1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Набаъ
Махмуд Халил Хусорий - Набаъ
00:00
/
00:00

Набаъ сураси

Маккада нозил бўлган. 40 оятдан иборат.

«Набаъ» – «муҳим хабар» дегани бўлиб, суранинг ичида келган шу сўз унга ном бўлган. Бошланиш сўзини эътибор қилиб, бу сураи карима «Амма сураси» ҳам дейилади.

Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбар қилиб юборилганларидан, у зотга Қуръони Карим нозил бўла бошлаганидан, у зот одамларга диний таълимотларни етказишни ўз зиммаларига олганларидан сўнг мушриклар ўзаро: «Нима келибди унга?», «Қиёмат бўлади, дейдими?» каби саволларни бир-бирларига бериб юришганда, Аллоҳ таоло ушбу сурани нозил қилган. Бу сурада қиёмат куни ҳақ экани, унга ишонганларнинг оқибати хайрли бўлиб, охиратда жаннатга тушишлари, ишонмаганлар дўзахий бўлишлари таъкидланади. Аллоҳ таолонинг қиёматни қоим қила олишига ақлий далиллар келтирилади.

Сураи карима қиёмат, қайта тирилиш ва ҳисоб-китоб ҳақидаги оятлар билан бошланади. Зотан, Макка мушриклари ҳам ўша пайтда айнан шу ҳақда сўрар эдилар.

Сўнгра Аллоҳ таолонинг қудрати чексиз эканига далиллар келтирилиб, ана шундай ажойиботларни қилишга қодир бўлган Аллоҳ таоло ўликларни қайта тирилтириши ҳеч гап эмаслигига ишора қилинади.

Кейин эса ўша қайта тирилиш қиёмат кунида бўлишига, унда аввалгилару охиргилар ҳисоб-китоб учун тўпланишларига оид оятлар келади.

У оятларнинг ортида эса Аллоҳ таоло кофир ва осийлар учун тайёрлаб қўйган жаҳаннам ва ундаги алвон азоблар ҳақида сўз юритилади.

Кофирлар ҳақидаги оятлардан сўнг Қуръони Карим услубига мос равишда, тақводорлар ва уларнинг оқибатлари ҳақидаги оятлар келади.

Суранинг охирида эса қиёмат куни даҳшатлари ва унда кофирларнинг ҳоли нима бўлиши ҳақида сўз кетади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ
1. Нима ҳақида сўрашади?
ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
2. Улкан, муҳим хабар ҳақида.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
3. Шундайки, улар у ҳақида ихтилоф қилувчидирлар.
ﭝ ﭞ ﭟ
4. Йўқ! Улар тезда билурлар.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
5. Яна йўқ! Улар тезда билурлар!
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
6. Ерни бешик қилиб қўймадикми?
ﭩ ﭪ ﭫ
7. Ва тоғларни қозиқлар…
ﭬ ﭭ ﭮ
8. ва сизларни жуфт қилиб яратдик.
ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
9. Ва уйқуларингизни роҳат қилиб қўйдик.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
10. Ва тунни либос қилдик.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
11. Ва кундузни тирикчилик қилдик.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
12. Тепангизга етти мустаҳкам(осмон)ни бино қилдик.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
13. Ва зиё ва ҳарорат таратувчи чироқ ҳам қилдик.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
14. Ва сиқилган(булут)лардан шариллаган сув туширдик…
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
15. у билан дон ва наботот чиқаришимиз учун…
ﮏ ﮐ ﮑ
16. ва дарахтлари бир-бирига киришган бўстонлар.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
17. Албатта, ажрим куни вақти белгилангандир.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
18. У кунда дудга пуфланур ва тўп-тўп бўлиб келурсиз.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
19. Осмон очилиб, эшикларга айланур.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
20. Тоғлар ўрнидан кўчирилиб, саробга айланур.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
21. Албатта, жаҳаннам пойлаб турувчидир.
ﮮ ﮯ ﮰ
22. Туғёнга кетганлар учун қайтар жойдир.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
23. Улар унда замонлар бўйи қолувчидирлар.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
24. Улар унда совуқ ҳам, ичимлик ҳам татий олмаслар.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
25. Фақат қайноқ сув ва йирингни (татирлар)
ﯡ ﯢ ﯣ
26. Мувофиқ жазо ўлароқ.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
27. Чунки улар ҳисоб-китоб бўлишини кутмаган эдилар.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
28. Ва Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқаришган эди, ёлғонга!
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
29. Биз ҳар бир нарсани китобга жамлаб қўйганмиз.
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
30. Бас, татиб кўринглар, сизларга азобдан бошқани зиёда қилмасмиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ
31. Албатта, тақводорларга ютуқ,
ﭕ ﭖ ﭗ
32. боғ-роғлар, узумзорлар…
ﭘ ﭙ ﭚ
33. ва янги бўйи етган бир хил ёшдаги қизлар…
ﭛ ﭜ ﭝ
34. ва тўлдирилган қадаҳлар бордир.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
35. У ерда бекорчи ва ёлғон гапларни эшитмаслар.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
36. Роббингдан мукофот, совға ҳисобидандир.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
37. У осмонлар, ер ва уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Робби, Роҳмандир. Унинг ҳузурида ҳеч ким хитоб қилишга қодир бўлмас.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
38. Ўша Кунда Руҳ ва фаришталар саф бўлиб турарлар. Роҳман изн берганлар ва тўғри сўзлаганлардан ўзгалар ҳеч гапира олмаслар.
ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
39. У ҳақ Кундир. Ким хоҳласа, ўз Роббига қайтар йўл оладир.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
40. Албатта, Биз сизларни яқин келажакдаги азобдан қўрқитдик. У Кунда киши ўз қўли тақдим қилган нарсага назар соладир. Ва кофир: «Қани эди, тупроқ бўлиб кетсам», – дейдир.