Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (222-дарс) Улов устида нафл ибодатлар қилиш ҳақида

19:00 / 16.03.2023 1516 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўрт ракъатли нафл намозида қироатни тарк қилиш бир неча хил бўлади:

1. Биринчи жуфтнинг баъзисида ва иккинчи жуфтнинг баъзисида.

2. Биринчи жуфтнинг баъзисида ва иккинчи жуфтнинг ҳаммасида.

3. Биринчи жуфтнинг ҳаммасида ва иккинчи жуфтнинг баъзисида.

4. Биринчи жуфтнинг ҳаммасида ва иккинчи жуфтнинг ҳаммасида.

5. Биринчи жуфтнинг ҳаммасида.

6. Иккинчи жуфтнинг ҳаммасида.

7. Биринчи жуфтнинг баъзисида.

8. Иккинчи жуфтнинг баъзисида.

Уламоларнинг ижтиҳодлари ҳам ушбу саккиз ҳолатдан келиб чиққан.

Абу Ҳанифанинг наздида эса биринчи жуфтнинг бир ракъатида қироатни тарк қилиш билан бирга, иккинчи жуфтнинг ҳаммасида ёки баъзисида тарк қилса, тўрт ракъатни қазо қилади.

Абу Юсуфнинг наздида тўрт масалада икки жуфтликда қироатни тарк қилиш борлиги учун тўрт ракъатни қазо қилади.

Мазкур тўрт масала қуйидагилардан иборат:

1. Биринчи жуфтнинг ҳаммасида ва иккинчи жуфтнинг ҳаммасида.

2. Биринчи жуфтнинг баъзисида ва иккинчи жуфтнинг баъзисида.

3. Биринчи жуфтнинг ҳаммасида ва иккинчи жуфтнинг баъзисида.

4. Биринчи жуфтнинг баъзисида ва иккинчи жуфтнинг ҳаммасида.

Қолганларида икки ракъатни.

Яъни мазкур саккиз масаладан қолганларида тўрт ракъатни эмас, икки ракъатни қазо қилинади. Бунда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг наздида олти ҳолат, Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳининг наздида тўрт масала бўлади.

Муҳаммаднинг наздида барчасида икки ракъатни қазо қилади.

Агар ўртада ўтирмаган бўлса ёки тўрт ракъатни ният қилган бўлса-ю, икки ракъатни тамом қилса, унга ҳеч нарса лозим эмас.

Чунки бир такбири таҳрима ила адо этилгани учун тўрт ракъат ҳам бир намозга айланиб қолади.

Иккинчи ҳолатда эса иккинчи жуфтликни бошламагани учун уни адо қилиш ҳам вожиб бўлмайди.

Шаҳардан ташқарида уловга минган ҳолида имо билан, қиблага қарамай нафл ўқиса бўлади.

Бу ҳукмнинг далили қуйидаги ҳадисдир:

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي عَلَى رَاحِلَتِهِ حَيْثُ تَوَجَّهَتْ بِهِ، فَإِذَا أَرَادَ الْفَرِيضَةَ نَزَلَ فَاسْتَقْبَلَ الْقِبْلَةَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَفِي رِوَايَةٍ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُسَبِّحُ عَلَى الرَّاحِلَةِ قِبَلَ أَيِّ وَجْهٍ تَوَجَّهَ وَيُوتِرُ عَلَيْهَا، غَيْرَ أَنَّهُ لَا يُصَلِّي عَلَيْهَا الْمَكْتُوبَةَ. وَلِأَبِي دَاوُدَ: كَانَ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا سَافَرَ فَأَرَادَ أَنْ يَتَطَوَّعَ اسْتَقْبَلَ بِنَاقَتِهِ الْقِبْلَةَ فَكَبَّرَ ثُمَّ صَلَّى حَيْثُ تَوَجَّهَ رِكَابُهُ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уловлари устида, у қаёққа қараб юрса, ўша ёққа қараб намоз ўқир эдилар. Фарз намозини ирода қилсалар, тушиб, қиблага юзланар эдилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Ва бошқа ривоятда:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловлари устида нафл ва витр намозларини, у қаёққа юзланса, ўша ёққа қараб ўқир эдилар. Фақат фарз намознигина унинг устида ўқимас эдилар», дейилган.

Абу Довуднинг ривоятида:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафар қилсалар ва нафл намоз ўқимоқчи бўлсалар, туяларини қиблага қаратиб туриб такбир айтар, сўнгра минган уловлари қаёққа қараса, ўша ёққа қараб намоз ўқир эдилар», дейилган.

Уламолар улов устидаги нафл намоз ҳақида бир оз тафсилотлар қўшишган. Баъзилари: «Намозга ният қилганда қиблага қараб қилади, ўқиётганда улови қайси томон кетса, ўша томонга қараб ўқийверади», дейишган.

Бошқа бирлари эса: «Ниятни ҳам улови кетаётган тарафга қараб қилса бўлаверади», дейишган.

Аммо улов кемага ўхшаш кенг ва қулай бўлса, қиблага қараб бошлаш керак, дейишган.

Демак, бугунги куннинг аксар уловлари бўлмиш самолёт, кема ва бошқаларда нафл намозни ҳам қиблага қараб бошлаш керак бўлади.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

 

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иймон заволи бўлмиш ичимлик Аллоҳ таолонинг каломида .Моида, сурасининг 9091 оятларида қатъиян ҳаром қилинган . . .Эй мўъминлар гуруҳи, дарҳақиқат давоми...

13928 05:00 / 19.01.2017
Маълумки, сувсиз поклаш ҳам, покланиш ҳам мумкин эмас Шунинг учун ҳам ҳамма ҳадис ва фиқҳ китобларимизда сувларнинг ҳукми ҳақида алоҳида боблар бор. Одатда бу давоми...

7456 05:00 / 18.01.2017
Асабалар уч хил бўлади1. Ўзи асаба.Маййитга аёл орқали насаби қўшилмаган шахс.2. Бошқанинг сабабидан асаба.3. Бошқа билан бирга асаба.Ўзи асаба бўлганлар тўрт давоми...

2626 16:01 / 23.04.2019
Жунуб ва нифосли шахс каби, ҳайзли шахс ҳам, кичик бетаҳоратга хилоф ўлароқ, қироат қилмайди. Яъни, жунуб, нифосли ва ҳайзли шахслар Қуръон қироат қилишлари мумкин давоми...

2398 13:00 / 11.02.2021