Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (155-дарс) Намознинг ташқарисидаги фарзлар (тўртинчи мақола)

20:00 / 07.10.2021 2411 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ният қилиш

«Ният» сўзи «қасд қилиш» деган маънони билдиради.

Шариатда қалбнинг Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун ибодатни адо этишга азму қарор қилиши ниятдир.

Намознинг тўғрилиги учун ниятнинг шартлигига далил:

Аллоҳ таоло Баййина сурасида:

وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاء وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ وَذَلِكَ دِينُ الْقَيِّمَةِ

«Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳга, динни Унга холис қилган, бошқадан унга бурилган ҳолда ибодат қилишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга буюрилган эдилар, холос», деган (5-оят).

Ихлос ниятдан иборатдир.

Ҳадисдан далил:

عَنْ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ، وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ниятига яраша бўлади», дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

 

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Фароиз, сўзи фарз сўзининг жамъидир. Фарз эса луғатда, ўлчов, кесиш ва баён қилиш маъноларини билдиради. Шариятдаги фарз амаллар ҳам ўлчоғлик, кесиб айтилган ва давоми...

8667 05:00 / 18.01.2017
Фиқҳ илмининг асоси .Усулул фиқҳ, муҳим илмлардан биридир. Зероки у фиқҳ масъалаларнинг манбаъидир. Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариат аҳкомларини қай тариқа давоми...

7701 05:00 / 17.01.2017
Аллоҳ жалла шаънуҳу Жумуъа сурасида .Эй иймон келтирганлар Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар давоми...

1196 19:00 / 26.10.2023
Исломда аёл кишига бирор кишини нафақа билан таъминлаш мажбурияти юклатилмайди. Аёлнинг ўзига, фарзандларига, оиласига эри сарф қилади. Шунингдек, оила қуриш давоми...

2078 15:33 / 02.03.2019