1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ассалому алайкум дўстим!

11:00 / 10.11.2021 3641 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мендан қандай қилиб Аллоҳга етишиш мумкин деб сўрайсан. Мен айтаманки, агар Аллоҳга етишган зотларнинг сийратига боқсанг, уларни фақатгина мутлоқ таслим бўлибгина етишганини кўрасан.

Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломни кема ясашга амр қилганида Нуҳ алайҳиссалом: «Саҳрода кема ясаш нега керак, эй Роббим?!», демасдан буйруқ берилиши билан ясашга киришиб кетдилар.

Иброҳим алайҳиссаломга Аллоҳ ўғилларини қурбонлик қилишни амр қилганида у зот: «Отанинг ўз ўғлини сўйишида нима ҳикмат бор?!», демасдан буйруқ берилиши билан ишга киришдилар.

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг оналарини чақалоқни дарёга ташлашга амр қилганида у киши: «Бундан бошқа бехавотирроқ йўл йўқми?!, демасдан бирданига буйруқни бажаришга киришганлар.

Иброҳим алайҳиссалом Ҳожар ва унинг гўдак ўғлини қуруқ саҳрога бир халта хурмо ва бир меш сув билан ташлаб кетаётганларида Ҳожар: «Бу ишга сизни Аллоҳ амр қилдими?», дея сўрадилар.

Иброҳим алайҳиссалом: «Ҳа!», дедилар.

Шунда Ҳожар: «Ундай бўлса кетаверинг. Аллоҳ бизни зое қилмайди», дедилар.

Сўнгра замон айланди. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом кемани ясаб битиришлари билан тўфон жўнатди. Иброҳим алайҳиссаломга қурбонлик қилаётган ўғиллари ўрнига жаннатдан қўчқор жўнатди. Мақсад болани сўйиш эмас эди. Аллоҳдан ўзгага боғланиб қолишни сўйиш эди. Дарё эса Фиръавнни ўлдирадиган чақалоқни Фиръавннинг хонадонида вояга етиши учун етказиб берувчи ходим вазифасини бажарган эди холос. Ҳожар ва унинг боласи ташлаб кетилган жой бугун қарийб икки миллиард мусулмон талпинадиган Макка шаҳридир. У ер токи қиёматга қадар мусулмонлар қибласига айланди.

Дўстим! Агар етишмоқчи бўлсанг тафсилотларга киришмасдан Унга итоат қилавер. Аллоҳ истаган нарсада Унга таслим бўл, ана шунда У сенга сен истаганни беради!

Саломлар бўлсин қалбингга!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу масжиднинг номи .Масжиди уммул мўминин ndash Оиша розияллоҳу анҳо,дир. Бу МасжидулҲарамни шимол томонида бўлиб, Маккадан Мадина томонга 7,5 км узоқликда жойлашган. давоми...

583 18:39 / 17 апрель
. . Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу .Эй Аллоҳнинг Расули Айтингчи, агар у фитначи менинг тепамга, уйимга бостириб кириб, мени ўлдириш учун давоми...

571 13:57 / 22 январь
Инсон ҳаётдаги ҳодисалар қаршисида ожиз қолганда ўзига дуодан бошқа суянчиқ топа олмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло мусулмонларни дуо қилишга буюрган. Бу ҳақда давоми...

2321 11:30 / 08.03.2022
Ниҳоят ўзингизни танлашга қарор қилдингиз...Энди бировларга осилмайсиз....Чунки чўкаётган кишини сомон қутқармаслигини англаб етдингиз...Тешик кемани ижарага давоми...

1663 14:41 / 21.01.2023