Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (83-дарс). Ҳанафий китобларнинг даражаси

13:30 / 30.04.2020 2818 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, Ҳанафий мазҳабига оид китоблар бир хил мартабада эмас. Бу китоблар уч даражага бўлинади.

Биринчи даража.

Бу даражадаги китоблар «Усул» деб аталади.

Улар яна «Зоҳирур ривоя» деб ҳам аталади. Ушбу даражадаги китоблар имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммаднинг қавлларини ўз ичига олган бўлиб, имом Муҳаммад томонидан таълиф қилинган. Қуйида уларнинг номлари келтирилади:

1. «Китобул асл». Бу китобнинг иккинчи номи «Мабсут».

2. «Китобуз-зиёдот».

3. «Китобул Жомеъус-Сағир».

4. «Китобул Жомеъул Кабир».

5. «Китобус-Сиярис-Сағир».

6. «Китобус-Сиярил Кабир».

Иккинчи даража.

Бу даражадаги китоблар «Наводир» деб аталади.

Улар мазҳабнинг катта имомларидан ривоят қилинган бўлиб, юқорида санаб ўтилган олти китобга кирмай қолган масалаларни ўз ичига олади.

Наводир китобларга имом Муҳаммаднинг ўша машҳур олти китобидан бошқа «Касаниёт», «Ҳоруниёт», «Журжониёт», «Руқайёт» номли китоблари ва Ҳасан ибн Зиёднинг китобларига ўхшаш китоблар киради.

Машҳур олим Ибн Обидин бу ҳақда қуйидагиларни ёзади:

«Бундай китоблар жумласига Абу Юсуфнинг «Амолий» номли китоблари киради. «Амолий» имлонинг жамидир. Бунда мужтаҳид ўтирганда унинг атрофига шогирдлари қоғоз-қаламларини олиб ўтирадилар. Сўнг олим илмда Аллоҳ унга билдирган нарсани ёддан гапиради. Шогирдлар уни ёзиб борадилар. Кейин ёзган нарсаларини жамлаб, китоб қиладилар. Мана шуни «имло» ёки «амолий» деб атайдилар. Ўтган фуқаҳо, муҳаддис ва араб тили олимларининг шундай одатлари бор эди».

Бу даражадаги китоблар аввалги даражадаги китоблардан паст ҳисобланади. Агар бир масала усулда ҳам, наводирда ҳам келган бўлса, усулдагиси олинади.

Учинчи даража.

Фатволар ва воқеалар китоблари.

Бунда кейин келган мужтаҳидларнинг мазҳабнинг аввалги мужтаҳидларидан ривоят келмаган масалаларда ўзларидан савол сўралганда берган жавоблари йиғилган бўлади. «Кейин келган мужтаҳидлар»дан мурод Абу Юсуф ва Муҳаммад ҳамда улардан сўнг келганларнинг асҳобларидир. Улар кўпчилик бўлиб, хабарлари табақот китобларида келган.

Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳиларнинг асҳобларига Исом ибн Юсуф, Ибн Рустам, Муҳаммад ибн Самоъа, Абу Сулаймон ал Жавзжоний, Абу Ҳафс Бухорий ва улардан кейин келган Муҳаммад ибн Салама, Муҳаммад ибн Муқотил, Нусайр ибн Яҳё, Абу Наср Қосим ибн Салломга ўхшашлар киради.

Улар ўзларига зоҳир бўлган далил ва сабабларга кўра мазҳаб соҳибларига хилоф қилишлари мумкин. Уларнинг фатволарини дастлаб жамлаган Абу Лайс Самарқандийнинг «Навозил» китобидир. Кейин машойихлар бошқа китобларни жамладилар. Мисол учун, Нотифий «Мажмаъул навозил» ва «Воқеъот»ни, ас-Содр аш-Шаҳид «Воқеъот»ни жамлаган.

Кейинги уламолар аралаш китоблар қилдилар. Бунга «Фатовои Қозихон» китоби мисол бўлади. Баъзилар эса Розийиддин Сарахсий ўзининг «Ал Муҳийт» китобида қилганига ўхшаб, ҳар бир соҳани айри-айри келтирдилар. У киши аввал усулга оид масалаларни, кейин наводирларни келтирган.

Албатта, фатволар ва воқеъотларнинг мартабаси усул ва наводирнинг мартабасидан пастдир. Чунки усул ва наводирлар мазҳаб соҳибларининг қавлларидир. Фатво ва воқеъотлар эса уларнинг қавллари асосида издошлари ечган масалалардир.

Мазкур уч қисмнинг қўшилишидан Ҳанафий мазҳаби ташкил бўлади.

«Кифоя» китобининг 1-жузидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Қазои ҳожат қилмоқчи бўлган шахс Аллоҳ таолонинг исми ёзилган, шунингдек, малоикалар, .Азийз,, .Карим,, .Муҳаммад,, .Аҳмад,га ўхшаш улуғ исмлар ёзилган нарсаларни давоми...

2676 16:16 / 22.04.2021
Ҳадиси шарифда айтиладики .Поклик ndash имондандир,. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Яхшидир яхшиликни севади, Сахийдир саховатни севади, Покдир покликни севади. давоми...

2976 14:30 / 11.03.2021
Қуръони Карим оятларининг бирбири орқали насх бўлиши ҳақида баҳс олиб борган уламоларнинг баъзилари бу хилдаги насх қуйидаги турларга тақсимланишини айтадилар1. давоми...

4462 17:54 / 28.12.2017
Бунда қайси намознинг қай вақтда ўқилиши, беш вақт фарз намозларнинг ҳар бирининг аввалги ва охирги вақтлари, қай вақтда намоз ўқиш жоиз эмас, қай вақтда макруҳ давоми...

3656 13:30 / 20.05.2021