Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (148-дарс) Азон вақт кирганини билдириш учун айтилади

17:00 / 05.08.2021 3245 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ مَالِكِ بْنِالْحُوَيْرِثِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَأَتَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلمأَنَا وَصَاحِبٌ لِيفَلَمَّا أَرَدْنَا الْإِقْفَالَمِنْ عِنْدِهِ قَالَلَنَا: «إِذَا حَضَرَتِالصَّلَاةُ فَأَذِّنَاثُمَّ أَقِيمَا، وَلْيَؤُمَّكُمَاأَكْبَرُكُمَا». رَوَاهُالثَّلَاثَةُوَلِأَبِي دَاوُدَ: «لِيُؤَذِّنْ لَكُمْخِيَارُكُمْ، وَلْيَؤُمَّكُمْقُرَّاؤُكُمْ». 

 

Молик ибн ал-Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир оғайним билан бордик. Ул зотнинг ҳузурларидан туриб, жўнамоқчи бўлганимизда бизга: 

«Намоз вақти кирса, азон айтинглар, сўнгра иқома айтинглар, иккингиздан каттангиз имом бўлсин», дедилар».

Учовлари ривоят қилишган. 

Абу Довуднинг ривоятида: 

«Яхшиларингиз азон айтсин, аҳли Қуръонларингиз имом бўлсин», дейилган.

Икки ийд, витр, жаноза, таровеҳ, кусуф, хусуф ва суннат намозларга азон айтилмайди.

عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ قَالَصَلَّيْتُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم الْعِيدَيْنِ غَيْرَ مَرَّةٍ وَلَا مَرَّتَيْنِ بِغَيْرِ أَذَانٍ وَلَا إِقَامَةٍرَوَاهُ مُسْلِمٌ

 

Жобир ибн Самурадан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир ва икки мартадан кўп икки ийд намозини ўқидим. Азон ва иқомасиз».

Имом Муслим ривоят қилган.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَاأَنَّ الشَّمْسَ خَسَفَتْ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِصلى الله عليه وسلم فَبَعَثَ مُنَادِيًاالصَّلَاةُ جَامِعَةٌرَوَاهُ مُسْلِمٌ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилди. Бир одамни юбориб, «Жамоат намозига!» деб жар чақиртирдилар».

Имом Муслим ривоят қилган.

Агар азон вақтидан олдин айтилган бўлса, қайта айтилади.

Намознинг вақти кирмай туриб азон айтиш ҳаромдир, чунки азон вақт кирганини билдириш учун айтилади. Вақтидан олдин айтилган азон эса алдамчилик ва жаҳолатдир. Шунинг учун азон вақтидан олдин айтилса, вақт киргандан кейин қайтадан айтилади.

Уни шошилмасдан, дона-дона қилиб, қиблага қараган ҳолда, икки бармоғини қулоқларининг ичига киритиб олиб айтади.

عَنْ جَابِرِ رَضِي اللهُ عَنْهُأَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ لِبِلَالٍ: «يَا بِلَالُ، إِذَا أَذَّنْتَ فَتَرَسَّلْ فِي أَذَانِكَ، وَإِذَا أَقَمْتَ فَاحْدُرْ، وَاجْعَلْ بَيْنَ أَذَانِكَ وَإِقَامَتِكَ قَدْرَ مَا يَفْرُغُ الْآكِلُ مِنْ أَكْلِهِ وَالشَّارِبُ مِنْ شُرْبِهِ وَالْمُعْتَصِرُ إِذَا دَخَلَ لِقَضَاءِ حَاجَتِهِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ

 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билолга: 

«Эй Билол, қачон азон айтсанг, азонингни шошилмай, чўзиб айт. Қачон иқома айтсанг, тезлаб айт. Азонинг билан иқоманг орасида таом еювчи таомидан, шароб ичувчи шаробидан, қистаниб қолган қазои ҳожатдан фориғ бўлгунча вақт қўй», деганлар». 

Термизий ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча муаззинлари қиблага қараб азон айтганлар.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . ,. . Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши .Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули, фалончининг чўзиб давоми...

2810 18:20 / 01.09.2022
Фиқҳ илмининг тарихига назар соладиган бўлсак, Исломнинг аввалги даврида тафсир, ҳадис, усулул фиқҳ ва бошқа илмлар каби, фиқҳ илми ҳам алоҳида илм шаклида ажралиб давоми...

4130 14:22 / 02.01.2020
. . . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким намозни унутса, бас, уни эслаган заҳоти ўқиб олсин. давоми...

1767 19:00 / 01.06.2023
Меҳмон деб аслида, бошпана, егулик ва ичгулик билан таъминлашингиз учун уйингизга мусофир ҳолда вақтинча нозил бўлувчи кишига айтилади. Зиёфат, яъни давоми...

20452 05:00 / 17.02.2017