Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Нифос вақтидаги тарк қилинган намоз қазо қилинмаслиги | Ҳадис дарслари (252-дарс)

19:00 / 21.10.2023 854 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَتِ النُّفَسَاءُ تَجْلِسُ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَرْبَعِينَ يَوْمًا، فَكُنَّا نَطْلِي وُجُوهَنَا بِالْوَرْسِ مِنَ الْكَلَفِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Нифос кўрган аёллар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қирқ кун ўтирар эдилар. Юзларимизга нарса тошиб кетиб, варас суртиб олар эдик».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Умму Салама онамизнинг бу гапларидан фарзанд туғиб, нифос кўрган аёллар қирқ кунгача намоз ўқимай, рўза тутмай ва бошқа ибодат қилмай ўтирар эканлар.

Ушбу ҳадиси шарифни далил қилиб, Ҳанафий ва Ҳанбалий мазҳаби уламолари «Нифоснинг энг кўп муддати қирқ кун», деганлар. Бола туққан аёлдан қирқ кундан ортиқ вақтда ҳам қон келаверса, ўша қирқ кундан ортиғи нифос ҳисобланмайди. Қирқ кун тўлганидан кейин аёл ғусл қилади ва ибодатларини адо этишни бошлайди. Нифос ман қилган бошқа нарсалар ҳам жоиз бўлади.

«Нифоснинг ози эса бир лаҳза ҳам бўлиши мумкин», дейишади баъзи уламолар. Лекин кўпчилик уламолар «Нифоснинг озининг чегараси йўқ», дейдилар. Оддий ҳолатларда нифос қони тўхтаган вақт нифоснинг охирги вақти бўлади.

Умму Салама онамизнинг айтишларича, қирқ кун нифосда ўтириб, аёлларнинг юзларига турли нарсалар тошиб кетар экан. Ўша нарсаларга қарши Ямандан келтирилган сариқ рангли варас номли набототдан суртиб олар эканлар. Бу ҳам узоқ вақт яхшилаб тозаланмаслик оқибатида содир бўлар экан.

وَعَنْهَا: كَانَتِ الْمَرْأَةُ مِنْ نِسَاءِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ تَقْعُدُ فِي النِّفَاسِ أَرْبَعِينَ لَيْلَةً لَا يَأْمُرُهَا النَّبِيُّ r بِقَضَاءِ صَلَاةِ النِّفَاسِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан бири нифосда қирқ кеча ўтирар, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни нифос (пайтидаги) намозининг қазосини ўқишга буюрмас эдилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Ушбу ривоятдаги Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари, деганда қизлари ва қариндошлари ҳам тушунилади. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинларидан Ҳадича онамиз ва чўрилари Мория Қибтиядан бошқалари туғмаганлар. Бу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Нифоснинг ғолиб муддати қирқ кун эканлиги.

2. Нифос кўрган аёл намоз ўқимаслиги.

3. Нифос вақтидаги тарк қилинган намоз қазо қилинмаслиги.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 18 февралдаги 03-07/1102-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намозга таҳорат қилар эдилар,, деди. Мен .Сизлар қандай давоми...

1750 19:00 / 11.05.2023
Аллоҳ таолога сажда қилишнинг фазли 5тавсия Маъдон ибн Абу Толҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари озод давоми...

5370 05:00 / 11.03.2017
Кишиларга даъват, ваъзнасиҳат, тушунтириш ишларини олиб борувчиларнинг ҳадис саҳиҳ экан, деб, тўғри келган жойда, ҳар бир учраган одамга айтавериши ҳам дуруст давоми...

5470 13:00 / 13.02.2019
. . . Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, ўзингиздан олдингиларнинг суннатларига давоми...

3023 14:00 / 03.03.2021