Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (67-дарс). Фиқҳ манбалари

13:55 / 09.01.2020 4007 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фиқҳ илми уламолари ўз илмий ишларида фиқҳий ижтиҳодларига тўртта нарсани асосий манба қилиб олганлар.

Биринчиси: Қуръони Карим.

Яъни фақиҳ Исломда бирор нарсанинг ҳукми қандай эканлигини билмоқчи бўлса, аввало Қуръонга мурожаат қилади. Унда нима ҳукм бўлса, ҳеч қандай иккиланишсиз қабул қилади.

Иккинчиси: Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатлари.

Агар фақиҳ ўша мазкур масалага жавобни Қуръондан топа олмаса, Суннатга мурожаат қилади. Уни топиб, ҳукмини баён ҳам қилади.

Учинчиси: Ижмоъ.

Ижмоъ – бир даврнинг ижтиҳод аҳли бўлган уламоларининг бирор масалани бир овоздан қабул қилишларидир.

Мисол учун, Қуръони Каримни китоб шаклига келтириш зарурлиги Қуръоннинг ўзида ҳам, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида ҳам таъкидланмаган.

Аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин урушларда Қуръонни ёд биладиган кўплаб қорилар шаҳид бўлаётганидан ташвишланган ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг таклифлари билан халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Қуръонни жамлашга амр бердилар. Бунга ҳамма рози бўлди, ҳеч ким қарши чиқмади. Мана шу иш ижмоъ орқали амалга ошди.

Тўртинчиси: Қиёс.

Яъни аввалги манбаларда ҳукми келмаган масалани мазкур манбаларда ҳукми бор шунга ўхшаш нарсага қиёслаб ҳукм чиқариш.

Мисол учун, Қуръонда хамр, яъни ўша вақтда узум, арпа, асал, хурмо каби нарсаларни ачитиш йўли билан олинадиган маст қилувчи ичимлик ҳаром қилинган. Уламолар шунга қиёслаб, улардан бошқа маст қилувчи ичимликларни ҳам ҳаром деб атаганлар.

Фақиҳларимиз суянадиган яна бошқа манбалар ҳам бор бўлиб, улар «масолиҳи мурсала», «урф», «шаръу ман қоблана шаръун лана», «истиҳсон», «истисҳоб» ва «мазҳаби саҳобий»лардир.

Фуқаҳоларимиз мазкур тўртта асосий ва қолган ёрдамчи манбаларга суянган ҳолда кўп масалаларни ҳал қилганлар.

«Кифоя» китобининг 1-жузидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Дафннинг кайфияти. Жаноза қабрнинг қибла тарафига қўйилади. Уни қабрга қўювчи ҳам қиблага қараган ҳолда олади ва қабрга аста қўяди. Маййитнинг бош ва оёқ давоми...

778 19:00 / 28 март
.Тақлиднинг ҳукми, сарлавҳаси остида айтилган уч хил фикр .тақлид қилиш жоиз эмас,, .тақлид қилиш вожиб, ва .мутлақ мужтаҳид бўлмаганлар тақлид қилиши керак, деган давоми...

3053 17:23 / 20.12.2017
Бандаларига дунё ҳаётида чиройли яшашлари, охират тадоригини кўришлари учун барча ҳукмларни нозил қилган Аллоҳга беадад ҳамдсанолар бўлсин. Аллоҳнинг давоми...

15780 05:00 / 18.01.2017
Муаммога кириш Бугунги кунда исломий муҳит яхшиланиб, одамларнинг ўз динини билишга, диний манбалардан хабардор бўлишга қизиқишлари ортиб бораяпти. Одамлар давоми...

3244 05:00 / 19.01.2017