Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (152-дарс). Намознинг ташқарисидаги фарзлар (биринчи мақола)

17:31 / 02.09.2021 2669 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 «Шарт» сўзи луғатда «аломат» деган маънони англатади.

Шариатда бир нарсанинг вужудга келиши унга боғлиқ бўлган ва ўзи ўша нарсадан ташқарида бўлган нарса «шарт»дир.

Мисол учун, ушбу сарлавҳа остида ўрганадиган нарсаларимиз «намознинг шартлари» деб аталади. Улардан бирортаси бўлмаса, намоз ҳам бўлмайди. Аммо мазкур шарт бўлган нарсаларнинг бирортаси ҳам намознинг ичида йўқ. Балки ҳаммаси намоздан ташқаридаги нарсалар. 

Шунинг учун ҳам халқ ичида уларни «намознинг ташқарисидаги фарзлари» дейиш одат бўлиб қолган.

هِيَ طُهْرُبَدَنِ الْمُصَلِّي مِنْحَدَثٍ وَحَبَثٍ، وَثَوْبِهِ،وَمَكَانِهِ، وَسَتْرُعَوْرَتِهِ، وَاسْتِقْبَالُ الْقِبْلَةِ، وَالنِّيَّةُ.

وَعَوْرَةُ الرَّجُلِمِنْ تَحْتِ سُرَّتِهِإِلَى تَحْتِ رُكْبَتَيْهِوَالْأَمَةِهَذَا مَعَظَهْرِهَا وَبَطْنِهَاوَالْحُرَّةِبَدَنُها، إِلَّا الوَجْهَوَالْكَفَّ وَالْقَدَمَ.

وَكَشْفُ رُبْعِالْعُضْوِ يَمْنَعُ الصَّلَاةَوَالسَّاقُ عُضْوٌ وَحْدَهُ،كَالْفَخِذِ، وَالذَّكَرِمُنْفَرِدًا، وَالْأُنْثَيَيْنِ، وَشَعْرٍ نَزَلَ.

وَعَادِمُ مُزِيلِالنَّجِسِ صَلَّى مَعَهُوَلَمْ يُعِدْوَلَمْتَجُزْ عَارِيًا وَرُبْعُثَوْبِهِ طَاهِرٌ، وَفِيأَقَلَّالْأَفْضَلُ مَعَهُوعَادِمُ الثَّوْبِ يَجُوزُصَلَاتُهُ قَائِمًا، وَيُنْدَبُقَاعِدًا مُومِئًا.

وَقِبْلَةُ خَائِفِالْاِسْتِقْبَالِ جِهَةُقُدْرَتِهِوَإِنْعَدِمَ مَنْ يَعْلَمُالْقِبْلَةَ تَحَرَّىوَلَمْ يُعِدْ مُخْطِئٌتَحَرَّى، بَلْ مُصِيبٌلَمْ يَتَحَرَّوَإِنْتَحَوَّلَ رَأيُهُ مُصَلِّيًااسْتَدَارَ.

وَلَا يَضُرُّجَهْلُهُ جِهَةَ إِمَامِهِإِذَا عَلِمَ أَنَّهُلَيْسَ خَلْفَهُ، بَلْتَقَدُّمُهُ، أَوْعِلْمُ مُخَالَفَتِهِوَيَقْصِدُصَلَاتَهُ وَاقْتِدَاءَهُ، إِنِاقْتَدَى مُتَّصِلًا بِالتَّحْرِيمَةِ، وَمَعَ اللَّفْظِأَفْضَلُوَيَكْفِي لِغَيْرِالْفَرْضِ وَالْوَاجِبِ نِيَّةُمُطْلَقِ الصَّلَاةِ، وَشُرِطَلَهُمَا التَّعْيِينُ لَاالْعَدَدُ.

 

Намознинг шартлари: намозхоннинг бадани, кийими ва макони бетаҳоратлик ва ҳақиқий нажосатдан пок бўлиши, авратининг тўсилиши, қиблага юзланиш, ният қилиш.

Эркак кишининг аврати киндиги остидан то икки тиззасининг остигачадир. 

Чўриники ўша билан бирга елка тарафи ва қорни ҳамдир. 

Ҳур аёлнинг жамики бадани авратдир. Юз, икки қўл ва оёқ бундан мустасно.

Бир аъзонинг тўртдан бирининг очилиши намозни ман қилади. 

Болдирнинг ўзи бир аъзодир. 

Сон, закарнинг ёлғиз ўзи ва икки турмуқ ҳам. Осилиб тушган соч ҳам.

Нажасни кетказадиган нарсаси бўлмаган одам у билан намоз ўқийверади. Кейин қайта ўқимайди. 

Кийимининг тўртдан бири пок бўлган кишининг яланғоч ҳолда намоз ўқиши жоиз эмас. Ундан ози пок бўлганда ҳам у билан ўқиш афзал. 

Кийими йўқнинг тик туриб намоз ўқиши жоиз. Ўтириб, имо билан ўқиши мандубдир. 

Хавфдаги кишининг қибласи қудрати етган тарафидир. Қиблани биладиган одам топилмаса, ижтиҳод қилади. Ижтиҳодида хато қилган одам намозни қайта ўқимайди, балки ижтиҳод қилмай, тўғри юзланган одам қайта ўқийди. 

Намоз ўқиётганда фикри ўзгариб қолса, айланиб олади. 

Имомининг юзланган тарафини билмаса, зарар қилмайди. Аммо ундан олдинга ўтиб кетгани ва унга хилоф қилаётганини билиши зарар қилади.

Такбири таҳримага улаб иқтидо қиладиган бўлса, унинг (ўша вақтнинг) намозини ва унга (имомга) иқтидо қилишни қасд қилади. Қасдини талаффуз қилса афзал бўлади. 

Фарз ва вожибдан бошқага мутлақ намозни ният қилса, кифоя қилади. Фарз ва вожибни тайин қилиш вожибдир. Ададини эмас.

Демак, мазкур шартлар юзага келгандагина, намозни бошлаш мумкин бўлади. Ушбу шартларнинг баъзилари намозни бошлаб олиш учун керак бўлади. Мисол учун, ният қилиш. Намознинг аввалида ният қилинса бўлди.

(Давоми бор)

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир ошланмаган тери ошланса, пок бўлади. Фақат чўчқа ва одамнинг териси бундан мустасно.Бунда ошлашнинг барча турлари кўзда тутилган. Нима қилса ҳам терининг давоми...

3279 13:22 / 15.10.2020
1. Зоҳирур ривоя.Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг кучли қавллари.2. Имом.Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи.3. Шайхони ndash Икки шайх.Имом давоми...

4137 13:30 / 14.05.2020
. . . Абдуллоҳ ибн Буҳайна розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар, икки қўлларини очиб давоми...

3192 20:00 / 03.03.2022
Дастлаб Қуръондан бошқа нарса ёзилмагани маълум ва машҳур. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ёзилди. Сўнгра ҳадис тадвин қилинди. давоми...

5501 13:00 / 19.12.2018