». 

Албатта, бу ерда назарда тутилаётган қулоқ солиб, итоат қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мусулмон раҳбарларга бўлади. Бу шарт ҳар бир жамият учун жуда зарур. Бошлиққа қулоқ осиб, итоат қилинмаган жойда тартиб-интизом, муваффақият бўлмайди. Шунинг учун ҳам Исломда бу нарсага катта аҳамият берилган.

2. «...ишни ўз аҳлидан низо қилмаслик». 

Саҳобаи киромлар истилоҳида ишбошилик «иш» деб юритилган. «Бу иш ҳақида сўровдим», «Бу иш тўғрисида гап юритадиган бўлсак» каби ибораларда ишбошилик кўзда тутилган. Бу ерда ҳам, бу ишни ўз аҳлидан низо қилмаслик деганда ишбошиликни бу лавозим топширилган одамдан олиб қўйиш учун талашиб-тортишмаслик маъноси келиб чиқади. Чунки агар шундай бўлмаса, талабгорлар кўпайиб, мансаб учун уруш-жанжал авжга чиқиши мумкин.

3. «Қаерда бўлсак ҳам, Аллоҳ учун маломатчининг маломатидан қўрқмасдан, ҳақ гапни гапириш...».

Бу мусулмончиликнинг кўзга кўринган фазилатларидан биридир. Қаерда бўлса ҳам, ҳеч нарсадан қўрқмасдан, Аллоҳ учун фақат ҳақ гапни айтиш – чин мусулмон одамнинг сиймоси. Аллоҳнинг розилиги ана шундай топилади. Шунинг учун ҳам, бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилинган байъат шартларига қўшилган.

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан қилинган яна бир ривоятда халифалик ишини низо қилмаслик тўғрисидаги шартдан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Магар очиқ-ойдин куфр кўрсангиз ва сизда Аллоҳдан бурҳон – ҳужжат бўлса», деганлар.

Яъни агар очиқ-ойдин куфрнинг содир бўлганини кўрсангиз ҳамда сизда бунга кучли ва аниқ ҳужжат бўлса, низо қилсангиз бўлади, демоқчилар. Бошқа хатолар юз берса, мусулмонлар насиҳат қиладилар, хатони очиқ кўнгил билан кўрсатадилар. Буни қабул қилиш лозим. 

 «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юқорида зикр этилган илмларга қўшимча яна бир қанча илмлар ҳам юзага чиқди. Улар умумлаштирилиб, .Улумулҳадис, ndash .Ҳадис илмлари,, деб аталади. Шу ўринда улардан давоми...

7434 10:01 / 07.11.2018
Намозни муҳофаза қилиш 14тавсияАбдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ҳақида гапириб, шундай давоми...

4288 17:04 / 08.01.2017
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни худди Қуръондаги сурадек ўргатар эдилар.Киши бир давоми...

44922 21:40 / 07.05.2017
. . Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ мен орқали юборган ҳидоят давоми...

2965 17:00 / 12.01.2022