Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Таяммумнинг ҳикматлари | Ҳадис дарслари (262-дарс)

19:00 / 27.12.2023 929 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَرَجَ رَجُلَانِ فِي سَفَرٍ فَحَضَرَتِ الصَّلَاةُ وَلَيْسَ مَعَهُمَا مَاءٌ فَتَيَمَّمَا صَعِيدًا طَيِّبًا وَصَلَّيَا، ثُمَّ وَجَدَا الْمَاءَ فِي الْوَقْتِ فَأَعَادَ أَحَدُهُمَا الصَّلَاةَ وَالْوُضُوءَ وَلَمْ يُعِدِ الْآخَرُ، ثُمَّ أَتَيَا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَذَكَرَا ذَلِكَ لَهُ فَقَالَ لِلَّذِي لَمْ يُعِدْ: أَصَبْتَ السُّنَّةَ وَأَجْزَأَتْكَ صَلَاتُكَ، وَقَالَ لِلَّذِي تَوَضَّأَ وَأَعَادَ: لَكَ الْأَجْرُ مَرَّتَيْنِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ والنَّسَائِيُّ. وَاللهُ أَعْلَمُ.

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Икки киши сафарга чиқдилар. Намоз ҳозир бўлди. Икковларининг суви йўқ эди. Пок тупроқ билан таяммум қилиб, намоз ўқидилар. Сўнгра вақт чиқмай туриб, сув топдилар. Бас, улардан бири таҳорат ва намозни қайтарди. Бошқаси қайтармади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, у зотга бўлган нарсани зикр қилдилар. Бас, у зот қайтармаган шахсга:

«Суннатни топибсан. Намозинг кифоя қилади», дедилар. Таҳорат қилиб, намозини қайта ўқиганга эса:

«Сенга икки марта ажр берилади», дедилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадисдан таяммум билан намоз ўқиб, вақт чиқмай туриб, сув топилиб қолса, намозни қайта ўқимаслик афзал эканлиги келиб чиқади. Имом Шофеъийдан бошқа ҳамма уламолар шунга иттифоқ қилганлар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Намозни таяммум билан бўлса ҳам, тезроқ ўқиб олишга ҳаракат қилиш зарурлиги.

2. Ижтиҳод қилиш жоизлиги.

3. Таяммум билан ўқилган намозни қайта ўқимаслик афзаллиги. Чунки у намоз ўз вақтида ҳамма шартлари бажарилган ҳолда ўқилган намоздир.

Энди ҳадисдан бошқа далилларни ҳам қўшиб, таяммумга сабаб деб келтирилган омиллар рўйхатини кўриб чиқайлик:

1. Таҳорат ва ғуслга кифоя қиладиган сувнинг йўқ бўлиши.

2. Сувни истеъмол қилишга (ишлатишга) қодир бўлмаслик (тутқун, қамалган, ваҳший ҳайвон ёки душмандан қўрққан шахслар каби).

3. Беморлик ёки дарднинг тузалиши ортга сурилиш хавфи.

4. Бор сувга ҳозир ёки келажакда эҳтиёж бўлиши.

Бор сув билан таҳорат қилиб қўйса, ҳаётий эҳтиёжга етмай қолиши.

5. Агар сув излаб кетса, моли ҳалокатга учраш хавфи бўлса.

6. Қаттиқ совуқ ёки сувнинг ўта совуқлиги.

7. Сув оладиган асбоб ёки воситанинг йўқ бўлиши.

8. Намоз вақти чиқиб кетиши хавфи.

Ислом шариатида таяммумни жорий қилишнинг ҳикматлари кўп. Аввало, таяммум осонликни кўзлаб жорий қилинган. Агар таяммумга рухсат берилмай, нима қилиб бўлса ҳам, сув топиб, таҳорат ва ғусл қилиш керак, дейилса, одамларга қийин бўлар эди. Чунки инсон ҳаётида турли ҳолатлар бўлиши мумкин. Доимо сув топилавермайди. Бундай пайтда таяммумга рухсат айни муддао бўлган.

Бу рухсат, ҳаттоки Исломдаги ҳар бир енгилликнинг рамзига айланиб қолган. Кишиларда осонлик томонини олиш ҳақида сўз борганида «Сув бўлмаса, таяммум», дейилган экан, энди бу ишни қилаверамиз-да», дейиш одатга айланиб қолган.

Иккинчидан, таяммум тартибни, одатланган ишни тарк қилмаслик чорасидир. Агар сув топмаган ёки буни ишлатиш имконига эга бўлмаган одамга таяммумга рухсат берилмаса, у ибодатларни вақтинча ташлашга мажбур бўлади. Бу эса унинг ёмон нарсага одатланиб қолишига сабаб бўлади. Кейинчалик сув бемалол бўлса ҳам, дангасалик қиладиган бўлиб қолади.

Учинчидан, таяммум намознинг қанчалик аҳамиятли ибодат эканлигини кўрсатади. Ҳадислардан ўрганганимиздек, таяммум асосан намозни ўз вақтида ўқиш учун жорий қилинган.

Тўртинчидан, таяммум Аллоҳнинг амрига бўйсунишнинг ёрқин намунасидир. Таяммум билан моддий маънодаги покланиш, яъни кирни кетказиш ҳосил бўлмаслиги мумкин, лекин унда Аллоҳнинг амрига бўйсунишнинг, маънавий покланишнинг олий намунаси бор.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 18 февралдаги 03-07/1102-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кишиларга даъват, ваъзнасиҳат, тушунтириш ишларини олиб борувчиларнинг ҳадис саҳиҳ экан, деб, тўғри келган жойда, ҳар бир учраган одамга айтавериши ҳам дуруст давоми...

5471 13:00 / 13.02.2019
. Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен бирортангизнинг супасида ёнбошлаб ётганида унга мен давоми...

2768 16:02 / 28.04.2021
Аҳмад ибн Ҳанбал ибн Ҳилол ибн Асад Идрис ибн Абдуллоҳ ибн Ҳайён ибн Абдуллоҳ алБағдодий ҳадис ва фиқҳ олими ва Ҳанбалий мазҳабининг асосчисидирлар. Насаблари давоми...

5826 13:30 / 22.05.2019
Молик ибн Анас ибн Молик ибн Абу Омир ибн Амр ибн алҲорис Абу Абдуллоҳ алАсбаҳий алМаданий ndash Дорулҳижратнинг имоми ва фақиҳи ҳисобланадилар. Молик ибн Анас 93 давоми...

3904 17:05 / 15.05.2019