Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Истеҳозанинг ҳукмлари | Ҳадис дарслари (255-дарс)

19:00 / 08.11.2023 983 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: اعْتَكَفَ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ امْرَأَةٌ مِنْ أَزْوَاجِهِ فَكَانَتْ تَرَى الصُّفْرَةَ وَالْحُمْرَةَ، وَرُبَّمَا وَضَعْنَا الطَّسْتَ تَحْتَهَا وَهِيَ تُصَلِّي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْبُخَارِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зотнинг завжаларидан бири эътикоф ўтирди. У (аёл) сарғиш ва қизғиш (қон) кўрар эди. Гоҳида у намоз ўқиётганда остига тоғора қўйиб қўяр эдик».

Абу Довуд, Бухорий ва Насаийлар ривоят қилганлар.

Ушбу ривоятда зикри келган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эътикоф ўтирган онамизнинг ким эканликлари ҳақида уламоларимиз бир неча хил таҳминлар айтишган. Баъзилари у онамиз Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо, деганлар, бошқалари Умму Ҳабиба Рамла бинти Абу Суфён деганлар, учинчилари Умму Салама розияллоҳу анҳо, деганлар.

Эҳтимол, учалалари турли вақтларда алоҳида-алоҳида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эътикоф ўтирган бўлишлари мумкин.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Мустаҳоза аёл масжидда эътикоф ўтириши мумкинлиги. Зотан, масжиддан бошқа жойда эътикоф ўтирилмайди.

2. Истеҳозанинг қони сарғиш ва қизғиш бўлиши.

3. Мустаҳоза аёлдан қон масжидга томиш эҳтимоли бўлса, остига нарса қўйиб, намоз ўқиши мумкин.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 18 февралдаги 03-07/1102-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввало .Суннат, ўзи нима эканлигини билиб олиш лозим. Суннат ва Ҳадис бирбирининг ўрнида ишлатиб келинган истилоҳлардир. Уларга яхшилаб диққат қилинса, Ҳадис давоми...

16197 15:31 / 16.08.2018
. . Абу Кабша алАнморий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу давоми...

3921 17:00 / 04.08.2021
.Бухорий қилган таълийқда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳга энг маҳбуб дин ҳанифлик ботилдан ҳаққа мойил, осон диндир,, дедилар,.Имом Бухорий гоҳида давоми...

4872 13:50 / 11.03.2020
Илм талабининг фазилати 3тавсия Қабиса ибн Мухориқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордим. У зот .Эй давоми...

4333 05:00 / 28.02.2017