1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Фуссилат
Махмуд Халил Хусорий - Фуссилат
00:00
/
00:00

Фуссилат сураси

Маккада нозил бўлган. 54 оятдан иборат.

Бу сураи каримага ўзидаги учинчи оятнинг «Китаабун фуссилат аятуҳу» жумласидаги «фуссилат» сўзи ном қилиб олинган. «Фуссилат» сўзи «муфассал баён қилинган» деган маънони англатади. Бу маъно Қуръони Карим оятларига берилган илоҳий васфдир. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бу сураси оятларида Ўзининг Биру Борлигига, чексиз қудратига, улуғлигига, яратувчилигига ҳужжат ва далилларни батафсил баён қилгандир.

Сурада Аллоҳ таолонинг ваҳдонияти, оламларни яратиши, пайғамбарлик, қайта тирилиш ва жазолашу, мукофотлаш ҳақида ҳам сўз кетади.

Фуссилат сурасининг бошида Қуръони Каримнинг Роҳману Роҳийм бўлган Зот томонидан нозил қилинганлиги, арабий тилда экани ва бошқа васфларига эътибор тортилади.

Шу билан бирга, мушрикларнинг бу Китобга нисбатан муносабатлари ҳам кўрсатилади.

Кейин ваҳий, пайғамбарлик ва пайғамбарнинг кимлиги ҳақида сўз кетади.

Осмону ернинг яратилиш қиссаси, Од ва Самуд қавмларининг қиссалари зикр этилади. Улар қанчалик куч-қудратга эга қавмлар бўлишларига қарамай, куфрлари туфайли ҳалокатга учраганлари ҳикоя қилинади. Уларнинг охиратда тортадиган азоблари эслатиб ўтилади.

Жиноятчи қавмлар ҳақидаги оятлардан кейин Аллоҳнинг дини ва Унинг шариатида собитқадам мўмин зотлар, уларни Аллоҳ таоло иззат-икромлар ила мукофотлаши ҳақида сўз кетади.

Кейин эса кеча ва кундуз, қуёш ва ой, ибодат қилувчи фаришталар, итоаткор ер каби борлиқдаги Аллоҳ таолонинг Биру Борлигига, чексиз қудратига, мудаббирлигига ва бошқа баркамол сифатларига белги-аломат бўлган нарсалар баён этилади. Шунингдек, ўша оят ва белгиларни инкор қилувчилар борасида гап боради.

Қуръони Карим ҳақида ҳам мавзуга мос оятлар келади. Ибрат олиш учун Мусо алайҳиссаломга нозил қилинган китоб ва қавмларининг унга муносабати эсга олинади.

Сўнгра қиёмат ва уни билиш Аллоҳ таолонинг ягона Ўзига хос экани айтилади. Кофирларнинг қиёмат куни саволга тутилишлари, инсоннинг ўзгарувчанлиги, қийин ҳолга тушганда аслига қайтиб, омонлик пайтида яна ўзларига зулм қилиб, куфр йўлига ўтишлари тавсифланади.

Суранинг охирида Аллоҳ таоло охири замонда одамларга борлиқнинг баъзи сирларини кашф қилиб бериши ҳақида ваъда келади.

Фуссилат сураси «Ҳа мим» билан бошланувчи еттита суранинг иккинчисидир. Улар «Ҳа мимлар» деб ҳам аталади.

Улуғ саҳобийлардан Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу «Ҳа мим» оиласи Қуръоннинг дебочасидир», – деганлар.

«Ислом умматининг илм денгизи» ва «Қуръон таржимони» номларини олган буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу эса «Ҳар бир нарсанинг юраги бордир. Қуръоннинг юраги «Ҳа мим» оиласидир», – деганлар.

Дарҳақиқат, ушбу сураларда тавҳидга жуда кучли далиллар бор. Улар тезда инсон қалбини эгаллаб олади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ
1. Ҳа мим.
ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
2. (Бу) Роҳман ва Роҳийм томонидан нозил қилингандир.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
3. Биладиган қавмлар учун арабий Қуръон ўлароқ, оятлари муфассал баён қилинган Китобдир.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
4. Хушхабарчи ва огоҳлантирувчи бўлган ҳолидадир. Бас, кўплари ундан юз ўгирдилар. Энди улар эшитмаслар.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
5. Ва улар: «Қалбларимиз сен даъват қилаётган нарсадан ғилофлардадир, қулоқларимизда оғирлик бор, сен билан бизнинг орамизда эса парда бор. Бас, амалингни қилавер, биз ҳам албатта, ўз амалимизни қилувчилармиз», – дедилар.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
6. Айт: «Мен ҳам сизга ўхшаш башарман, холос. Менга «Албатта, Илоҳингиз ягона Илоҳдир», дея ваҳий қилинур. Бас, Унинг Ўзигагина тўғри юзланинг ва Унга истиғфор айтинг. Мушрикларнинг ҳолига вой бўлсин!
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
7. Закотни адо этмаслар ва улар охиратга куфр келтирувчилардир».
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
8. Албатта, иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга битмас-туганмас ажрлар бор.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
9. Айт: «Сизлар, ҳақиқатан ҳам, ерни икки кунда яратган Зотга куфр келтиряпсизми ва Унга (бошқа-ларни) тенглаштиряпсизми?! Ахир бу оламларнинг Робби-ку!
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
10. У Зот ўша(ер)нинг устида барқарор тоғларни қилди, уни баракотли қилди ва унинг (аҳли) ризқини тўрт кунда ўлчовли этиб тақдир қилди. Бу сўровчилар учундир».
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
11. Сўнгра тутун ҳолидаги осмонга истиво қилиб, унга ва ерга: «Икковингиз ихтиёр қилган ҳолингизда ёки мажбур бўлган ҳолингизда келинг!» – деди. Икковлари: «Ихтиёр қилган ҳолимизда келдик», – дедилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
12. Бас, икки кунда етти осмонни барпо этди ва ҳар бир осмонга ишини ваҳий қилди. Дунё осмонини чироқлар-ла безатдик ва қўридик. Бу ўта иззатли, ўта билувчи Зотнинг ўлчовидир.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
13. Бас, агар юз ўгирсалар, «Сизларни Од ва Самудга келган чақмоққа ўхшаш чақмоқ-ла огоҳлантирдим», – деб айт.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
14. Ўшанда расуллар уларнинг олдиларидан ҳам, орқаларидан ҳам: «Фақат Аллоҳга ибодат қилинглар», – деб келганларида, улар: «Агар Роббимиз хоҳласа, фаришталарни нозил қилар эди. Албатта, биз сиз билан юборилган нарсага кофирдирмиз», – дедилар.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
15. Од бўлса ер юзида ноҳақдан мутакаббирлик қилдилар ва: «Биздан қувватлироқ ким бор?!» – дедилар. Уларни яратган Аллоҳ ўзларидан қувватли эканини билмасмидилар?! Оятларимизни инкор этар эдилар.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
16. Бас, уларга дунё ҳаётининг шармандалик азобини тоттириш учун Биз устиларига машъум кунларда сарсар шамолини юбордик. Албатта, охират азоби шарманда қилувчироқдир ва уларга нусрат берилмас.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
17. Аммо Самудни ҳидоят қилдик. Улар эса ҳидоятдан кўра кўрликни афзал кўрдилар. Бас, касб қилган нарсалари туфайли уларни хорлик азобининг чақмоғи урди.
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
18. Иймон келтирганларга ва тақво қилиб юрганларга нажот бердик.
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
19. Аллоҳнинг душманлари оловга жамланадиган, улар тизиб қўйиладиган Кунда...
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ
20. ниҳоят, унга етиб келишгач, қулоқлари, кўзлари ва терилари қилиб ўтган нарсалари ҳақида уларга қарши гувоҳлик берадилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
21. Ва териларига: «Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердингиз?» – дедилар. (Терилари:) «Ҳар бир нарсани нутқ қилдирган Аллоҳ бизни ҳам нутқ қилдирди. У Зот сизларни аввал бошда яратган ва Унгагина қайтарилурсизлар», – дедилар.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
22. Қулоғингиз, кўзларингиз ва териларингиз ўзингизга қарши гувоҳлик беришидан эҳтиётланмас эдингиз. Аксинча, Аллоҳ қилаётган амалларингизнинг кўпини билмайди, деб гумон қилар эдингиз.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
23. Роббингиз ҳақида қилган гумонингиз сизни ҳалокатга учратди. Бас, зиён кўрувчилардан бўлдингиз.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
24. Агар сабр қилсалар, олов улар учун турар жойдир. Агар итобга қайтаришини талаб қилсалар, улар итобга қайтарилувчи ҳам бўлмаслар.
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
25. Уларга «яқинлар» бириктирдик. Бас, ўшалар уларга олдиларидаги ва ортларидаги нарсаларни чиройли кўрсатдилар ва уларга ҳам ўзларидан олдин ўтган жин ва инсдан бўлган умматлар қатори, (азоб) сўзи ҳақ бўлди. Албатта, улар зиён кўрувчи бўлдилар.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
26. Куфр келтирганлар: «Бу Қуръонга қулоқ солманглар, унга халақит беринг, шоядки, ғолиб бўлсангиз», – дедилар.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
27. Бас, албатта, куфр келтирганларга шиддатли азобни тоттирамиз ва албатта, уларга қилиб юрган амалларининг энг ёмон жазосини берамиз.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
28. Мана шу Аллоҳ душманларининг жазоси оловдир. Уларга унда мангулик диёри бор. Оятларимизни инкор қилганларининг жазоси ўлароқ.
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
29. Куфр келтирганлар: «Роббимиз, бизни адаштирган жин ва инсдан бўлган шахсларни бизга кўрсатгин, уларни оёқларимиз остига олайлик, токи, улар энг пастлардан бўлсинлар», – дедилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
30. Албатта, «Роббимиз Аллоҳ», деган, сўнгра мустақим бўлганларнинг устиларидан фаришталар: «Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар!
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
31. Биз дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизга у(жаннат)да кўнглингиз иштаҳа қилган нарса бордир ва сизга унда орзу қилган нарсангиз бордир.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
32. Ўта мағфиратли, ўта раҳмли Зот тарафидан зиёфат ўлароқ», (деб тушарлар).
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
33. Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва «Албатта, мен мусулмонларданман!» деган кишидан кўра гўзал сўзли ким бор?!
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
34. Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Яхши бўлган нарса ила даф қил. Қарабсанки, сен билан орасида адовати бор кимса худди қадрдон дўстдек бўлур.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
35. Унга сабр қилганлардан бошқа ҳеч ким эришмас. Унга улуғ насиба эгаларидан бошқа ҳеч ким эришмас.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
36. Агар сени шайтондан бўлган бир васваса тутса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
37. Кечаю кундуз, қуёшу ой Унинг оят(белги)ларидандир. Бас, қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманг. Уларни яратган Аллоҳга сажда қилинг. Агар Унгагина ибодат қилмоқчи бўлсангиз.
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
38. Агар мутакаббирлик қилсалар, Роббингнинг ҳузуридагилар Унга кечасию кундузи тасбеҳ айтурлар. Улар малол олмаслар. ۩
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
39. Яна ерни қақраган ҳолда кўришинг Унинг оятларидандир. Қачонки унинг устидан сув туширсак, у сесканади ва кўпчийди. Уни тирилтирган Зот албатта, ўликларни ҳам тирилтирувчидир. Албатта, У Зот ҳар бир нарсага ўта қодирдир.
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
40. Албатта, оятларимиз ҳақида эгрилик қиладиганлар Бизга махфий бўлиб қолмаслар. Оловга ташланадиган одам яхшими ёки қиёмат куни омон ҳолида келадиган одамми?! Нимани хоҳласангиз, қилаверинг. Албатта, У Зот нима қилаётганингизни кўриб турувчидир.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
41. Албатта, ўзларига Зикр келганда, унга куфр келтирганлар... Албатта, у азиз Китобдир.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
42. Унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам ботил келмас. У ўта ҳикматли, ўта мақталган Зот томонидан нозил қилингандир.
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
43. Сенга сендан олдинги расулларга айтилган нарсагина айтилмоқда. Албатта, Роббинг мағфират эгасидир ва аламли азоб эгасидир.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
44. Агар уни ажамийча Қуръон қилганимизда, албатта: «Унинг оятлари муфассал баён қилинганида эди. Арабийга ажамийчами?!» – дер эдилар. «У иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир. Иймон келтирмайдиганларнинг қулоқларида оғирлик бордир. У улар учун кўрликдир. Улар узоқ макондан чақирилаётганлардир», – деб айт.
ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
45. Батаҳқиқ, Мусога китобни бердик. Бас, у ҳақида ихтилоф қилинди. Агар олдин Роббинг томонидан сўз ўтмаганида, ораларида албатта ҳукм чиқариларди. Албатта, улар у ҳақида шак шубҳададирлар.
ﰎ ﰏ ﰐ ﰑﰒ ﰓ ﰔ ﰕﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ
46. Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда. Ким ёмонлик қилса, ўзига зарар. Роббинг бандаларга зулм қилувчи эмас.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
47. Соат илми У Зотнинг Ўзигагина қайтарилур. Барча меваларнинг гулкосаларидан чиқиши ҳам, ҳар бир урғочининг нимага ҳомиладор бўлиши ҳам, нимани туғиши ҳам фақат Унинг илми ила бўлур. У Зот уларга: «Менинг шерикларим қани?!» – деб нидо қиладиган Кунда улар: «Сенга билдирамизки, бунга биздан бирорта гувоҳ йўқ», – дерлар.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
48. Ва илгари илтижо қилиб юрган нарсалари улардан ғойиб бўлди ва ўзларига қочар жой йўқлигига тўла ишондилар.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
49. Инсон яхшилик тилашни ҳеч малол олмас. Агар уни ёмонлик тутса, у умидсиздир, тушкундир.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
50. Агар унга уни тутган қийинчиликдан сўнг Ўзимиздан раҳмат тоттирсак, албатта, у: «Бу меникидир. Мен Соат қоим бўлур деб ўйламайман. Агар Роббимга қайтарилсам, албатта, мен учун Унинг ҳузурида гўзал (мукофот) бордир», – дер. Бас, албатта, куфр келтирганларга қилган амалларининг хабарини берурмиз. Албатта, уларга қаттиқ азобдан тоттирурмиз.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
51. Қачон инсонни неъматлантирсак, у юз ўгирар ва ёнбоши ила узоқлашар. Қачон уни ёмонлик тутса, бас, у узундан-узоқ дуо эгасидир.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
52. «Айтинглар-чи, агар у Аллоҳнинг ҳузуридан бўлса-ю, сиз Унга куфр келтириб юрган бўлсангиз, хўш, тубсиз мухолифликда бўлганлардан ҳам адашганроқ ким бор?!» – деб айт.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁﰂ
53. Уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўзларидаги оят(белги)ларимизни яқинда кўрсатамиз. Токи, уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид экани кифоя қилмасми?!
ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ
54. Огоҳ бўлинглар. Албатта, улар Роббларига рўбарў бўлишдан шакдадирлар. Огоҳ бўлинглар. Албатта, У Зот ҳар бир нарсани қамровчидир.