Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Қабрларни зиёрат қилиш | Фиқҳ дарслари (277-дарс)

19:00 / 12 апрель 627 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қабрларни зиёрат қилиш.

Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби бўйича, руҳ, яъни баёнга, нутқ қилишга ва хитобни фаҳмлашга қодир бўлган жон жасаднинг йўқ бўлиши билан йўқ бўлиб кетмайди. У мавжуд ҳолда бўлади. Ўлганларнинг руҳлари тўпланади. Азоб ва савоб ҳам руҳга, ҳам баданга бўлади. Руҳ бадандан ажраганидан кейин неъматланиши ёки азобланиши давом этади.

Маййитлар ўзларининг тирик яқинларининг ҳолини билиб турадилар. Уларнинг яхши ишларидан хурсанд, ёмон ишларидан хафа бўладилар.

Маййитлар ўзини зиёрат қилганларни билади ва у маъруф иш қилса, фойда, мункар иш қилса, озор олади.

 Ҳанафий мазҳаби бўйича, қабрларни зиёрат қилиш эркак ва аёлларга мандубдир. Бошқа мазҳаблар «Аёлларнинг қабрларни зиёрат қилиши жоиз эмас», деганлар.

Қабр зиёрати жума, шанба, душанба ва пайшанба кунлари бўлгани яхши. Зиёрат ва дуо тик турган ҳолда бўлади.

Зиёратчи Ёсин сурасини қироат қилиши мандубдир. Буни «Ал-Баҳру ар-Роиқ» китобининг соҳиби ва Зайлаъий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

قَدْ رُوِيَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: «مَنْ دَخَلَ الْمَقَابِرَ فَقَرَأَ سُورَةَ ﭬ خُفِّفَ عَنْهُمْ يَوْمَئِذٍ، وَكَانَ لَهُ بِعَدَدِ مَنْ فِيهَا حَسَنَاتٌ».

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Ким мақбараларга кирганда Ёсин сурасини қироат қилса, Аллоҳ ўша куни уларга енгиллик беради ва унга ўша ердаги нарсалар ададича ҳасанотлар бўлади», деганлари ривоят қилинган.

عَنْ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «اقْرَءُوهَا عَلَى مَوْتَاكُمْ» يَعْنِي ﭬ . رَوَاهُ أَحْمَدُ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَبُو دَاوُدَ وَالْحَاكِمُ.

Маъқал ибн Ясар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўликларингизга Йаасинни қироат қилинг», дедилар».

Аҳмад, Ибн Можа, Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган.

Шунингдек, Фотиҳа сураси, Бақара сурасининг аввалидан «муфлиҳун»гача, «Курсий» оятини, «Аманаррасулу»ни, Таборак сурасини, Такаасур сурасини, «Қул аъуузу бироббил фалақи» ҳамда «Қул аъуузу бироббиннаси»ни уч мартадан ва Ихлос сурасини уч, етти ёки ўн бир марта ўқиса ҳам, яхши бўлади. Қироатнинг савобини ўтганларга бағишлаб дуо қилинади.

Қироатнинг савобини Расулуллоҳ алайҳиссаломга бағишлаш мустаҳабдир.

Аёлларнинг зиёратига уларга хос йиғи-сиғи, ношаръий ишлар бўлмаслиги шарт қилинган.

 «Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У кишига .Набийингиз сизларга ҳамма нарсани, ҳатто қандай қазои ҳожат қилишни ҳам ўргатди,, давоми...

2937 14:30 / 15.04.2021
Жаноза ўқувчига худди намоз ўқувчига қўйилган шартлар ислом, ақл, сатри аврат, таҳоратли бўлиш, бадан, кийим ва маконда нажосат бўлмаслиги, қиблага юзланиш ва ният давоми...

836 19:00 / 29 февраль
иккинчи мақола3. Уйғонган кишининг маний ёки мазийни кўриши.Бу жумлада васф қилинган ҳолат .эҳтилом, дейилади..Эҳтилом, дегани .уйқуда жинсий яқинликни кўриш,, давоми...

3807 13:00 / 03.09.2020
. ,. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Намозхоннинг бадани, кийими ва макони бетаҳоратлик ва ҳақиқий нажосатдан пок бўлиши... Бетаҳоратликдан давоми...

3002 17:30 / 09.09.2021