Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (28-дарс). Бир неча мазҳабнинг далилсиз китоблари

12:30 / 10.04.2019 6377 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўрт фиқҳий мазҳабнинг истинбот қилган ҳукмларини далилсиз келтирган китобга Абдурраҳмон Жазирийнинг «Китобул фиқҳи алал мазаҳибил арбаъа» асари мисол бўла олади. Бу китобнинг муаллифи замондош уламолардандир. У ўз китобида тўрт мўътабар мазҳабни жамлашга ҳаракат қилган. Биринчи жузни нашр қилгандан кейин кўпчиликнинг фикр-мулоҳазалари ва танқидларини эътиборга олиб, услубини бирмунча ўзгартирган.

Абдурраҳмон Жазирийнинг ўзининг ёзишича, у «Китобул фиқҳи алал мазаҳибил арбаъа»да уламолар ва масжид имомлари учун фиқҳ мавзуларини осонлаштиришни мақсад қилган.

«Китобул фиқҳи алал мазаҳибил арбаъа»да тўрт мазҳаб иттифоқ қилган матн саҳифанинг юқори қисмида ёзилиб, чизиқ остида ҳар бир мазҳабнинг ўзига хос ижтиҳодлари берилган. Ҳар бир масалага алоҳида сарлавҳа қўйилган.

Абдурраҳмон Жазирий «Китобул фиқҳи алал мазаҳибил ар-баъа»да масалаларнинг шариатга киритилиши ҳикматини ҳам баён қилиб борган.

Бир мазҳабнинг далилли китоблари

Фиқҳий мазҳабларнинг китобларида ҳар бир масаланинг далилини келтириш ҳолатлари кўп учрайди. Бу иш тўрт мазҳабнинг барчасида қилинган. Аммо ҳанафий мазҳабида далил келтириш оз бўлган, деган даъво мавжуд. Бу даъво қанчалик тўғри экани ҳақида машҳур ҳанафий олим Мулло Али Қори ўзининг «Шарҳи Мухтасари Виқоя» китобида қуйидагиларни ёзади:

«Бизнинг аввалги асҳобларимиз ўз китобларида суннатдан далилларни зикр қилиш, улар ҳақида баҳс қилиш, саҳиҳ, ҳасан ва заифини ажратишда бардавом бўлдилар. Бундай олимларга Таҳовий, Абу Бакр Розий, Қудурий ва бошқалар мисол бўла оладилар.

Асҳобларимиздан кейинги даврда келганлари бу ишда камчиликка йўл қўйдилар. Улар аввалги ўтганларнинг ишларига суяниб (ҳужжат ва далилларни зикр қилмай) қолдилар. Оқибатда уларга суннат ва шариатни четлаш нисбати берилди. Бирор кишига асҳобларимизни мазкур ёмон хислат ила айблаш ҳалол эмас».

Энди бир мазҳабнинг қарашлари далил билан келтирилган китоблар ҳақида сўз юритайлик.

1. «Шарҳи Мухтасари Виқоя».

Мулло Али Қори раҳматуллоҳи алайҳининг ўзи ҳанафий мазҳабига бўлган юқоридаги туҳматни рад қилиш учун «Шарҳи Мухтасари Виқоя»да ҳар бир фиқҳий ҳукмнинг далилини келтирган ва бошқа мазҳабларнинг далиллари билан таққослаган.

«Шарҳи Мухтасари Виқоя» китоби ҳанафий мазҳабида ҳар бир масаланинг далил ва ҳужжати борлигини исбот қилувчи энг кучли китоблардан бири ҳисобланади. Бу асар ҳанафий уламолар ичида кенг тарқалган мўътабар китобдир. Мазкур китобнинг камчилиги асосан, муаллифнинг бошқа мазҳабларни танқид қилишга берилиб кетганлигида, холос.

2. «Муғнил муҳтож ила маърифати маъоний алфозил минҳож».

Бу китоб Шамсуддин Муҳаммад ибн Аҳмад Шарбинийнинг қаламига мансуб бўлиб, бир мазҳабнинг қарашлари далил билан келтирилган китоблардандир. Унда шофеъий мазҳабининг далил-лари ўз аксини топган.

Шамсуддин Муҳаммад ибн Аҳмад Шарбиний ўзининг ушбу китобида имом Нававийнинг «Минҳожут-толибийн» номли китобини шарҳ қилган. Бу ўртача шарҳ бўлиб, такрор ва гапни чўзишлардан холидир. Унда ҳар бир ҳукмнинг далили ва ҳикматини баён қилишга ҳаракат қилинган. Бошқа мазҳаблар ила таққослаш йўқ.

3. «Кашшофул қиноъ ан матнил иқноъ».

Бу китобнинг муаллифи Мансур ибн Юнус ибн Идрис Баҳутий бўлиб, у машҳур ҳанбалий уламолардан ҳисобланади. Мансур ибн Юнус ибн Идрис Баҳутий ўзининг бу ажойиб китобида асл китобни яхшилаб шарҳ қилиш билан бирга, далилларни ҳам келтирган, ҳадислар ва фиқҳий қоидаларни ҳам шарҳ қилган.

«Кашшофул қиноъ ан матнил иқноъ» китоби ҳанбалийларнинг қозилик ва фатводаги мўътамад китоби ҳисобланади. Уни «ҳанбалийларнинг фуруъул фиқҳдаги энг афзал китоби» дейишади. Унда бошқа мазҳаблар ҳақида сўз очилмаган.

“Фиқҳий йўналишлар ва китоблар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Абу Яъло .Муснад,ида Амрадан ривоят қилади .Оишанинг .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зуҳо намозини орасини салом билан бўлмасдан, тўрт давоми...

2036 19:00 / 09.03.2023
ТақдимИслом динининг илк даврларидан бошлаб ҳаром ва ҳалол бирбиридан ажратилган, фарқлари Аллоҳ ва унинг Расули томонидан баён қилиб берилган эди. Бироқ, давоми...

11839 05:00 / 19.01.2017
Маълумки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан асар бўлиб қолган гап, иш ва тақрир .суннат, дейилади.Суннат мутавотир ва оҳодга тақсимланади..Мутавотир, Набий давоми...

3362 17:06 / 22.12.2017
. ,. . . ,. . , . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Имом давоми...

2392 19:00 / 18.08.2022