Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (115-дарс). Таяммумнинг суннатлари ва макруҳлари

13:02 / 17.12.2020 2603 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таяммумнинг суннатлари:

1. Бошлашда «Бисмиллаҳ»ни айтиш.

2. Икки қўлни ерга уриш.

3. Чанг кириши учун бармоқларнинг орасини кенг очиш.

4. Сўнг қўлларни бир-бирига уриб, чангини қоқиш.

5. Ўнг қўлни чап қўлнинг кафтига қўйиб, кафтдан бошлаб чиғаноққача қўлнинг устига масҳ тортиш, сўнг чиғаноқдан кафтга қараб қўлнинг пастига масҳ тортиш. Чап қўл учун ҳам шундай тартибда масҳ тортиш.

6. Тартиб билан қилиш.

7. Таяммумдаги амалларни кетма-кет, бир-бирига улаб қилиш. 

Таяммумнинг макруҳлари:

1. Унинг суннатларидан бирортасини тарк қилиш.

2. Масҳни такрорлаш. 

Таяммумни синдирадиган ва ботил қиладиган нарсалар:

1. Аввал ҳам айтилганидек, таҳоратни синдирадиган нарсаларнинг барчаси таяммумни ҳам синдиради. 

Жунубликдан покланиш учун таяммум қилган бўл­са-ю, кейин таҳорати кетса, кичик нопоклик етади. 

2. Таяммум қилишга омил бўлган узрнинг завол бўлиши. Мисол учун, душманнинг қайтиб кетиши, беморнинг тузалиши, совуқнинг йўқолиши кабилар. Гарчи узрларнинг бири кетиб, бошқаси пайдо бўлса ҳам.

3. Сув кўриниб қолиши ёки уни ишлатишга имкон топилиши. Агар таяммум билан намоз ўқиётган шахс сувни кўриб қолса, таяммуми синади.

Таҳорат қилиш учун сув, таяммум қилиш учун тупроқ ёки бошқа ер жинслари топа олмаган киши намозхонга ўхшаб рукуъ ва сажда қилади, лекин ният ва қироат қилмайди. Сув ёки тупроққа қодир бўлганида намозни қайта ўқийди. 

Икки қўл ва оёғи қирқилган кишининг юзида яраси бўлса, таҳорат ҳам, таяммум ҳам қилмай намоз ўқийверади.

«Кифоя» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг видолашув ҳажидаги давоми...

2083 18:03 / 18.08.2020
Эркак кишининг аврати киндиги остидан то икки тиззасининг остигачадир. Бу ҳукмнинг далили қуйидагилар . ,. Имом Дора Қутний Абу Айюб розияллоҳу давоми...

3241 19:23 / 14.10.2021
. ndash ,. . Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Менга сизлардан етуклик ва ақл эгалари яқин турсин. Сўнгра давоми...

2108 00:07 / 28.10.2022
Мусулмон озчиликлар икки қисмга бўлинадиБиринчи қисм мусулмон бўлмаган жамият халқидан бўла туриб Исломни қабул қилган кишилар жамоаси. Бунга Ғарб давоми...

4139 15:37 / 12.09.2019