Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ 175-дарс. Рукуъ ва саждангизни батамом қилинг!

20:00 / 03.03.2022 3192 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ بُحَيْنَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا صَلَّى فَرَّجَ بَيْنَ يَدَيْهِ حَتَّى يَبْدُوَ بَيَاضُ إِبْطَيْهِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ. وَفِي رِوَايَةٍ: كَانَ إِذَا سَجَدَ جَافَى بَيْنَ يَدَيْهِ حَتَّى لَوْ أَنَّ بَهْمَةً أَرَادَتْ أَنْ تَمُرَّ تَحْتَ يَدَيْهِ مَرَّتْ.

Абдуллоҳ ибн Буҳайна розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар, икки қўлларини очиб қўяр эдилар. Ҳатто қўлтиқларининг оқи кўринар эди».

Икки шайх ривоят қилишган.

Бошқа бир ривоятда:

«Қачон сажда қилсалар, қўлларини бир-биридан қочирар эдилар. Ҳатто қўллари орасидан қўзичоқ ўтмоқчи бўлса, ўта олар эди», дейилган.

Бу ривоятда саждада турган одам чиғаноқларини қанчалик кўтариб туриши ҳақида сўз кетмоқда. Демак, у уларни ерга ҳам, қорнига ҳам яқин қилмай, кўтариб туриши лозим. Аёллар эса бунинг аксини қиладилар, яъни чиғаноқларини кўтармайдилар, қоринларини сонларига ёпиштирадилар.

Уч марта тасбеҳ айтади. Бу энг ози.

عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ قَالَ: لَمَّا نَزَلَتْ ﮋﯶ ﯷ ﯸ ﯹﮊ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «اجْعَلُوهَا فِي رُكُوعِكُمْ». فَلَمَّا نَزَلَتْ ﮋﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮊ قَالَ: «اجْعَلُوهَا فِي سُجُودِكُمْ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ.

Уқба ибн Омирдан ривоят қилинади:

«Фасаббиҳ бисми Роббикал Азийм» нозил бўлганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Буни рукуъларингизда қилинг», дедилар.

«Саббиҳ исма Роббикал Аъла» нозил бўлганда, у зот:

«Буни саждаларингизда қилинг», дедилар».

Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.

عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا رَكَعَ أَحَدُكُمْ فَقَالَ فِي رُكُوعِهِ: سُبْحَانَ رَبِّيَ الْعَظِيمِ، ثَلَاثَ مَرَّاتٍ فَقَدْ تَمَّ رُكُوعُهُ، وَذَلِكَ أَدْنَاهُ، وَإِذَا سَجَدَ فَقَالَ فِي سُجُودِهِ: سُبْحَانَ رَبِّيَ الْأَعْلَى، ثَلَاثَ مَرَّاتٍ فَقَدْ تَمَّ سُجُودُهُ، وَذَلِكَ أَدْنَاهُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон бирингиз рукуъ қилса-да, сўнгра рукуъсида «Субҳана Роббиял-Азийм», деб уч марта айтса, батаҳқиқ, рукуъси батамом бўлади. Бу энг озидир.

Қачон сажда қилса-да, сўнгра саждасида «Субҳана Роббиял-Аъла», деб уч марта айтса, батаҳқиқ, саждаси батамом бўлади. Бу энг озидир», дедилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Имом одамларга малол келмаслиги учун учтадан оширмагани маъқул. Якка намозхон ўзи билади.

Фарз намозларнинг рукуъ ва саждаларида тасбеҳдан бошқа нарса айтилмайди.

Ҳажми бор ва устига пешонаси ўрнашадиган ҳар бир нарса устига сажда қилиш жоиз.

Албатта, мазкур нарса жамодот ёки наботот бўлиши мумкин, аммо ҳайвонот бўлмаслиги шарт. Шу билан бирга, сажда қилинган нарсада пешона ўрнашиб турадиган бўлиши лозим.

Шунингдек, издиҳомда намоз ўқиётган шахснинг орқасига ҳам.

«Издиҳом» – тиқилинч деган маънони англатади.

Бу иложи бўлмаганда, зарурат юзасидан берилган рухсат.

Аёл киши пасайиб, қорнини икки сонига теккизади.

Аёл киши барча ҳолатларда йиғинчоқ бўлиши, барча тарафдан сатрнинг тадбирини қилиши яхшидир. Шунинг учун саждада ҳам у эркак каби эмас, балки ўзига хос сажда қилади.

Кейин намозхон такбир айтган ҳолида бошини саждадан кўтаради ва хотиржам ўтиради.

«Аллоҳу акбар!» деб бошини саждадан кўтариб, ўтиради. Бу ўтириш «икки сажда ўртасидаги ўтириш» дейилади. Унда ҳам намозхон бемалол, бўғинлари жойига тушадиган равишда ўтириши лозим. Агар биринчи саждадан қайтганда саждага яқин ҳолатда бўлса, иккинчи саждаси дуруст эмас. Қаъдага яқин бўлса, иккинчи саждаси дуруст бўлади. Икки сажда орасида суннат бўлган дуо йўқ.

Сўнг такбир айтиб, хотиржам сажда қилади.

Бу иккинчи сажда бўлади. Бунисини ҳам шошилмасдан, хотиржам ҳолда адо этилади.

Кейин такбир айтиб, бошини, кейин икки қўлини, кейин икки тиззасини ерга суянмаган ва ўтирмаган ҳолда кўтаради.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақола . . . .Осмон ва ер суви ила таҳорат қилинади, гарчи кўп туриш ила ўзгарган ёки унга пок нарса аралашган бўлса давоми...

3749 14:09 / 17.09.2020
Тадқиқот маркази милодий 1961 санадаги Азҳари Шариф дорилфунунини ривожлантириш хусусидаги 103рақамли қонунда баён қилинган, катта уламолар ўрнини босиш мақсадида давоми...

3159 13:30 / 05.12.2019
. . . . . . . . . . . . . . . Бомдоддан олдин ва пешин, шом ҳамда хуфтондан кейин икки ракъат, шунингдек, давоми...

2258 19:00 / 16.02.2023
. . . . Одамдан, отдан ва ҳар бир гўштини еб бўладигандан ортиб қолган сув покдир. Йиртқич ҳайвонларники нажасдир. Мушук, қўйиб юборилган товуқ, йиртқич давоми...

3694 13:05 / 05.11.2020