Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ 174-дарс. Сажда

20:30 / 24.02.2022 2318 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ السَّاعِدِيِّ قَالَ: أَنَا كُنْتُ أَحْفَظَكُمْ لِصَلَاةِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، رَأَيْتُهُ إِذَا كَبَّرَ جَعَلَ يَدَيْهِ حِذَاءَ مَنْكِبَيْهِ، وَإِذَا رَكَعَ أَمْكَنَ يَدَيْهِ مِنْ رُكْبَتَيْهِ ثُمَّ هَصَرَ ظَهْرَهُ، فَإِذَا رَفَعَ رَأْسَهُ اسْتَوَى حَتَّى يَعُودَ كُلُّ فَقَارٍ مَكَانَهُ، فَإِذَا سَجَدَ وَضَعَ يَدَيْهِ غَيْرَ مُفْتَرِشٍ وَلَا قَابِضِهِمَا، وَاسْتَقْبَلَ بِأَطْرَافِ أَصَابِعِ رِجْلَيْهِ الْقِبْلَةَ، فَإِذَا جَلَسَ فِي الرَّكْعَتَيْنِ جَلَسَ عَلَى رِجْلِهِ الْيُسْرَى وَنَصَبَ الْيُمْنَى، وَإِذَا جَلَسَ فِي الرَّكْعَةِ الْآخِرَةِ قَدَّمَ رِجْلَهُ الْيُسْرَى وَنَصَبَ الْأُخْرَى وَقَعَدَ عَلَى مَقْعَدَتِهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Абу Ҳумайд ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини энг яхши эслаб қолганингизман. У зотни кўрганманки, такбир айтганларида икки қўлларини икки елкалари баробарига кўтарар эдилар. Рукуъ қилганларида икки қўлларини икки тиззаларига жойлаштирар эдилар. Сўнгра белларини текис қилиб букардилар. Бошларини кўтарганларида барча умуртқа суяклари жой-жойига қайтгунича тўғриланар эдилар. Сажда қилганларида икки қўлларини тўшамасдан, йиғиб ҳам олмасдан ерга қўяр эдилар. Оёқ бармоқларининг учларини қиблага қаратар эдилар. Иккинчи ракъатда ўтирсалар, чап оёқларининг устига ўтириб, ўнг оёқларини тик қилардилар. Охирги ракъатда ўтирсалар, чап оёқларини олдинга қилиб, иккинчисини тик қилиб, мақъадларига ўтирар эдилар».

Бухорий ривоят қилган.

عَنْ أَنَسِ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «اعْتَدِلُوا فِي السُّجُودِ وَلَا يَبْسُطْ أَحَدُكُمْ ذِرَاعَيْهِ انْبِسَاطَ الْكَلْبِ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Саждада мўътадил бўлинглар. Бирортангиз ҳам чиғаноғини итга ўхшаб ёймасин», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Ит икки кафти ва чиғаноқларини ерга қўйиб ётади. Намозхон бундай қилмаслиги керак. Кафтларини қўйиб, чиғаноқларини кўтариб туриши лозим.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Фароиз, сўзи .фарз, сўзининг жамидир..Фарз, сўзи луғатда .ўлчов,, .кесиш, ва .баён қилиш, маъноларини англатади.Шариатдаги фарз амаллар ҳам ўлчоғлик, кесиб айтилган давоми...

3608 12:10 / 26.12.2018
Ҳақиқий фиқҳий ижтиҳодларни ёзишни ташкил қилиш ҳақида сўз кетадиган бўлса, баъзи уламолар бу ишни Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи бошлаганларини давоми...

6238 16:30 / 26.12.2018
.Истинжо, луғатда .ахлатни кетказиш, деганидир. Фуқаҳолар истилоҳида эса нажосатни сув ва шунга ўхшаш нарса ила кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса ила артишга давоми...

2897 16:27 / 08.04.2021
. . . . . . Махсига масҳ тортиш кичик бетаҳорат кишига жоиздир. Fусл вожиб бўлган одамга эмас. Унинг фарзи болдирдан пастга қўлнинг уч давоми...

3761 13:00 / 24.12.2020