1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Тавба
Махмуд Халил Хусорий - Тавба
00:00
/
00:00

Тавба сураси

Мадинада нозил бўлган. 129 оятдан иборат.

Ушбу сураи каримада тавба ҳақидаги оятлар ҳам борлиги учун у шу ном билан аталади. Бу суранинг иккинчи машҳур номи «Бароат»дир. Чунки сураи карима «Бароат» сўзи билан бошланади. Шунингдек, уламоларимиз бу суранинг «Мубосира», «Мусийра», «Мухзия», «Фозиҳа», «Мушаррида», «Суратул азоб» каби номлари ҳам борлигини айтганлар.

Тавба сурасининг ажралиб турадиган яна бир хусусияти – унинг аввалида «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» лафзининг ёзилмаганлигидир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буни айтмаганлар. Маълумки, Қуръони Каримнинг ҳар бир оятини қаерга ва қай тарзда ёзишни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари айтиб, тушунтириб борар эдилар. Тавба сурасининг аввалига «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»ни нима учун айтмаганлар?» деган саволга уламолар ҳар хил жавоб берганлар. Масалан, «Кашшоф» тафсирида келтирилишича, Ибн Уяйна: «Аллоҳнинг исми Салом (тинчлик) ва омонликдир, уруш ва улоқтириб ташлаш ҳақида гап борганда ёзилмайди», – деган эканлар. Яъни бу сурада кофирларга қарши уруш қилиш ҳақида сўз кетади, уруш эса уларга нисбатан шафқатсиз бўлиш демакдир. Бинобарин, «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» бу ерга тўғри келмайди, деганидир.

Тавба сураси нозил бўлиш вақти жиҳатидан охирги суралардан ҳисобланади. Унда келган ҳукмлар ҳам ниҳоий, сўнгги, яъни вақтинчалик бўлмаган ҳукмлардир. Хусусан, бу сурада исломий жамият билан бошқа тузумлар ўртасидаги алоқаларга алоҳида эътибор берилган. Айни чоғда, Ислом жамияти ичидаги тоифалар ва уларнинг ўзаро алоқалари ҳақида ҳам сўз кетади.

Тавба сураси бошқа суралар каби, тарқоқ ҳолда нозил бўлган, яъни оятлари тўққизинчи ҳижрий йилнинг ичида турли жойларда, турли вақтларда бўлиниб-бўлиниб нозил қилинган.

Сураи кариманинг аввалида мусулмонларнинг Арабистон ярим оролидаги мушриклар билан алоқалари қандай бўлиши кераклиги ҳақида сўз юритилади. Уларга бўладиган муносабатларнинг сабаби баён қилинади.

Кейинги қатор оятларда эса мусулмонларнинг аҳли китоблар – яҳудий ва насоролар билан ўзаро алоқалари ҳақида гап кетади. Бу алоқаларнинг сабаблари, тарихий ва ақийдавий жиҳатлари тилга олинади. Шунингдек, улардан мусулмонларнинг фарқи, улар қандай қилиб йўлдан озиб кетганлари очиб ташланади.

Мазкур оятлардан кейин мушрик ва кофирларга қарши урушдан бош тортганлар ҳақида сўз боради. Улардаги қўрқоқлик, бепарволик ва ҳимматсизликнинг оқибатлари айтиб ўтилади.

Табук ғазотида мунофиқлар тутган ўрин ва уларнинг қилмишларининг муолажаси суранинг бош мавзусидир. Мунофиқларнинг Ислом жамиятидаги кирдикорлари ва иккиюзламачиликлари, ҳақиқий ниятлари, ҳийла-найранглари ушбу сураи каримада ўзига хос услуб ила фош этилади. Мунофиқларнинг Табук урушидан олдинги ва кейинги ҳамда уруш пайтидаги ҳолатлари кетма-кет баён қилинади.

Уларнинг урушдан бош тортиб, баҳона топишлари, мусулмонлар сафига тафриқа, фитна ва заифлик солишга интилишлари ҳақидаги оятлар келади. Мунофиқларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мухлис мўмин-мусулмонларга етказган озорлари батафсил зикр этилади. Мўмин-мусулмонлар мунофиқларнинг ҳийла-найрангларидан эҳтиёт бўлишга чақириладилар. Шу билан бирга, мусулмонлар билан мунофиқларнинг фарқи, ҳар бирининг ўзига хос сифатлари ва амаллари ҳамда уларнинг орасидаги алоқалар кўрсатиб берилади.

Мунофиқларга оид масалалар баёнидан сўнг бошқа тоифалар хусусидаги оятларга ўтилади. Жумладан, саҳровий араблар орасида мухлис мўмин-мусулмонлар ҳам, мунофиқлар ҳам борлиги, ҳатто аҳли Мадина ичида мунофиқлар топилиши тўғрисида сўз юритилади. Шунингдек, исломий ҳаёт тарзини тўла қабул этмасдан, яхши ишларга ёмон ишларни аралаштириб қилиб юрганлар ҳам борлиги айтилади. Баъзи бир асл ҳоли номаълум тоифаларнинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола экани эслатилади. Баъзиларнинг дин ниқоби остида мусулмонларга қарши иш қилишлари ҳам эсга олинади.

Сўнгра исломий жиҳод ва унинг чегаралари, Мадина аҳли ва унинг атрофидаги аъробийларнинг жиҳоддаги вазифалари, уларнинг жиҳоддан бош тортишлари мумкин эмаслиги, мушриклар билан мунофиқларни ажрата билиш лозимлиги ҳақида оятлар келади. Табук урушига бормай қолган баъзи мухлис кишиларга тегишли ҳукм изҳор этилади. Шунингдек, мунофиқларнинг баъзи ҳолатлари, уларнинг Қуръони Каримга муносабатлари тилга олинади.

Суранинг охирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлари зикр этилади ва у зотга доимо Аллоҳга таваккул қилиш буюрилади.

«Тавба» – Бароат сурасининг биринчи оятлари тафсирига киришишдан олдин ушбу оятлар нозил бўлгунча, яъни Аллоҳ ва Унинг Расули мушрикларга «бароат» – «ора очиқлик» эълон қилгунларига қадар бўлиб ўтган воқеаларни қисқача эслатиб ўтиш лозим.

Маълумки, Аллоҳ таоло инсонларни ширк ва куфр зулматларидан иймон нурига чиқаришни, турли нарса ва шахсларга сиғинишдан озод этишни, ягона Ўзигагина ибодат қилишларини хоҳлаб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик мартабасини бериб, Қуръони Каримни индирганида, мушриклар бир овоздан бунга қарши чиқдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни сеҳргар, Қуръонни сеҳр ва мусулмонларни сеҳрланганлар, дедилар. Жон-жаҳдлари билан Исломга қарши турдилар. Маккада оз сонли мусулмонларга қарши ўн уч йил давомида қўлларидан келган барча ёмонликларни қилдилар.

Охири мусулмонлар Пайғамбарлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларида юртларини ташлаб, ҳижрат қилишга мажбур бўлдилар. Чунки инсофга чорлаш, ёлвориш ва раҳм-шафқат сўрашлар мушрикларга кор қилмади. Улар мусулмонларни ер юзидан бутунлай йўқотиш ниятида эканликларини амалда кўрсатдилар.

Ҳатто Мадинага ҳижрат қилган мусулмонлар ҳам мушрикларнинг таъқибларидан қутула олмадилар. Ҳижратдан кейин, ушбу оятлар нозил бўлгунча ўтган тўққиз йил давомида мусулмонлар билан мушриклар ўртасида йигирма марта уруш ва тўқнашувлар бўлди. Ислом янги келган вақтдан мазкур оятлар нузулига қадар ўтган йигирма икки йил ичида мусулмонлар мушрикларни оқилона иш юритишга, ҳеч бўлмаса, адолатли бўлишга чақириб келдилар.

Аммо мушриклар бу чақириқларга мутлақо қулоқ осмадилар. Аксинча, уларнинг жаҳллари чиқар ва душманликлари янада ортар эди. Бора-бора мушриклар Мадинадаги яҳудийларни ҳам ўз сафларига қўшиб олдилар. Ҳатто мунофиқларни ва атрофдаги саҳровий арабларни мусулмонларга қарши гиж-гижладилар.

Ислом томонидан алоқаларни яхшилаш учун ҳамма чоралар кўрилди. «Сизга ўз динингиз, бизга ўз динимиз», деб айтилди, аммо фойдаси бўлмади. Ҳижрат қилинди, бироқ нафи тегмади. Охири аҳдномалар тузишга қарор этилди. Мадинада яҳудийлар, Ҳудайбияда мушриклар билан алоҳида аҳднома тузилди. Шунингдек, бошқалар билан ҳам аҳдлашилди.

Лекин улар аҳдномаларни бузиб, яна Исломга ва мусулмонларга душманликларини давом эттиравердилар. Ана шундагина чора-тадбир наф бермаганидан кейингина бароат эълон қилинди.

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
1. (Бу) Аллоҳдан ва Унинг Расулидан мушрикларнинг сиз аҳдлашганларингизга «бароат» – ора очиқлиги(эълони)дир.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
2. Бас, ер юзида тўрт ой юринглар ва билингларки, албатта, сиз Аллоҳни ожиз қолдирувчи эмассиз ва албатта, Аллоҳ кофирларни шарманда қилувчидир.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
3. (Бу) Аллоҳ ва Унинг Расулидан одамларга «Ҳажжул Акбар» кунидаги эълондир: Албатта, Аллоҳ ва Унинг Расулининг мушриклар билан алоқаси йўқдир. Бас, агар тавба қилсангиз, у ўзингиз учун яхшидир. Агар юз ўгириб кетадиган бўлсангиз, билингларки, албатта, сизлар Аллоҳни ожиз қолдирувчи эмассиз. Куфр келтирганларга аламли азобнинг «хушхабар»ини бер.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
4. Мушриклардан сиз аҳдлашган, сўнгра бирор нарсангизда нуқсон қилмаган ва сизга қарши ҳеч кимга ёрдам бермаганлар мустасно. Бас, уларга аҳдларини муддатларигача тугал қилинг. Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир.
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
5. Бас, ҳаром ойлар чиққанда, мушрикларни қаерда топсангиз, ўлдиринглар, тутинглар, қамал қилинглар ва уларни ҳар бир кузатиш жойида пойланглар. Агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларини бўшатиб қўйинглар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
6. Агар мушриклардан биронтаси сендан ҳимоя сўраса, уни ҳимоянгга ол, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнгра уни омонлик жойига етказиб қўй. Бу улар билмайдиган қавм бўлганлари учундир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
7. Қандай қилиб мушрикларга Аллоҳнинг ҳузурида ва Унинг Расулининг ҳузурида аҳд бўлсин?! Магар сиз билан Масжидул Ҳаром олдида аҳдлашганлар, модомики, сизга нисбатан тўғри турсалар, сиз ҳам уларга нисбатан тўғри туринг. Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
8. Қандай қилиб (уларга аҳд бўлсинки), агар улар сиздан устун келсалар, на аҳдга ва на бурчга риоя этмаслар. Сизни оғизлари билан рози қиладилар-у, қалблари кўнмас. Уларнинг кўплари фосиқлардир.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
9. Аллоҳнинг оятларини озгина баҳога сотиб, Унинг йўлидан тўсдилар. Дарҳақиқат, уларнинг қилган амаллари жуда ҳам ёмон бўлди!
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
10. Мўмин ҳақида на аҳдга ва на бурчга риоя қилмаслар. Ана ўшалар – ўзлари тажовузкорлардир.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
11. Бас, агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, дин қардошингиздирлар. Биладиган қавм учун оятларимизни батафсил баён қиламиз.
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
12. Агар аҳд берганларидан кейин аҳдларини бузсалар ва динингизга таъна тошини отсалар, куфрбошиларга қарши жанг қилинг! Зеро, уларнинг аҳдлари йўқдир. Шоядки, тўхтасалар.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
13. Аҳдларини бузган, Расулни (юртдан) чиқаришга қасд қилган ва сизга (қарши) биринчи бўлиб (уруш) бошлаган қавм билан урушмайсизми?! Улардан қўрқасизми?! Агар мўмин бўлсангиз, қўрқишингизга ҳақли Зот Аллоҳдир!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
14. Уларга қарши жанг қилинглар! Аллоҳ уларни сизнинг қўлингиз билан азоблайдир, шарманда қиладир ва уларнинг устидан сизларга нусрат берадир. Ва мўмин қавмларнинг кўксларига шифо берадир.
ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
15. Ва қалбларидаги аччиқни кетказадир. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисининг тавбасини қабул қиладир. Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
16. Ёки Аллоҳ сизлардан жиҳод қилган, Аллоҳдан, Унинг Расулидан ва мўминлардан ўзгани сирдош тутмаганларни билмай туриб, тарк этиламиз деб ўйладингизми? Аллоҳ нима қилаётганларингиздан ўта хабардордир.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
17. Мушриклар кофир эканликларига ўзларига ўзлари гувоҳ бўлган ҳолларида Аллоҳнинг масжидларини обод қилишлари мумкин эмас. Ана ўшалар амаллари ҳабата бўлганлардир ва улар оловда мангу қолувчилардир.
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
18. Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлсалар.

ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ

19.

Ҳожиларга сув беришни ва Масжидул Ҳаромни обод қилишни Аллоҳга, охират кунига иймон келтирган ва Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилган каби қилдингизми?! Улар Аллоҳнинг ҳузурида тенг эмаслар. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас.

ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
20. Иймон келтириб, ҳижрат этган ва Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари билан жидду жаҳд қилганлар Аллоҳнинг ҳузурида даражалари энг улкан кишилардир. Ана ўшалар – ўзлари ютуққа эришувчилардир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
21. Робблари уларга Ўз тарафидан бўлган раҳмат, розилик ва наъим жаннатларининг хушхабарини берадир.
ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
22. Унда абадий – мангу қолувчидирлар. Албатта, Аллоҳ – ҳузурида буюк ажр бор Зотдир.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
23. Эй иймон келтирганлар! Ота-оналарингизни ва ака-укаларингизни, агар куфрни иймондан устун кўрсалар, дўст тутманг. Сиздан ким уларни дўст тутса, бас, ана ўшалар – ўзлари золимлардир.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
24. «Агар ота-оналарингиз, фарзандларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз, касб қилган молларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратларингиз ва рози бўлган масканларингиз сизга Аллоҳдан, Унинг Расулидан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан маҳбуброқ бўлса, у ҳолда Аллоҳ Ўз амрини келтиргунича кутиб туринг. Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас», – деб айт.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
25. Батаҳқиқ, Аллоҳ сизларга кўп жойларда нусрат берди. Ҳунайн кунида ҳам. Ўшанда сизни кўплигингиз ғурурлантирган эди. Бас, сизга ҳеч фойда бермади ва кенг ер сизга торлик қилиб қол-ди. Сўнгра ортга қараб қочдингиз.
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
26. Сўнгра Аллоҳ Расулига ва мўминларга Ўз сакинасини нозил қилди ҳамда сиз кўрмайдиган лашкарларни нозил қилди ва куфр келтирганларни азоблади. Ана ўша кофирларнинг жазосидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
27. Сўнгра, ўшандан кейин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларнинг тавбасини қабул қилди. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
28. Эй иймон келтирганлар! Албатта, мушриклар нажасдирлар, бас, ушбу йилларидан кейин Масжидул Ҳаромга яқин келмасинлар. Агар фақирликдан қўрқсангиз, Аллоҳ, агар хоҳласа, сизни тезда Ўз фазлидан бой қилиб қўядир. Албатта, Аллоҳ ўта илмлидир, ўта ҳикматлидир.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
29. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиган, Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган нарсаларни ҳаром деб билмайдиган ва ҳақ динга юрмайдиган китоб берилганларга қарши, то улар бўйсунган ҳолларида ўз қўллари билан «жизя» бермагунларича жанг қилинг.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
30. Яҳудийлар «Узайр Аллоҳнинг ўғлидир», дедилар. Насоролар «Масиҳ Аллоҳнинг ўғлидир», дедилар. Бу оғизлари билан айтган гапларидир. Аввалги куфр келтирганларнинг гапига ўхшатурлар. Аллоҳ уларни лаънатласин. Қаёққа ўгирилиб кетмоқдалар?!
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
31. Аллоҳни қўйиб, ўзларининг ҳабр ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни робб тутдилар. Улар фақат битта илоҳдан бошқага ибодат қилмасликка амр қилинган эдилар. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Зот улар ширк келтираётган нарсадан покдир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
32. Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқни ирода қилурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини батамом қилишдан бошқага кўнмас.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
33. У, гарчи мушриклар ёқтирмаса ҳам, Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан, уни ҳамма диндан устун қилиш учун юборган Зотдир.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
34. Эй иймон келтирганлар! Албатта, аҳбор ва роҳибларнинг кўплари одамларнинг молларини ботил йўл билан ерлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсарлар. Олтин ва кумушни жамғариб, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг «хушхабар»ини беравер.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
35. Бир куни ўша(олтин-кумуш)лар жаҳаннам оташида қизитилур ва пешоналари, ёнбошлари ҳамда орқаларига босилиб: «Мана бу ўзингиз учун тўплаган нарсангиз, бас, энди тўплаб юрган нарсангизни татиб кўринг!» – (дейилур).
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
36. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони осмонлару ерни яратган кунидаги Аллоҳнинг битигида бўлган ўн икки ой бўлиб, улардан тўрттаси ҳаром(ой)лардир. Мана шу тўғри диндир. Бас, уларда ўзингизга зулм қилманг. Мушрикларга қарши, улар сизга қарши ёппасига урушаётганларидек, ёппасига уруш қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
37. Албатта, «насий» куфрда зиёда бўлиш, холос. У билан куфр келтирганлар залолатга кетказилурлар. Аллоҳ ҳаром қилган нарсанинг ададига мослаш учун уни бир йил ҳалол қилурлар, бир йил ҳаром қилурлар. Натижада Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилурлар. Уларга амалларининг ёмонлиги чиройли кўрсатилди. Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
38. Эй иймон келтирганлар! Сизга нима бўлдики, «Аллоҳнинг йўлида қўзғалинг», – дейилса, ерга ёпишиб олдингиз?! Охиратни қўйиб, дунё ҳаётига рози бўлдингизми? Ахир охират олдида дунё ҳаётининг матоҳи жуда оз-ку?!
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
39. Агар қўзғалмасангиз, сизни аламли азоб билан азоблайдир ва сиздан бошқа қавмга алмаштирадир. Сиз Унга ҳеч бир зарар келтира олмассиз. Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
40. Агар унга ёрдам бермасангиз, батаҳқиқ, куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолида чиқарганларида, Аллоҳ унга нусрат берди. Улар икковлон ғорда турганларида, у ҳамроҳига: «Маҳзун бўлма, албатта, Аллоҳ биз билан», – деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сакинасини нозил қилди ва уни сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади. Куфр келтирганларнинг калимасини паст қилди. Аллоҳнинг калимаси эса ўзи олийдир. Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
41. Енгил бўлса ҳам, оғир бўлса ҳам қўзғалингиз ва Аллоҳнинг йўлида молларингиз ва жонларингиз ила жиҳод қилингиз. Агар билсангиз, шу ишингиз ўзингиз учун яхшидир.
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
42. Агар ўлжа яқин, сафар осон бўлганида сенга албатта эргашар эдилар. Лекин уларга масофа узоқ кўринди. Улар тезда Аллоҳ номи билан қасам ичиб: «Агар қодир бўлганимизда, албатта сиз билан чиқар эдик», дерлар. Улар ўзларини ҳалок қилурлар. Ҳолбуки, Аллоҳ албатта, улар ёлғончи эканларини биладир.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
43. Аллоҳ сени афв қилди. Нима учун то сенга ростгўй бўлганлар равшан бўлмай туриб ва ёлғончиларни билмасингдан туриб, уларга изн бердинг?
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
44. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар сендан моллари ва жонлари билан жидду жаҳд қилишдан қолишга изн сўрамаслар. Аллоҳ тақводорларни ўта билувчидир.
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
45. Албатта, фақат Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиганлар ва қалблари шубҳага тўлганларгина сендан изн сўрарлар. Бас, улар шубҳаларида иккиланаверадилар.
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
46. Агар чиқишни ирода қилганларида, унга тайёргарлик кўрар эдилар. Лекин Аллоҳ уларнинг отланишларини ёқтирмай, тутиб қолди. Уларга: «Ўтирувчилар билан ўтираверинглар», – дейилди.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
47. Агар улар ичингизда чиққанларида ҳам, сизга парокандаликдан бошқани зиёда қилмас, ичингизда фитна қўзиб, изғиб юриб, орангизга раҳна солар эдилар. Ичингизда эса уларга қулоқ солувчилар бор эди. Аллоҳ золимларни ўта билувчидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
48. Батаҳқиқ, бундан аввал ҳам, токи улар ёқтирмасалар ҳам, ҳақ келиб, Аллоҳнинг иши устун бўлгунича, фитна қўзиб, сенга ишларни ағдар-тўнтар қилишар эди.
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
49. Улардан «Менга изн бер, мени фитнага солма», дейдигани ҳам бор. Ажабо, улар фитнага тушмадиларми? Албатта, жаҳаннам кофирларни ўраб олувчидир.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
50. Агар сенга яхшилик етса, уларга ёмон бўлур. Агар сенга мусибат етса, «Аввалдан ишнинг олдини олган эдик», – деб, хурсанд бўлиб, юз ўгириб кетарлар.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
51. «Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди. У бизнинг Хожамиздир. Мўминлар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар», деб айт.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
52. «Сиз биз учун фақат икки яхшиликдан бирини кутмоқдасиз, холос. Биз эса Аллоҳ сизни Ўз ҳузурида бўладиган ёки бизнинг қўлимиздан етадиган азобга дучор қилишини кутмоқдамиз. Бас, кутаверинглар, биз ҳам сизлар билан бирга кутувчилармиз», деб айт.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
53. Хоҳ ёқтириб, хоҳ ёқтирмай нафақа қилинг, сиздан зинҳор қабул қилинмас. Сизлар, шубҳасиз, фосиқ қавм бўлдингиз.
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
54. Уларнинг нафақаларининг қабул этилишидан ман қилган нарса – фақат Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирганлари, намозга доимо дангаса ҳолларида келганлари ва доимо ёқтирмай нафақа қилганларидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
55. Уларнинг моллари ҳам ва болалари ҳам сени ажаблантирмасин. Аслида Аллоҳ ўша нарсалар сабабли уларни дунё ҳаётида азоблашни ва кофир ҳолларида жонлари чиқишини ирода қилади, холос.
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
56. Албатта, сизлардан эканликларига Аллоҳ номи ила қасам ичарлар. Ҳолбуки, улар сиздан эмас. Лекин улар ҳайиқадиган қавмдирлар.
ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
57. Агар бирор бошпанами, ғорларми ёки кириб оладиган жойми, топсалар, шошилиб, ўша томонга юзланарлар.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
58. Улардан садақалар ишида сени айблайдиганлари бор. Агар ўшаларга улардан берилса, рози бўларлар. Агар ўшаларга улардан берилмаса, бирдан ғазабланарлар.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
59. Улар Аллоҳ ва Унинг Расули уларга берган нарсалардан рози бўлганларида ва «Бизга Аллоҳ етарлидир. Бизга тезда Аллоҳ Ўз фазлидан беради ва Расули ҳам. Албатта, биз Аллоҳга рағбат қилувчилармиз», – деганларида эди...
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
60. Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга, унда (садақа ишида) ишловчиларга, қалблари улфат қилинадиганларга, қулларга, қарздорларга, Аллоҳнинг йўлига ва йўқсил йўлчига Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Ва Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
61. Улардан Набийга озор берадиган ва: «У қулоқдир», дейдиганлар бор. «(У) сиз учун яхшилик бўлган нарсага қулоқдир. Аллоҳга иймон келтирадир, мўминларга ишонадир, сизлардан иймон келтирганларга раҳматдир. Аллоҳнинг Расулига озор берадиганларга аламли азоб бордир», деб айт.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
62. Сизларни рози қилиш учун Аллоҳнинг номи ила қасам ичарлар. Агар мўмин бўлсалар, Аллоҳни ва Унинг Расулини рози қилмоқлари ҳақли эди.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
63. Улар кимки Аллоҳга ва Унинг Расулига хилоф қилса, албатта, унга жаҳаннам оташи бўлиб, унда мангу қолувчи ҳолида бўлишини билмас эдиларми?! Ана ўша буюк шармандаликдир.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
64. Мунофиқлар уларга қалбларидаги нарсанинг хабарини берадиган сура нозил бўлишидан қўрқарлар. Сен: «Истеҳзо қилаверинглар, албатта, Аллоҳ сиз қўрқаётган нарсани чиқаргувчидир», деб айт.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
65. Агар улардан сўрасанг, албатта: «Фақат ўзимизча гап қилиб ўйнаётган эдик, холос», дейишади. «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» деб айт.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
66. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз. Агар сиздан бир тоифани афв этсак, бошқа тоифани жиноятчи бўлганлари учун азоблаймиз.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
67. Мунофиқ ва мунофиқалар ҳаммалари бирдирлар, ёмонликка буюрурлар, яхшиликдан қайтарурлар ва қўлларини маҳкам юмарлар. Аллоҳни унутдилар, бас, У ҳам уларни унутди. Албатта, мунофиқлар – улар фосиқлардир.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
68. Аллоҳ мунофиқларга, мунофиқаларга ва кофирларга жаҳаннам оташини ваъда қилди. Унда абадий қолурлар. Ўша улар учун етарлидир. Ҳамда Аллоҳ уларни лаънатлади. Уларга доимий азоб бордир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
69. Ўзингиздан аввалгиларга ўхшайсиз. Улар сизлардан кўра қувватлироқ, молу дунё ва бола-чақалари кўпроқ эдилар. Бас, ўз насибалари ила маза қилдилар. Ўзингиздан олдингилар насибала-ри ила маза қилганларидек, сиз ҳам ўз насибангиз ила маза қилдингиз. Улар шўнғигандек, сиз ҳам шўнғидингиз. Ана ўшаларнинг амаллари дунёю охиратда ҳабата бўлди. Ана ўшалар – ўзлари зиён кўргувчилардир.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
70. Уларга ўзларидан олдин ўтганларнинг, Нуҳ, Од, Самуд қавмининг ва Иброҳим қавмининг, Мадян эгаларининг ва тўнтарилган (қишлоқ)ларнинг хабари келмадими? Уларга расуллари очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келдилар. Аллоҳ уларга зулм қилмас эди, лекин улар ўзларига зулм қилар эдилар.
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
71. Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Маъруфга буюрурлар, мункардан қайтарурлар, намозни тўкис адо этурлар, закотни берурлар ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилурлар. Ана ўшаларга Аллоҳ албатта раҳм қилур. Албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ
72. Аллоҳ мўмин ва мўминаларга остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни, уларда абадий қолишни ва барқарорлик жаннатидан покиза масканларни ваъда қилди. Аллоҳдан бўладиган розилик эса энг улуғидир. Ана ўша улкан ютуқдир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
73. Эй Набий, кофирлар ва мунофиқларга қарши жиҳод қил ва уларга нисбатан қаттиққўл бўл. Уларнинг жойи жаҳаннамдир. У нақадар ёмон қайтадиган жой.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
74. Гапирмаганлари ҳақида Аллоҳнинг номи ила қасам ичарлар. Батаҳқиқ, куфр калимасини айтдилар ва Исломларидан кейин куфр келтирдилар ҳамда ета олмаган нарсаларига қасд қилдилар. Ҳолбуки, Аллоҳ ва Унинг Расули уларни Ўз фазлидан бой қилиб қўйганларидан бошқа «айб» топа олмадилар. Агар тавба қилсалар, ўзларига яхши бўлади. Гар юз ўгириб кетсалар, Аллоҳ уларни бу дунёю охиратда аламли азоб билан азоблайди. Ер юзида уларга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқ.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
75. Улардан «Агар бизга Ўз фазлидан берса, албатта садақа қилажакмиз ва албатта солиҳлардан бўлажакмиз», дея Аллоҳга аҳд берганлар бор.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
76. У Зот Ўз фазлидан берган чоғда эса бахиллик қилиб, юз ўгириб, орқага қараб кетарлар.
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
77. Бас, Аллоҳга берган ваъдаларига хилоф қилганлари ва ёлғон гапирганлари учун Унга рўбарў бўладиган Кунгача қалбларида нифоқни доимий қилиб қўйди.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
78. Улар, албатта, Аллоҳ уларнинг сирларини ҳам, махфий суҳбатларини ҳам билишини ва албатта, Аллоҳ ғайбларни ниҳоятда билувчи Зот эканини билмасмидилар?
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ
79. Мўминлардан кўнгилли бўлиб садақа қилувчиларни ва ўз кучлари етгандан бошқани топа олмайдиганларни айблайдиганларни Аллоҳ масхара қиладир ва уларга аламли азоб бордир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
80. Улар учун мағфират сўрасанг ҳам, мағфират сўрамасанг ҳам, агар улар учун етмиш марта мағфират сўрасанг ҳам, Аллоҳ уларни зинҳор мағфират қилмас. Бу Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирганлари учундир. Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
81. Аллоҳнинг Расулига хилоф қилиб, ортда қолганлар ўтирган жойларида хурсанд бўлдилар ҳамда моллари ва жонлари билан Аллоҳнинг йўлида жидду жаҳд қилишни ёқтирмадилар ҳамда: «Иссиқда қўзғалманглар», – дедилар. «Жаҳаннамнинг оташи иссиқроқ», – деб айт. Кошки, англаганларида эди!
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
82. Бас, қилган касблари жазосига оз кулиб, кўп йиғласинлар.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
83. Бас, Аллоҳ сени улардан бир тоифасига қайтарса-ю, улар сендан (урушга) чиқишга изн сўрасалар: «Мен билан ҳеч қачон чиқмайсизлар ва ҳеч қачон мен билан бирга жанг қилмайсизлар, сизлар биринчи мартада ўтиришга рози бўлдингиз, бас, ортда қолувчилар билан ўтираверинглар», – деб айт.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
84. Ва ҳеч қачон улардан ўлган бирортасига ҳам (жаноза) намоз ўқима, қабри устида турма. Чунки улар Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирдилар ҳамда фосиқ ҳолларида ўлдилар.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
85. Мол-дунёлари ва бола-чақалари сени ажаблантирмасин. Аслида Аллоҳ ўша нарсалар сабабли уларни дунёда азоблашни ва кофир ҳолларида жонлари чиқишини ирода қилади, холос.
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ
86. «Аллоҳга иймон келтиринглар ва Унинг Расули билан жиҳод қилинглар», – деб сура нозил қилинганда, улардан бой-зодагонлари: «Бизни тек қўй, ўтирувчилар билан бирга бўлайлик», – деб изн сўрайдилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
87. Улар хотин-халажлар билан бирга бўлишга рози бўлдилар ва қалбларига тамға босилди. Бас, улар англамаслар.
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
88. Лекин Расул ва у билан бирга иймон келтирганлар моллари ва жонлари билан жидду жаҳд қилдилар. Ана ўшаларга яхшиликлар бўладир. Ана ўшалар зафар топувчилардир.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
89. Аллоҳ улар учун остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни унда мангу қоладиган қилиб тайёрлаб қўйди. Ана ўша буюк ютуқдир.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
90. Аъробийларнинг узр айтувчилари уларга изн берилиши учун келдилар. Аллоҳга ва Расулига ёлғон гапирганлар эса ўтириб қолдилар. Улардан кофир бўлганларга албатта аламли азоб етадир.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
91. Заифларга, беморларга ва сарф-харажат қиладиган нарса топа олмаётганларга, агар Аллоҳга ва Расулига ихлосли бўлсалар, танглик йўқ. Яхшилик қилувчилар узра (айблашга) ҳеч қандай йўл йўқ. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
92. Яна сенга улов беришинг учун келганларида: «Сизларни миндиргани нарса топа олмаяпман», деганингда, сарф-харажат қиладиган нарса топа олмаганлари учун маҳзунликдан кўзларидан ёшлари қуйилиб, орқага қайтиб кетганларга ҳам (танглик) йўқ.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
93. (Айблашга) йўл фақатгина бой бўла туриб, сендан изн сўрайдиганлар узрадир. Улар хотин-халажлар билан бирга бўлишга рози бўлдилар. Аллоҳ уларнинг қалбларига тамға босди. Энди улар билмаслар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
94. Ҳузурларига қайтиб келганингизда, сизга узр айтарлар. «Узр айтманглар, биз сизларга ҳеч қачон ишонмаймиз. Батаҳқиқ, Аллоҳ бизга сизларнинг хабарларингизни берди. Албатта, Аллоҳ ва Унинг Расули амалингизни кўрадир, сўнгра ғайбни ҳам, ошкорни ҳам билувчи Зотга қайтариласизлар. Бас, У сизга қилиб юрган амалларингизнинг хабарини берур», деб айт.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
95. Ҳузурларига қайтиб келганингизда, уларни айбламаслигингиз учун тезда сизга Аллоҳнинг номи ила қасам ичарлар. Бас, улардан юз ўгиринглар! Албатта, улар нопокдирлар. Касб қилган нарсаларининг жазосига жойлари жаҳаннамдир.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
96. Улардан рози бўлишингиз учун сизга қасам ичарлар. Агар улардан рози бўлсангиз ҳам, Аллоҳ фосиқ қавмлардан рози бўлмас.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
97. Аъробийлар куфр ва нифоқда ашаддийроқ ва Аллоҳ Ўз Расулига нозил қилган нарсанинг чегараларини билмасликка лойиқроқдирлар. Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
98. Аъробийлардан нафақа қиладиган нарсасини товон деб биладиган ва сизга замон айланиши мусибатларини кутиб турадиганлари ҳам бор. Уларга (фалак) гардишининг ёмонлиги бўлсин! Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ
99. Аъробийлардан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган ҳамда нафақа қиладиган нарсасини Аллоҳга қурбат ва Расулнинг дуолари(га восита) деб биладиганлари ҳам бор. Огоҳ бўлингки, албатта, ўша(нарса)лар улар учун қурбатдир. Албатта, Аллоҳ уларни Ўз раҳматига киритадир. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
100. Биринчи пешқадам муҳожирлар ва ансорийлар ва уларга яхшилик билан эргашганлар – Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Уларга остларида анҳорлар оқиб турган жаннатларни, уларни у ерларда абадий – мангу қолувчи қилиб тайёрлаб қўйди. Ана ўша буюк ютуқдир.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
101. Атрофингиздаги аъробийлардан мунофиқлар бор. Мадина аҳлидан ҳам. Улар нифоқда сийқаси чиққанлардир. Уларни билмассан, уларни Биз билармиз. Албатта, уларни икки марта азоблармиз. Сўнгра буюк азобга қайтарилурлар.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
102. Бошқалар эса гуноҳларини эътироф қилдилар: улар солиҳ амални бошқа ёмонига аралаштириб юборганлар. Ажаб эмаски, Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилса. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
103. Молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан. Уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, дуоинг улар учун таскиндир. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
104. Улар, албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан тавбани қабул қилишини ва садақаларни олишини ва албатта, Аллоҳнинг Ўзи тавбани кўплаб қабул қилувчи ва ўта раҳмли эканини билмасмидилар?
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ
105. «Амал қилинглар! Бас, албатта, Аллоҳ, Унинг Расули ва мўминлар амалингизни кўрадилар. Ва албатта, ғайбни ҳам, ошкорни ҳам билувчи Зотга қайтариласизлар. Бас, У сизларга қилган ам-алларингизнинг хабарини беради», деб айт.
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
106. Аллоҳнинг амрига ҳавола қилинган бошқалар ҳам бор. Уларни ё азоблар, ёки тавбаларини қабул қилур. Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
107. Зарар етказиш, куфр, мўминлар орасига тафриқа солиш ва илгари Аллоҳга ва Унинг Расулига уруш очган кимсани кутиб олиш учун масжид қурганлар ҳам бор. Улар: «Биз, албатта, яхшиликдан бошқани ирода қилганимиз йўқ», – деб қасам ичарлар. Аллоҳ гувоҳлик берадики, улар, албатта, ёлғончилардир.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
108. Унда (масжидда) ҳеч қачон турма! Албатта, биринчи кундан тақво асосида қурилган масжид унда туришинг учун ҳақлидир. Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
109. Биносини Аллоҳга бўлган тақво ва Унинг розилиги асосида қурган киши яхшими ёки биносини емирилаётган жар ёқасини асос қилиб қуриб, у билан бирга жаҳаннам оташига қулаган кимсами? Ва Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
110. Барпо қилган бинолари қалбларида шак-шубҳа ҳолида бардавом қоладир. Қалблар қиймаланиб кетса, мустасно. Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
111. Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди. Аллоҳнинг йўлида жанг қилурлар, ўлдирурлар ва ўлдирилурлар. Бу Тавротда, Инжилда ва Қуръонда Унинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Аллоҳдан кўра аҳдига вафодорроқ ким бор? Ким Ал-лоҳга берган аҳдига вафо қилса, бас, қилган савдоларингиздан шод бўлаверинг. Ана шунинг ўзи улкан ютуқдир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
112. Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, маъруфга буюриб, мункардан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
113. Набийга ва мўминларга мушриклар учун, агар қариндошлари бўлса ҳам, улар дўзах соҳиблари экани аён бўлганидан кейин мағфират сўрашлари дуруст эмасдир.
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
114. Иброҳимнинг отаси учун мағфират сўраши унга берган ваъдаси устидан эди, холос. Вақтики, унга отасининг Аллоҳга душман экани аён бўлгач, ундан воз кечди. Албатта, Иброҳим нолондир, ҳалиймдир.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
115. Аллоҳ бир қавмни ҳидоят қилганидан кейин нимадан сақланишларини баён қилмагунича уларни залолатга кетказмас. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
116. Албатта, осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. У тирилтирар ва ўлдирар. Сизга Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқ.
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
117. Батаҳқиқ, Аллоҳ Набийнинг ҳамда унга ўзларидан бир гуруҳнинг қалблари тойиб кетай деганидан кейин қийинчилик соатида эргашган, сўнгра Аллоҳ тавбаларини қабул қилган муҳожирлар ва ансорларнинг тавбасини қабул қилди. Албатта, У Зот уларга ўта шафқатлидир, ўта раҳмлидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
118. Ва ортда қолган уч кишига ҳам. Уларга кенг ер тор бўлиб, юраклари сиқилиб, Аллоҳдан қочиб, ўзгага бориб бўлмаслигига ишонганларидан сўнг бутунлай қайтишлари учун тавба эшиги очилди. Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчидир, раҳмлидир.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
119. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар!
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
120. Мадина аҳлига ва уларнинг атрофидаги аъробийларга Расулуллоҳдан ортда қолишлари ва ўзларини ундан устун қўйишлари дуруст эмас. Зеро, уларга Аллоҳнинг йўлида ташналик, чарчоқ, очлик етса, кофирларни аччиқлантирадиган бирон қадам боссалар, душманга бирон кулфат етказсалар, албатта, бунинг учун уларга солиҳ амал ёзиладир. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зое қилмас.
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
121. Бирор кичик ёки катта нафақа қилсалар ҳам, бирон водийни кесиб ўтсалар ҳам, Аллоҳ уларни қилган энг яхши амаллари туфайли мукофотлаши учун, албатта, уларга (солиҳ амал) ёзилур.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
122. Мўминларнинг ҳаммалари (жангга) қўзғалишлари лозим эмас. Ҳар жамоадан бир нафар тоифа бўлсайди, динни чуқур англаб, қайтиб келган вақтларида қавмларини огоҳлантирардилар. Шоядки, улар ҳазир бўлсалар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
123. Эй иймон келтирганлар! Сизга яқин бўлган кофирларга қарши жанг қилинг. Улар сиздаги шиддатни кўрсинлар. Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар билан биргадир.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
124. Қачон бирон сура нозил қилинса, улардан «Бу сиздан кимнинг иймонини зиёда қилди?» дейдиган кимсалар бор. Бас, иймон келтирганларнинг иймонини зиёда қилди ва улар шодландилар.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
125. Аммо қалбларида касали борларнинг ифлосликлари устига ифлослик зиёда қилди ва улар кофир ҳолларида ўлурлар.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
126. Ҳар йили бир ёки икки марта фитна қилинаётганларига қарамасларми? Шунда ҳам на тавба қилмаслар ва на эсламаслар.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
127. Қачон бирон сура нозил қилинса, «Сизни биров кўрмадими?» деб бир-бирларига назар соладилар-да, сўнгра бурилиб кетадилар. Улар англамайдиган қавм бўлганлари учун, Аллоҳ қалбларини буриб қўйди.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
128. Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизни ардоқловчи, мўминларга мушфиқ, меҳрибон Расул келди.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
129. Агар юз ўгирсалар, «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга илоҳ йўқ, Унга таваккул қилдим, У буюк Аршнинг Роббидир», дегин.