1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Шамс
Махмуд Халил Хусорий - Шамс
00:00
/
00:00

Шамс сураси

Маккада нозил бўлган. 15 оятдан иборат.

Ушбу суранинг номи ўзининг биринчи оятидан олингандир. «Шамс» – «қуёш» деганидир. Аллоҳ таоло ушбу сурани қуёш билан қасам ичиб бошлаган. Ана шу қасам сўзида ишлатилган «шамс» калимаси сурага ном бўлиб қолган.

Бу сураи каримада Аллоҳ таоло яхшини ёмондан, савобни гуноҳдан ажрата олмай қолганларга бу нарсалар орасидаги фарқни тушунтиради. Аллоҳ таолонинг инсонга баркамол жисм, ақл-идрок, тафаккур беришидан мақсади ҳам ўша яхши-ёмонни ажратиш учундир. Инсон тўғри йўлни танласа, саодатга эришади, нотўғри йўлни танласа, бадбахт бўлади, дўзахга тушади.

Суранинг иккинчи қисмида Самуд қавмининг мисолида осийликнинг оқибати нима билан тугаши эслатилади.

Сураи карима Аллоҳ таолонинг махлуқотларидан еттитаси: қуёш ва унинг ёғдуси, ундан сўнг келадиган ой, ёришган наҳор, зулмати ила қоплаган тун, осмон ва унинг бино қилиниши, ер ва унинг кенгайтирилиши ҳамда нафс ва унинг тўғриланиши ила қасам ичиш билан бошланади. Бу билан агар инсон Аллоҳ таолога тақво қилса, нажот топиши, туғён ва исёнга кетса, хусронга учраши таъкидланади.

Сўнгра эса Самуд қавми қиссаси келтирилиб, улар куфрлари, туғён ва исёнлари туфайли қандай ҳалок бўлганлари баён қилинади. Улардан бошқалар ўрнак олишлари лозимлигига ишора қилинади.

Шамс сурасининг хотимасида Аллоҳ таоло кофир ва осийларни ҳалок қилиш оқибатидан заррача қўрқмаслиги таъкидланади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ
1. Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам.
ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
2. Унинг ортидан келган ой билан қасам.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
3. Ва у(қуёш)ни равшан кўрсатган наҳор билан қасам.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
4. Ва у(қуёш)ни қоплаган тун билан қасам.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
5. Ва осмон билан ва унинг бино қилиниши билан қасам.
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
6. Ва ер билан ва унинг тўшалиши билан қасам.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
7. Ва нафс билан ва унинг бекаму кўст қилиниши билан қасам.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
8. Унга фужурини ва тақвосини илҳом қилди.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
9. Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, зафар топди.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
10. Ва батаҳқиқ, ким уни булғаса, ноумид бўлди.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
11. Самуд қавми ўз туғёни ила ёлғонга чиқарди.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
12. Вақтики, унинг энг бадбахти шошилиб турди.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
13. Бас, уларга Аллоҳнинг расули: «Аллоҳнинг туясига ва унинг сувига тегманглар», – деди.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
14. Бас, уни ёлғончига чиқаришди ва у(туя)ни сўйишди. Бас, Робблари уларни гуноҳлари сабабли йўқ қилиб юборди ва бунда барчани баробар қилди.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
15. Ва У Зот бунинг оқибатидан қўрқмас.