1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Зухруф
Махмуд Халил Хусорий - Зухруф
00:00
/
00:00

Зухруф сураси

Маккада нозил бўлган. 89 оятдан иборат.

«Зухруф» сўзи «безак»«зийнат»деган маъноларни англатади. Ушбу сураи кариманинг оятларидан бирида бу дунё ҳаётининг бор-йўқ матоҳи «зухруф»га – беҳуда безак, зебу зийнатга ўхшатилади. Суранинг номи ўша оятдан олинган.

Маълумки, Қуръони Карим нозил бўлиши пайтида инсоният турли-туман бидъат-хурофот, бузуқ ақийдалар ва нотўғри тасаввурлар ботқоғида яшар эди. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони Каримни нозил қила бошлагач, яъни кишиларни тавҳид дини бўлмиш Исломга амал қилишга, соф иймон ва ихлос ила ёлғиз Аллоҳ таолога бўйсунишга амр этганидан сўнг мазкур бидъатларнинг йўли тўсилди. Аллоҳ таоло Ўзи нозил қилган оятлар воситаси ила ўша хурофотларни аста-секин муолажа қилишга киришди. Албатта, йиллар, авлодлар давомида кишилар онгига ўрнашиб қолган бидъатларни кўчириб ташлаб, ўрнига янгисини қўйиш осон эмас эди. Мушриклар ота-боболаридан мерос қолган эътиқод ва урф-одатларига маҳкам ёпишиб олиб, қуръоний ақийдаларга қарши жон-жаҳдлари билан курашар эдилар. Қуръон эса, ўз навбатида уларнинг нотўғри тасаввурларини мантиқ асосида, турли мисоллар билан фош этар, илоҳий амр заминидаги эътиқоднинг содда ва равшан эканини баён қиларди.

Зухруф сураси ҳам бошқа маккий суралар каби, иймон, эътиқод масалаларини муолажа этиб, мазкур нотўғри тушунчаларни ўнглашга уринади.

Суранинг аввалида ваҳийнинг ҳақиқий масдари бўлган Қуръоннинг илоҳий калом экани айтилади.

Сўнгра Аллоҳ таолонинг Биру Борлигига, ҳар бир нарсага қодирлигига далолат қилувчи – осмонлару ер, тоғу тошлар, денгизлар, осмондан тушган сув, сув устида юрувчи кемалар, инсонга беминнат бериб қўйилган ҳайвонларнинг яратилиши ҳақида сўз кетади. Қизиғи шундаки, уларни ким яратганлиги борасидаги саволга мушриклар ҳам «Аллоҳ яратган», деб жавоб берганлар. Лекин, айни чоғда, улар Аллоҳга эмас, ўз қўллари билан ясаб олган ҳайкал ва бут-санамларга ибодат қилганлар. Бу эса ақлий жиҳатдан бир-бирига мутлақо зид ҳолатдир. Зухруф сураси айнан ушбу ҳолатни муолажа қилади. Бунга мушрикларнинг «Фаришталар Аллоҳнинг қизларидир» деган эътиқодлари мисол қилиб олинади ва бу ақийданинг нақадар эсипастлик экани батафсил тушунтирилади.

Сўнгра ўтган пайғамбарлардан Иброҳим алайҳиссаломнинг рисолатлари эслатилади. Маълумки, Макка мушриклари, биз Иброҳим алайҳиссаломнинг динидамиз, миллатидамиз, у кишининг меросхўримиз, деб даъво қилар эдилар. Хўш, улар Иброҳим алайҳиссаломга эргашаётган бўлсалар, у зот чақирган йўлда юряптиларми? Сурада Иброҳим алайҳиссаломнинг ҳеч қачон мушрик бўлмаганлари, буту санамлардан биринчи бўлиб воз кечган, уларга қарши курашган зот бўлганликлари таъкидланади.

Зухруф сурасида мушрикларнинг Пайғамбар шахси хусусидаги нотўғри тасаввурлари ҳам муолажа қилинади. Мушриклар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдек фақир ва камтар инсоннинг пайғамбар бўлишларини тасаввурларига сиғдира олмас эдилар. Уларнинг фикрича, пайғамбар бой-бадавлат ва асъасаю дабдабали одам бўлиши керак эди. Сурада Аллоҳ таоло кимни пайғамбар қилиб танлашини Ўзи билиши баён қилинади. Шунингдек, мушриклар мезонидаги молу дунё, турли дабдабалар инсон қадрининг ўлчови бўла олмаслиги, Аллоҳнингг наздида дунё ва унинг жамики зебу зийнатлари сариқ чақачалик турмаслиги, уни Аллоҳ таоло ҳаммага, ҳатто кофир, осий ва мунофиқларга ҳам беравериши таъкидланади.

Ушбу ҳақиқатнинг далили сифатида Мусо алайҳиссалом ва Фиръавн қиссаси келтирилади. Молу дунёси, салтанати ва мартабаси ила керилиб, Мусо алайҳиссаломдан ўзини юқори тутган золим Фиръавннинг оқибати эсга олинади.

Суранинг охирида қиёмат шиддатлари, охират азоблари ва дўзахийларнинг ҳоли баён қилинади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮀ ﮁ
1. Ҳа мим.
ﮂ ﮃ ﮄ
2. Очиқ-ойдин Китоб ила қасам.
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
3. Албатта, Биз уни арабий Қуръон қилдик. Шоядки, ақл юритсангиз.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
4. Албатта, у ҳузуримиздаги она китобдадир, олийдир, ҳикматлидир.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
5. Наҳотки, ҳаддидан ошган қавм бўлганингиз учун сиздан юз ўгириб, Зикр(эслатма)ни буриб юборсак?!
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
6. Аввалгиларга қанчадан-қанча набийлар юбордик.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
7. Уларга қайси набий келмасин, албатта уни истеҳзо қилганлар.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
8. Бас, улардан кўра кучлироқларни ҳалок қилганмиз. Аввалгиларнинг мисоллари ўтди.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
9. Улардан: «Осмонлару ерни ким яратган?» – деб сўрасанг, албатта, «Уларни ўта иззатли, ўта билувчи яратган», – дерлар.
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
10. У сизга ерни бешик қилиб берган ва шоядки, ҳидоят топсангиз деб, сизга унда йўллар қилиб қўйган Зотдир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
11. У осмондан ўлчов ила сув туширган Зотдир. Бас, у (сув) ила ўлик юртни тирилтирдик. Сиз ҳам шу каби чиқарилурсиз.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
12. У барча жуфтларни яратган ва сизга кемалар ҳамда чорва ҳайвонларидан минадиган нарсаларингизни қилган Зотдир.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
13. Токи сиз уларнинг устига ўрнашгайсизлар, сўнгра, уларнинг устига ўрнашиб олгач, Роббингизнинг неъматини эслаб, дейсиз: «Бизга буни хизматкор қилиб қўйган Зот покдир. Бунга қодир эмас эдик.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
14. Ва албатта, биз Роббимизга қайтувчилардирмиз».
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
15. Улар бандаларидан Унга бўлак қилдилар. Албатта, инсон очиқ-ойдин ношукрдир.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
16. Ёки Ўзи яратадиган нарсадан қизлар тутиб, сизларни ўғиллар ила сийладими?
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
17. Қачонки улардан бирортасига Роҳманга мисол келтирган нарсанинг хушхабари берилса, ғазабга тўлиб, юзи қорайиб кетур.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
18. Зебу зийнат ичида ўстириладиган ва хусумат пайтида очиқ-ойдин бўла олмайдиган кимсаними?!
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
19. Роҳманнинг бандалари бўлмиш фаришталарни аёллар ҳисобладилар. Ёки уларнинг яратилишига гувоҳ бўлдиларми?! Албатта, бу гувоҳликлари ёзилур ва сўроққа тутилурлар!
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
20. Ва улар: «Агар Роҳман хоҳлаганида, биз уларга ибодат қилмас эдик», – дедилар. Уларда бу ҳақда ҳеч бир илм йўқ. Улар алжирамоқдалар, холос.
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
21. Ёки уларга у(Қуръон)дан олдин бир китоб берганмиз-у, улар уни маҳкам тутувчиларми?!
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
22. Йўқ! Улар: «Биз ота-боболаримизни бир динда топдикки, албатта, биз уларнинг изларидан ҳидоят топувчидирмиз», – дедилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
23. Худди шунингдек, сендан илгари ҳам қайси бир шаҳар-қишлоққа огоҳлантирувчи юборсак, албатта, унинг маишатпарастлари: «Албатта, биз ота-боболаримизни бир динда топдик ва албатта, биз уларнинг изларидан эргашувчилардирмиз», – дедилар.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
24. У (огоҳлантирувчи): «Агар сизга сиз ота-бобонгизнинг устида топган нарсангиздан ҳам ҳидоятлироқни келтирган бўлсам ҳам-а?!» – деди. Улар: «Биз сен ила юборилган нарсага кофирдирмиз», – дедилар.
ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
25. Бас, улардан интиқом олдик. Энди (расулларни) ёлғончига чиқарувчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар сол!
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
26. Эсла, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: «Мен албатта, сиз ибодат қилаётган нарсага алоқадор эмасман.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
27. Мени яратган Зотгина мустасно. Ва албатта, У Зот мени ҳидоят қилур».
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
28. Ва бу(сўз)ни у ўз ортидан зурриётига боқий қолувчи қилди. Шоядки, қайтсалар.
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
29. Мен эса анавиларни ва уларнинг ота-боболарини, то уларга ҳақ ҳамда очиқ-ойдин Расул келгунича баҳраманд қилдим.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
30. Уларга ҳақ келганида эса: «Бу сеҳрдир ва албатта, биз бунга кофирдирмиз», – дедилар.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
31. Ва: «Ушбу Қуръон икки шаҳардан (бирида) бўлган улуғ кишига нозил қилинганида эди», – дедилар.
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
32. Ёки улар Роббингнинг раҳматини тақсимлайдиларми? Дунё ҳаётида уларнинг ораларида маишатларини тақсимладик ва баъзилари баъзиларини хизматкор қилиб олишлари учун айримларининг даражаларини айримларидан устун қилиб қўйдик. Роббингнинг раҳмати улар жамлайдиган нарсадан яхшидир.
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ
33. Агар одамлар бир миллат бўлиб қолишлари (хавфи) бўлмаганида, албатта, Роҳманга куфр келтирадиганларнинг уйлари шифтини ва унга чиқадиган нарвонларини кумушдан қилиб қўяр эдик.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ
34. Ва уйларининг эшикларини ҳам, устида ёнбошлаб ётадиган сўриларини ҳам.
ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
35. Ва зеб-зийнату безакларни ҳам. Буларнинг ҳаммаси дунё ҳаётининг матоҳидан бошқа нарса эмас. Охират эса Роббинг наздида тақводорлар учундир.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
36. Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, унга бир шайтонни бириктириб қўюрмиз, бас, у унга «яқин» бўлур.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
37. Албатта, улар (шайтонлар) аларни йўлдан тўсурлар ва улар ўзларини шак-шубҳасиз ҳидоят топувчилар деб ҳисоблайдилар.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
38. Ҳузуримизга келганда: «Қани энди мен билан сенинг оранг мағриб билан машриқчалик узоқ бўлса эди. Бас, қандай ҳам ёмон «яқин» а!» дер.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
39. Зулм қилганингиз учун, бугунги кунда азобга шерик бўлишингиз ҳам ҳеч фойда бермас.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
40. Сен карларга эшиттира олармидинг ёки кўрларни ва очиқ-ойдин залолатда бўлган кимсаларни ҳидоятга сола олармидинг?!
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
41. Агар сени кетказсак ҳам, албатта, Биз улардан интиқом олурмиз.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
42. Ёки уларга ваъда қилинган нарсани сенга кўрсатурмиз. Бас, албатта, Биз уларнинг устида қодирдирмиз.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
43. Бас, ўзингга ваҳий қилинган нарсани маҳкам тут! Албатта, сен тўғри йўлдасан.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙﯚ ﯛ ﯜ ﯝ
44. Албатта, у (Қуръон) сенга ҳам, қавмингга ҳам шарафдир. Ва албатта сўралурсизлар.
ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
45. Сендан олдин юборган расулларимиздан сўра чи: Роҳмандан бошқа ибодат қилинадиган илоҳлар қилган эканмизми?!
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ
46. Батаҳқиқ, Мусони Ўз оят(мўъжиза)ларимиз ила Фиръавнга ва унинг аъёнларига расул қилиб юбордик. Бас: «Албатта, мен оламлар Роббининг расулидирман», – деди.
ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
47. Бас, у уларга оят(мўъжиза)ларимизни келтирганда, улар баногоҳ алардан кула бошладилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
48. Уларга қайси бир оят(мўъжиза)ни кўрсатсак ҳам, албатта, у ўз шеригидан каттароқ бўлар эди. Шояд, қайтсалар деб, уларни азоб-ла тутдик.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
49. Ва улар: «Эй сеҳргар! Сенга берган аҳдига биноан, биз учун Роббингга дуо қил! Албатта, биз ҳидоят топувчилардан бўламиз», – дедилар.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
50. Бас, қачонки улардан азобни аритсанг, тўсатдан улар (аҳдни) бузарлар.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
51. Фиръавн ўз қавмига нидо қилди: «Эй қавмим! Миср подшоҳлиги ва остимдан оқиб турган мана бу анҳорлар меники эмасми?! Кўрмаяпсизларми?!
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
52. Мен мана бу ҳақир, гапини очиқ баён қила олмайдиган кимсадан яхши эмасманми?
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
53. Унга тилладан бўлган билакузуклар ташланса ёки у билан бирга фаришталар ҳамроҳ бўлиб келганида эди!»
ﮟ ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
54. Бас, у қавмини лақиллатди ва улар унга итоат қилдилар. Чунки улар фосиқ қавм эдилар.
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
55. Бас, Бизни дарғазаб қилишгач, улардан интиқом олдик – барчаларини жамлаб, ғарқ қилдик.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
56. Бас, уларни ўтмишга айлантирдик ва кейингиларга мисол қилиб қўйдик.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
57. Ибн Марям мисол келтирилган чоғда қавминг бирдан шодланиб, қичқирурлар.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
58. Ва: «Бизнинг олиҳаларимиз яхшими ёки уми?» дедилар. Уни сенга фақат талашиб-тортишиш учунгина мисол келтирдилар. Зеро, улар хусуматчи қавмдирлар.
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
59. У бир бандадир, холос. Унга неъмат бердик ва уни Бану Исроилга мисол қилдик.
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
60. Агар хоҳласак, ўрнингизга ер юзида халифа бўладиган фаришталар қилиб қўяр эдик.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
61. Албатта, у (Ийсо) Соат илми(белгиси)дир. Бас, сиз у ҳақида ҳеч шубҳа қилманг ва менга эргашинг. Мана шу тўғри йўлдир.
ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
62. Шайтон сизни ҳаргиз (тўғри йўлдан) тўсмасин. Албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
63. Ийсо очиқ-ойдин ҳужжат(мўъжиза)лар билан келган чоғида деди: «Батаҳқиқ, мен сизга ҳикмат билан ва сиз ихтилоф қилаётган баъзи нарсаларни баён қилиш учун келдим. Бас, Аллоҳга тақво ва менга итоат қилинглар.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
64. Албатта, Аллоҳ менинг ҳам Роббим, сизнинг ҳам Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Мана шу тўғри йўлдир».
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
65. Бас, уларнинг орасидан фирқалар ихтилоф қилдилар. Зулм қилганларнинг ҳолига аламли Кун азобидан вой бўлсин!
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
66. Улар фақат ўзлари ҳам сезмай қолган ҳолда Соат келиб қолишини кутмоқдалар, холос.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
67. Ўша Кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
68. Эй бандаларим! Бугунги Кунда сизга хавф йўқ ва маҳзун ҳам бўлмассиз.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
69. Оятларимизга иймон келтирганлар ва мусулмон бўлганлар!
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
70. Жаннатга киринглар, сизлар ва жуфтларингиз шод бўлурсизлар.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
71. Уларга тилладан бўлган товоқлар ва қадаҳлар айлантирилур. У ерда нафслар иштаҳа қиладиган ва кўзлар лаззатланадиган нарсалар бордир. Сизлар у ерда мангу қолувчисиз.
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
72. Мана шу – қилиб ўтган амалларингиз сабабли сизга мерос қилиб берилган жаннатдир.
ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
73. Сизга у ерда кўплаб мева чева бор, улардан ерсизлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
74. Албатта, жиноятчилар жаҳаннам азобида мангу қолувчидирлар.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
75. У улардан енгиллатилмас ва улар у(азоб)да ноумид ҳолда қолурлар.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
76. Уларга зулм қилганимиз йўқ. Лекин улар – ўзлари золим бўлдилар.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
77. Ва улар: «Эй Молик! Роббинг бизни битирсин!» – деб нидо қилдилар. У: «Албатта, сиз туриб қолувчисиз», – деди.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
78. Батаҳқиқ, сизга ҳақни келтирдик. Лекин кўпларингиз ҳақни ёмон кўрувчисиз.
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
79. Ёки улар бирон ишга қарор қилдиларми? Бас, албатта, Биз қарор қилувчимиз.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
80. Ёки улар Бизни уларнинг сирларини (билмас) ва пичирлашиб қилган маслаҳатларини эшитмас, деб ҳисоблайдиларми? Йўқ! Ҳолбуки, элчиларимиз уларнинг ҳузурларида ёзмоқдалар.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
81. «Агар Роҳманнинг фарзанди бўлганида, мен унга ибодат қилувчиларнинг биринчиси бўлар эдим», – деб айт.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
82. Осмонлару ернинг Робби, Аршнинг Робби улар қилаётган васфдан покдир.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
83. Бас, уларни қўйиб қўй, ўзларига ваъда қилинаётган Кунга рўбарў бўлгунларича (ёмонликка) шўнғийверсинлар, ўйнайверсинлар.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
84. У осмонда ҳам Илоҳ, ерда ҳам Илоҳ бўлган Зотдир. Унинг Ўзи ўта ҳикматлидир, ўта билувчидир.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
85. Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг подшоҳлигига эга бўлган Зот баракотлидир, улуғдир. Соат илми Унинг ҳузуридадир. Унгагина қайтарилурсизлар.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
86. Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётган нарсалари шафоатга эга бўлмаслар. Билган ҳолларида ҳақ шаҳодат берганларгина мустасно.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
87. Агар улардан ўзларини ким яратганини сўрасанг, албатта: «Аллоҳ», – дерлар. Бас, қаёққа ўгирилиб кетмоқдалар?!
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
88. У(Муҳаммад)нинг «Роббим, албатта, анавилар иймон келтирмайдиган қавмлардир», деган гапини ҳам (билур).
ﰂ ﰃ ﰄ ﰅﰆ ﰇ ﰈ ﰉ
89. Бас, улардан юз ўгир ва: «Сизларга салом бўлсин», – дегин. Бас, тезда билурлар.