1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Исро
Махмуд Халил Хусорий - Исро
00:00
/
00:00

Исро сураси

Маккада нозил бўлган. 111 оятдан иборат. 

Сураи кариманинг «Исро» деган номи унинг биринчи оятидаги «Асро» («кечаси юргизди») сўзидан олинган. Араб тилида «исро» сўзи – «кечаси юргизиш» деган маънони англатади. Бу сураи каримада Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Маккаи Мукаррамадан Қуддуси Шарифга кечанинг бир қисмида юргизиб олиб боргани ҳақида сўз юритилган.

Сураи кариманинг иккинчи номи «Бану Исроил»дир. Сураи каримада Бану Исроил қавми ҳақида сўз кетгани боис, у ушбу ном билан ҳам номланиб қолган.

Исро сураси Ислом даъвати тарихидаги энг машаққатли ва оғир дамларда нозил бўлди. Бу даврга келиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларидаги оз сонли мусулмонларга нисбатан мушрикларнинг озорлари, қийноқлари кучайган, уларни Аллоҳнинг динидан қайтариш йўлидаги чиранишлари ҳаддидан ошган эди. Мусулмонлар учун ғоятда қийин бир ҳолат пайдо бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни мушрикларнинг ҳужумларидан ҳимоя қиладиган шахслар – амакилари Абу Толиб ва Ҳадижа онамиз ҳам вафот этганлар. Ана шундай мудҳиш бир пайтда Исро ва Меърож ҳодисаси бўлиб ўтди. Аллоҳ таоло Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Маккаи Мукаррамадан кечаси бир зумда Байтул Мақдисга олиб борди ва у ердан меърожга олиб чиқди. Бу эса ана шундай оғир бир пайтда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар учун катта тасалли эди. Ноумидлик кайфиятини сўндириб, умид учқунларини аланга олдириш эди. Сураи кариманинг асосий оқими ана шу услубда давом этади.

Айни чоғда, Исро воқеаси кишилар иймонини синашнинг омили ҳам эди. Ҳар бир нарсага моддий мўъжиза талаб қилиб турган мушрикларга бу воқеа ортиқча гап-сўзлар учун яна бир қулай фурсат бўлса, мўмин-мусулмонман, деб юрганларнинг эса иймонлари қанчалик мустаҳкам эканини синаш учун бу сураи карима зўр омил бўлди.

Шунингдек, Исро сураси Маккада нозил бўлган бошқа маккий суралар каби, ақийда масаласига, Ислом динининг аслларига – ваҳдоният, пайғамбарлик ва ўлгандан кейин қайта тирилиш ақийдаси каби нарсаларга алоҳида эътибор беради. Бу масалаларни муолажа қилишда Исро сурасининг бошқа суралардан фарқи шуки, бу ерда ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахслари алоҳида аҳамият билан кўрсатилади ҳамда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ томонидан берилган мўъжизалар, ҳужжат-далиллар зоҳир қилинади.

Сураи карима исро мўъжизасини баён қилиш билан бошланади. Бу ҳодиса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам учун илоҳий ҳурмат, улуғ мартаба экани айтилади, Аллоҳ таолонинг қудратига далил экани тушунтирилади.

Сўнгра Мусо алайҳиссалом ва у кишининг қавмлари – Бану Исроил ҳақида сўз кетади. Қурайш мушриклари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан турли моддий мўъжизалар келтиришни талаб қилганларидек, бир вақтлар Бану Исроил қавми ҳам Мусо алайҳиссаломдан турли моддий мўъжизалар келтиришни талаб қилишган эди. Бу икки қавм ўртасида ана шундай ўхшашлик бор. Шунинг учун ҳам сурада олдинги ўтганлар Қурайш мушрикларига ўрнак, ибрат бўлсин деб, Бану Исроилнинг қиссаси келтирилади. Уларнинг Аллоҳга исён этгани, ер юзидаги фасод ишлари ва унинг фожиавий, аянчли оқибати баён қилинади.

Кейин эса борлиқдаги мавжуд оят-мўъжизалар ҳақида сўз кетади. Кеча ва кундуз мўъжизалари мисол қилиб келтирилади. Уларнинг дақиқ низом асосида ҳаракатда бўлиши ҳам Аллоҳнинг ягона ва қудратли Зот эканига далил сифатида кўрсатилади. Бу нарсалар Аллоҳ таоло томонидан биз бандаларга берилган улкан неъмат экани, унга шукр қилишимиз лозимлигига ишора этилади.

Шунингдек, Исро сурасида фозил жамиятнинг асосий унсурлари ҳақида ҳам сўз боради. Ижтимоий одоблар, гўзал ахлоқларга даъват этилади. Айни чоғда, баъзи нобоп ижтимоий касалликлардан сақланишга чақирилади.

Кейинги оятларда мушрикларнинг адашувлари, уларнинг Аллоҳнинг шериги бор, хотини, ўғли ёки қизи бор, дейишларининг инкори келади. Ўлгандан кейин қайта тирилишга мушрикларнинг шубҳа билан қарашлари ҳикоя қилиниб, бунга ҳам раддия берилади.

Қуръони Каримдаги лаънатланган дарахт ҳақидаги оят ҳам ушбу сурададир.

Сўнгра эса Одам Ато ва иблис лаъиннинг қиссасидан сура сиёқига хос парча келтирилади.

Аллоҳ таоло Бану Одамни мукаррам қилиб қўйганлиги баён қилинади.

Шунингдек, бу сурада Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг абадий мўъжизалари бўлмиш Қуръони Карим васф қилинади. Руҳ тўғрисида баҳс юритилади. Мушрикларнинг саркашлик қилиб, турли мўъжизаларни сўрашлари, жумладан, анҳорларни отилтириб чиқариш, Маккада боғу бўстонлар пайдо қилиш каби ноўрин талаблари ҳақида ҳам сўз кетади.

Мусо алайҳиссаломга берилган тўққиз мўъжиза ҳам ибрат учун эслатиб ўтилади.

Ниҳоят, Қуръони Карим шаънини яна бир бор улуғлаш ва Аллоҳ таолони нуқсон сифатлардан яна бир бор поклаш билан сураи карима охирига етади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
1. Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир. Албатта, У ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
2. Ва Мусога китобни бердик ва уни: «Мендан ўзгани вакил тутманглар!» – дея Бану Исроилга ҳидоят қилиб бердик.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
3. (Эй) Нуҳ билан бирга кўтарганларимизнинг зурриётлари! Албатта, у ўта шукрли банда эди.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
4. Китобда Бану Исроилга: «Ер юзида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта даражада баланд кетурсизлар», – деб билдирдик.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
5. Бас, ўша икки(бузғунчилик)дан биринчисининг ваъда вақти келганда, устингизга шиддатли куч-қудратга эга бандаларимизни юборамиз. Бас, ҳовли-жойлар оралаб изғийдилар. Бу ваъданинг ижроси эди.
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
6. Сўнгра сизга улар устидан ғалабани қайтардик ва сизга молу дунё ва фарзандлар ила мадад бердик. Ва ададингизни кўп қилиб қўйдик.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
7. Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қиласиз. Агар ёмонлик қилсангиз ҳам, ўзингиз учундир. Бас, кейинги(бузғунчилик)нинг ваъда вақти келганда, юзингизни қора қилишлари учун, масжидга аввал кирганларидек киришлари учун ва эгаллаган нарсаларини тамоман парчалашлари учун (бандаларимизни юборурмиз).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
8. Шояд, Роббингиз сизга раҳм қилса. Агар сиз қайтсангиз, Биз ҳам қайтамиз. Ва жаҳаннамни кофирларга зиндон қилганмиз.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
9. Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва солиҳ амалларни қилувчи мўминларга хушхабарини берурки, албатта, ўшаларга улуғ ажр бордир.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
10. Албатта, охиратга иймон келтирмайдиганларга – ўшаларга аламли азобни тайёрлаб қўйдик.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
11. Инсон яхшиликка дуо қилганидек, ёмонликка ҳам дуо қилур. Инсон шошқалоқ бўлгандир.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
12. Кеча ва кундузни икки белги (аломат) қилдик. Кеча аломатини маҳв этдик. Роббингиздан фазл талаб қилишингиз ва йиллар ададини ҳамда ҳисобини билишингиз учун кундуз аломатини кўрсатувчи қилдик. Ва ҳар бир нарсани батафсил баён қилганмиз.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
13. Ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига боғлаб қўйганмиз ва қиёмат куни унга бир китоб чиқарамизки, у унга очилган ҳолда рўбарў бўлур.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
14. Китобингни ўқи, бугунги кунда ўзингга ўзинг ҳисобчиликка кифоя қилурсан (дейилур).
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
15. Ким ҳидоятга юрса, ўзи учунгина ҳидоятга юрадир. Ким залолатга кетса, ўзи учунгина залолатга кетадир. Ҳеч бир юкли жон ўзганинг юкини кўтармас. Токи расул юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
16. Қачон бир шаҳарни ҳалок этишни ирода қилсак, унинг маишатпарастларини (итоатга) амр қиламиз, бас, улар у ерда фосиқлик қилурлар. Шунда унга «сўз» ҳақ бўлур. Бас, у(шаҳар)ни ер билан яксон қилурмиз.
ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ
17. Нуҳдан сўнг қанчадан-қанча асрларни ҳалок қилдик. Бандаларининг гуноҳларидан хабардор бўлиш ва уларни кўришда Роббинг Ўзи кифоя қилур.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
18. Ким шошган(дунё)ни истаса, ирода қилган кишимизга хоҳлаган нарсамизни унда шошилинч берурмиз. Сўнгра унга жаҳаннамни берурмиз. Унга мазаммат қилинган ва қувғинга учраган ҳолда кириб, куюр.
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
19. Ким охиратни истаса ва унга эришиш учун мўмин бўлган ҳолида керакли ҳаракатини қилса, бас, ана ўшаларнинг ҳаракатлари мақбулдир.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
20. Барчага – манавиларга ҳам, анавиларга ҳам Роббингнинг атоларидан чўзамиз. Роббингнинг атолари чекланган эмас.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
21. Баъзиларини баъзиларидан қандай афзал қилиб қўйганимизга назар сол. Албатта, охират даражаси ва афзаллиги каттароқдир.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
22. Аллоҳ билан бирга ўзга илоҳни (шерик) қилма! Яна мазамматга учраб, чорасиз ўтириб қолмагин.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
23. Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «Уфф», дема, уларга зажр қилма ва уларга карамли сўз айт!
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
24. Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», – деб айт.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
25. Роббингиз нафсингиздаги нарсани яхши билувчидир. Агар солиҳ бўлсангиз, албатта, У сертавбалар учун сермағфиратдир.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
26. Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва йўқсил йўлчига ҳам. Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма!
ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ
27. Албатта, исрофчилар шайтонларнинг биродарлари бўлганлар. Шайтон эса Роббига ўта ношукр бўлгандир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
28. Агар Роббингдан умид қилаётганинг раҳматни талаб қилган ҳолда улардан юз ўгирадиган бўлсанг, бас, уларга мулойим сўз айтгин.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
29. Қўлингни бўйнингга боғлаб олма. Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма. Яна маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
30. Албатта, Роббинг ризқни хоҳлаган кишига кенг қилур ёки тор қилур. Албатта, У бандаларидан ўта хабардор, кўриб турувчи Зотдир.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
31. Фақирликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг. Биз уларни ҳам, сизларни ҳам ризқлантирамиз. Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир.
ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
32. Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фаҳш иш ва ёмон йўлдир.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
33. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ўлдирманг. Ҳақ ила бўлса, мустасно. Кимки мазлум ҳолида ўлдирилса, унинг валийсига ҳақ берганмиз. Бас, у ўлдиришда ҳаддан ошмасин. Албатта, у – нусрат берилгандир.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
34. Етимнинг молига токи у вояга етгунича, яқинлашманглар. Яхшилик ила бўлса, мустасно. Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд сўралажак нарсадир.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
35. Ўлчаган чоғингизда тўлиқ ўлчанг ва тўғри тарози ила тортинг. Ана ўша яхшидир ва оқибати гўзалдир.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
36. Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшаларнинг барчаси сўралажак нарсалардир.
ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ
37. Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор баландликда тоғларга ета олмайсан!
ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ
38. Буларнинг барча ёмонлари Роббининг ҳузурида ёқтирилмагандир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
39. Ушбулар Роббинг сенга ваҳий қилган баъзи ҳикматлардир. Аллоҳ билан бирга ўзга илоҳ қилма. Яна маломат қилинган ва қувилган ҳолингда жаҳаннамга ташланмагин.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
40. Роббингиз сизларга ўғилларни хос қилиб бериб, фаришталарни Ўзига қиз қилиб олдими? Албатта, сизлар улкан гапни айтмоқдасиз.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
41. Батаҳқиқ, бу Қуръонда эслашлари учун турли баён қилдик. Лекин бу уларга нафратдан ўзгани зиёда қилмас.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
42. «Агар улар айтганларидек, У билан бирга бошқа илоҳлар бўлганида, Арш эгаси томон йўл излар эдилар», деб айт.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
43. У Зот улар айтаётган нарсадан покдир, ниҳоятда олийдир.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
44. Уни етти осмону ер ва улардаги зотлар поклаб ёд этурлар. Уни ҳамди ила поклаб ёд этмаган ҳеч бир нарса йўқ. Лекин уларнинг тасбеҳини англамайсизлар. Албатта, У ўта ҳилмлидир, ўта мағфиратлидир.
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
45. Қачон Қуръон қироат қилсанг, сен билан охиратга иймон келтирмайдиганлар орасида кўринмас парда қилурмиз.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
46. Ва уни англамасликлари учун қалбларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик. Қачон Қуръонда Роббингнинг ёлғиз Ўзини зикр қилсанг, улар ортларига ўгирилиб, қочурлар.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
47. Биз улар нима сабабдан тинглаётганларини, улар сени тинглаётганларида ўзаро пичирлашаётганларини, золимларнинг «Сизлар сеҳрланган кишига эргашяпсиз, холос», деганларини ҳам яхши билувчимиз.
ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
48. Улар сенга қандай мисоллар келтирганларига назар сол! Бас, адашдилар. Энди йўл топа олмаслар.
ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ
49. Улар: «Суяк ва титилган тупроқ бўлганимиздан кейин ҳам яна янгидан яратилиб, тирилтириламизми?» – дедилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
50. Айтгин: «Тош ёки темир бўлиб олинглар.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
51. Ёки кўнгилларингизда катта кўринган бошқа бирон махлуқ (бўлиб олинглар)». Бас, улар: «Бизни ким қайтарур?» дерлар. «Сизларни биринчи марта йўқдан бор қилган Зот», дегин. Сенга бошларини қимирлатурлар ва: «У қачон бўлур?» дерлар, «Шояд, яқинда бўлса», дегин.
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
52. У Кунда Ул Зот сизни чақирур. Бас, Унга ҳамд ила жавоб берурсиз ва (дунёда) фақат озгина турганлигингизни гумон қилурсиз.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
53. Бандаларимга айтгин, улар энг гўзал бўлган нарсани айтсинлар. Албатта, шайтон ораларини бузиб турадир. Албатта, шайтон инсон учун очиқ-ойдин душмандир.
ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
54. Роббингиз сизларни яхши билувчи Зотдир. Хоҳласа, сизга раҳм қилар, хоҳласа, сизни азоблар. Ва сени улар устидан қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
55. Роббинг осмонлару ердаги кимсаларни яхши билувчидир. Батаҳқиқ, баъзи набийларни баъзиларидан афзал қилдик. Ва Довудга Забурни бердик.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
56. Сен: «Ундан ўзга ўзингизча гумон қилганларингизни чақиринг. Улар сиздан зарарни кушойиш қила олишга ёки буриб юборишга молик эмаслар», деб айт.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
57. Ана ўша дуо қилаётганлари Роббларига васила изларлар, қайсилари яқинроқ эканини (билмоқчи бўлурлар). Унинг раҳматини орзу қилурлар ва азобидан қўрқурлар. Албатта, Роббингнинг азоби ҳазир бўлишга лойиқдир.
ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ
58. Ҳеч бир шаҳар-қишлоқ йўқки, уни қиёмат кунидан аввал ҳалок қилувчи бўлмасак ёки шиддатли азоб-ла азобловчи бўлмасак. Бу китобда битилгандир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
59. Оят(мўъжиза)ларни юборишимиздан фақат аввалгиларнинг уларни ёлғонга чиқарганлари ман қилди. Самудга туяни кўз очувчи (мўъжиза) қилиб бердик. Бас, унга зулм қилдилар. Оят(мўъжиза)ларни фақат қўрқитиш учунгина юборамиз.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
60. Сенга: «Албатта, Роббинг одамларни қамраб олгандир», деганимизни эсла. Сенга кўрсатган нарсаларимизни ва Қуръонда лаънатланган дарахтни одамлар учун синов қилдик, холос. Ва улар-ни қўрқитамиз. Бас, бу улар учун катта туғёндан бошқани зиёда қилмас.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
61. Эсла, фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» деганимизда, сажда қилдилар, магар иблис: «Сен лойдан яратган кимсага сажда қиламанми?» – деди.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
62. У: «Менга хабар бер-чи, мендан устун қилганинг шуми? Агар мени қиёмат кунигача қўйиб қўйсанг, унинг зурриётининг озгинасидан бошқасини жиловлаб оламан», – деди.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
63. У Зот деди: «Боравер, улардан ким сенга эргашса, бас, албатта, жаҳаннам тўлиқ жазоингиз бўлур.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
64. Улардан кимга кучинг етса, овозинг ила қўзғат, уларнинг устига отлиқ ва пиёда қўшинингни торт, уларга молларда ва болаларда шерик бўл ва ваъдалар қил». Шайтон уларга алдовдан бошқани ваъда қилмас.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
65. Албатта, бандаларим устидан сенинг ҳукмронлигинг йўқ. Роббинг Ўзи вакилликка кифоядир.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
66. Роббингиз Унинг фазлидан талаб қилишингиз учун денгизда кемани юргизиб қўйган Зотдир. Албатта, У сизга ўта раҳмлидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
67. Қачон сизни денгизда фалокат тутса, Ундан ўзга илтижо қиладиганларингиз ғойиб бўлур. Қачонки сизга нажот бериб, қуруқликка чиқарса, юз ўгирасиз. Инсон ўзи ношукрдир.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
68. Сизни қуруқликнинг бир томонига ютдириб юборишидан ёки устингиздан тошли шамол юборишидан, сўнгра ўзингизга қутқарувчи топа олмай қолишингиздан хотиржаммисиз?!
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
69. Ёки сизни унга (денгизга) яна бир марта қайтариб, устингиздан шиддатли шамол юбориб, куфр келтирганингиз сабабли ғарқ қилиб юборишидан ва сиз ўзингизга ўша учун Биздан ўч олувчи топа олмай қолишингиздан хотиржаммисиз?!
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
70. Батаҳқиқ, Бану Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик.
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
71. Биз барча одамларни ўз имомлари ила чақирадиган Кунни (эсла). Кимга китоби ўнг томонидан берилса, бас, ана ўшалар китобларини ўқирлар ва уларга қилчалик зулм қилинмас.
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
72. Ким бу дунёда кўр (гумроҳ) бўлса, у охиратда янада кўр (гумроҳ) ва янада йўлдан адашганроқ бўладир.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
73. Сени Бизнинг шаънимизга бошқасини уйдиришинг учун фитна қилиб, Биз ваҳий қилган нарсадан буриб юборишларига оз қолди. Шундай бўлган тақдирда, албатта, сени дўст тутар эдилар.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
74. Агар сени собит қилмаганимизда, батаҳқиқ, уларга бир оз бўлса-да, мойил бўлишингга оз қолар эди.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
75. Шундай бўлган тақдирда сенга ҳаёт (азобини) ҳам икки ҳисса, мамот (азобини) ҳам икки ҳисса тоттирган бўлардик. Сўнгра ўзинг учун Бизга қарши ёрдамчи топа олмас эдинг.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
76. Улар сени бу ерда безовта қилиб, ундан сени чиқариб юборишларига оз қолди. Шундай бўлган тақдирда ҳам, сендан кейин улар озгина турадилар, холос.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
77. Бу сендан олдин юборган расулларимизнинг суннатидир. Бизнинг суннатимизга ўзгартириш топа олмайсан.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
78. Қуёш оғишидан то тун қоронғисигача намозни тўкис адо эт. «Фажр Қуръони»ни ҳам. Албатта, «фажр Қуръони» шоҳид бўлинадигандир.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
79. Кечанинг баъзисида у ила бедор бўл. Сенга нофила бўлсин. Шоядки, Роббинг сени мақтовли мақомда тирилтирса.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
80. Ва: «Роббим, мени кирадиган жойимга содиқлик ила киритиб, чиқадиган жойимга содиқлик билан чиқаргин ва менга Ўз ҳузурингдан ёрдам берувчи қувват ато эт», – дегин.
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
81. Ва айт: «Ҳақ келди, ботил йўқ бўлди. Зотан, ботил доимо йўқ бўлувчидир».
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
82. Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
83. Қачон инсонга неъмат ато этсак, юз ўгирур ва четга бурилиб, узоқлашур. Қачон уни ёмонлик тутса, ноумид бўлур.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
84. «Ҳар ким ўз ҳолича амал қилур. Бас, Роббингиз ким тўғри йўлдалигини яхши билувчидир», деб айт.
ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
85. Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. «Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир», деб айт.
ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ
86. Агар хоҳласак, сенга ваҳий қилган нарсаларимизни кетказамиз. Сўнгра Бизга қарши ўзингга вакил топа олмассан.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
87. Аллоҳдан марҳамат бўлсагина, мустасно. Албатта, Унинг фазлу карами сен учун каттадир.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮﭯ
88. «Агар инсу жинлар тўпланиб, ушбу Қуръонга ўхшаш нарса келтирмоқчи бўлсалар, бунда баъзилари баъзиларига ёрдамчи бўлсалар ҳам, унга ўхшашини келтира олмаслар», деб айт.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
89. Батаҳқиқ, ушбу Қуръонда одамларга турли мисолларни баён қилдик. Бас, одамларнинг кўплари куфрдан бошқа нарсадан бош тортдилар.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
90. Улар дедилар: «Токи бизга ердан чашма отилтирмагунингча, зинҳор сенга иймон келтирмасмиз.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
91. Ёки сенинг хурмо ва узум боғинг бўлиб ва уларнинг орасидан анҳорларни отилтириб чиқармагунингча…
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
92. ёки ўзинг даъво қилганингдек, устимиздан осмонни парча-парча қилиб туширмагунингча, ёхуд Аллоҳни ва фаришталарни олдимизга келтирмагунингча…
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
93. ёки олтиндан безалган уйинг бўлмагунича, ёхуд осмонга кўтарилмагунингча, ўша кўтарилишингга ҳам токи биз ўқишимиз учун китоб келтирмагунингча ишонмаймиз». «Роббим пок бўлди. Мен фақат башар расулман, холос» дегин.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
94. Одамларга ҳидоят келган пайтда иймон келтиришларидан ман қилган нарса фақат «Аллоҳ башардан расул юборадими?» дейишлари бўлди.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
95. Сен айт: «Агар ер юзида хотиржам юрган фаришталар бўлганида, уларга осмондан фаришта Расул туширган бўлар эдик».
ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ
96. «Мен билан сизнинг орамизда гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоядир. Албатта, У Ўз бандаларидан хабардор ва уларни кўриб турувчи Зотдир», деб айт.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
97. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, ўша ҳидоят топувчидир. У кимни адаштирса, уларга Ундан ўзга зинҳор валийлар топа олмассан. Уларни қиёмат куни юзтубан, кўр, кар, соқов ҳолларида тўплаймиз. Уларнинг турар жойлари жаҳаннамдир. У қачон сокин бўлса, уларга ловуллаган оловни зиёда қиламиз.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
98. Ана ўша оятларимизга куфр келтирганлари ва «Агар суяк ва титилган тупроқ бўлсак ҳам, албатта, янгитдан яратилиб, қайта тирилтириламизми?!» деганлари учун жазоларидир.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
99. Улар осмонлару ерни яратган Аллоҳ уларга ўхшашини яратишга қодир эканини ва улар учун шак-шубҳасиз ажал белгилаганини билмадиларми?! Бас, золимлар куфрдан бошқа нарсадан бош тортдилар.
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
100. «Агар сизлар Роббим раҳмати хазиналарига эга бўлсангиз ҳам, уни сарфлашдан қўрқиб, мумсиклик қилган бўлар эдингиз. Инсон зоти ўзи зиқна бўлур», деб айт.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
101. Батаҳқиқ, Мусога тўққизта очиқ-ойдин оят (мўъжиза) бердик. Бану Исроилдан уларга у (Мусо) келган пайти(нима бўлгани)ни сўрагин. Бас, Фиръавн унга: «Албатта, мен сени, эй Мусо, сеҳрлангансан деб ўйлайман», – деди.
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
102. У: «Анавиларни осмонлару ернинг Роббидан ўзга ҳеч бир Зот кўз очувчи қилиб туширмаганини яхши биласан. Албатта, мен сени, эй Фиръавн, ҳалок бўлувчисан деб ўйлайман», – деди.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
103. Бас, уларни ердан қўзғатиб, чиқармоқчи бўлди. Шунда уни ва у билан бирга бўлганларни жамлаб, ғарқ қилдик.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
104. У(Фиръавн)дан сўнг Бану Исроилга: «Мана шу ерни маскан тутинглар. Бас, охират ваъдаси келган чоғида, ҳаммангизни тўплаб, келтирамиз», – дедик.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
105. Уни ҳақ ила нозил қилдик ва ҳақ ила нозил бўлди. Сени фақат хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи этиб юбордик, холос.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
106. Ва Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришинг учун бўлиб қўйдик ва бўлак-бўлак қилиб нозил этдик.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
107. «Унга иймон келтиринглар ёки иймон келтирманглар – барибир. Албатта, ундан олдин илм берилганлар у уларга тиловат қилинганда юзлари ила саждага йиқилурлар», деб айт.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
108. Ва: «Роббимиз покдир. Шубҳасиз, Роббимизнинг ваъдаси амалга ошажак», – дерлар.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
109. Ва йиғлаб, юзлари ила йиқилурлар ва у хокисорликларини зиёда қилур.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
110. «Аллоҳга дуо қилинглар, Роҳманга дуо қилинглар – қай бирига дуо қилсангиз ҳам, барибир. Энг гўзал исмлар Уникидир», деб айт. Намозингни жаҳрий ҳам қилма, уни махфий ҳам қилма, шунинг орасида бир йўл тут.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
111. «Фарзанд тутмаган, мулкда шериги бўлмаган ва хорликдан қутқарувчи дўстга зор бўлмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дегин. Ва Уни мутлақо улуғла!