1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Анъом
Махмуд Халил Хусорий - Анъом
00:00
/
00:00

Анъом сураси

Маккада нозил бўлган. 165 оятдан иборат.

«Анъом» сўзи «чорва моллари» деган маънони англатади. Сураи кариманинг охирида анъомнинг зикри ва ҳукми келгани учун ҳам у шу номни олган. Бу сура энг узун маккий суралардан ҳисобланади. Ривоятларда келишича, 165 ояти кариманинг ҳаммаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Маккаи Мукаррамада бир кечада, бир йўла нозил бўлган. Бошқа сураларга ўхшаб бўлак-бўлак бўлиб тушмаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни дарҳол ёдлаб олганлар ва мирзаларини чақириб, имло қилиб туриб, ёздириб қўйганлар.

Асмо бинти Язийд розияллоҳу анҳодан қилинган ривоятда:

Анъом сураси Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бир йўла нозил бўлди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туяларининг жиловидан ушлаб турар эдим. Суранинг оғирлигидан туянинг суяклари синиб кетай деди», – дейилади.

Имом Тобароний ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда:

Анъом сураси Маккада, кечаси, бир йўла нозил бўлди. Атрофда етмиш минг фаришта тасбеҳ айтиб турдилар», – дейилади.

Шу далилларнинг ўзиёқ бу сураи кариманинг мақоми нечоғли баландлигини ва унда келган масалалар нақадар аҳамиятли эканини кўрсатади.

Бу сураи кариманинг мавзуси ўн уч йил давомида Маккада муолажа қилинган бош масала – ақийда масаласидан иборатдир. Яъни Аллоҳнинг ягона илоҳлигини, ибодатга сазоворлигини, Оламларнинг Тарбиячиси, Розиқи ва Ҳокими эканини инсонларнинг ягона ақийдасига айлантиришдан иборатдир. Чунки инсон ҳаётидаги ҳамма ишлар ақийда асосида ислоҳ қилинмаса, натижа бўлмайди. Фақат соф ва мустаҳкам ақийда асосида олиб борилган ишгина муваффақиятли чиқиши мумкин. Ақийдасиз иқтисод ҳам, сиёсат ҳам, ахлоқ-одоб ҳам, ижтимоий адолат ҳам ва бошқа нарсалар ҳам муваффақиятга эриша олмайди. Шу боисдан Ислом динининг биринчи даври – Қуръони Каримнинг ўн уч йиллик даври шу муҳим масалага бағишланган. Ушбу сураи каримада банда Аллоҳга нисбатан қандай ақийдада бўлиши керак, банда нима қилса, ҳақиқий – тўғри йўлда юрган ҳисобланади – шулар ҳақида баён қилинган.

Суранинг аввалида турли бут ва санамларга сиғинаётган мушрикларнинг амаллари ботил экани баён қилиниб, Аллоҳнинг ягоналигига далиллар келтирилади. Бу оят-аломатларни инкор қилувчиларнинг ҳоли не кечгани мисоллар билан исбот этилиб, Аллоҳнинг ҳақиқий илоҳ экани таърифланади. Инсониятга ушбу ҳақиқатни баён этиш шарафи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юклатилади. Сурада у зотга «Айт!» деб, такрор-такрор хитоб этилади. Ушбу хитоб бир ояти каримада тўрт марта қайтарилган ўринлар ҳам бор. Умуман, «Айт!» амри сураи каримада қирқ тўрт марта такрорланган. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг таърифотида «У» лафзи кўп қўлланилган.

Суранинг давомида мушриклар инкор этаётган бу Китобни (яъни Қуръонни) аҳли китоблар яхши билиши, ўз навбатида, ширк катта зулм экани ва мушрикларнинг қиёматдаги аҳволлари зикр қилинади.

Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мушрикларнинг амалларидан ранжимаслик таъкидланиб, тасалли берилади ва ўтган пайғамбарлардан ўрнак олишга чақирилади.

Суранинг сўнгида ҳайвонлар ва экинлар, ҳалол ва ҳаром ҳақида сўз боради.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
1. Ҳамд осмонлару ерни яратган, зулматлару нурни таратган Аллоҳгадир. Сўнгра куфр келтирганлар Роббларига (ўзгаларни) тенглаштирурлар.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
2. У сизларни лойдан яратган, сўнгра муддатни тугал қилган Зотдир. Белгиланган муддат эса Унинг ҳузуридадир. Шундан кейин ҳам сиз шак қилмоқдасиз.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
3. У осмонларда ҳам, ерда ҳам Аллоҳдир. Сирингизни ҳам, ошкорингизни ҳам биладир ва нимани касб қилаётганингизни ҳам биладир.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
4. Уларга Робблари оятларидан ҳеч бир оят келмабдики, юз ўгирувчи бўлмаган бўлсалар.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
5. Уларга ҳақ келганда, уни ҳам ёлғонга чиқардилар. Тезда уларга ўзлари истеҳзо қилган нарсанинг хабари келур.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
6. Улардан олдин қанчадан-қанча авлодни ҳалок қилганимизни билмасларми? Уларга ер юзида сизларга бермаган қудрат ва имкониятларни бердик. Устиларига ёмғирни мўл-кўл қилиб юбордик ва анҳорларни остиларидан оқиб турадиган қилиб қўйдик. Кейин гуноҳлари туфайли уларни ҳалок қилдик ва ўринларига бошқа асрларни пайдо қилдик.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
7. Агар сенга қоғозда китоб нозил қилсак, уни қўллари билан ушлаб кўришса ҳам, куфр келтирганлар: «Бу аниқ сеҳрдан ўзга нарса эмас», – дерлар.
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
8. Улар: «Унга фаришта туширилса эди», – дедилар. Агар фаришта туширсак, иш битди ҳисоб. Сўнгра уларга муҳлат берилмас.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
9. Агар уни фаришта қилсак ҳам, эркак қилган бўлар эдик ва ўзлари чалкаштираётган нарсани уларга чалкаштириб ташлар эдик.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
10. Батаҳқиқ, сендан олдинги расуллар ҳам истеҳзо қилинганлар. Бас, уларни масхара қилганларни ўзлари истеҳзо қилиб юрган нарса ўраб олди.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
11. «Ер юзида юриб, сўнгра ёлғонга чиқарувчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг», – деб айт.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
12. «Осмонлар ва ердаги нарсалар кимники?» – деб айт! «Аллоҳники», – деб айт! У ўз зиммасига раҳматни ёзди. У сизларни у ҳақида ҳеч шубҳа йўқ қиёмат куни албатта жамлайдир. Ўзига ўзи зиён келтирганлар, ҳа, улар иймон келтирмаслар.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
13. Кечаси ва кундузи сокин бўлганлар ҳам Уникидир. У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
14. Айт: «Осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зот – Аллоҳдан ўзгани валий қилиб оламанми? Ҳолбуки, У таомлантиради, аммо таомлантирилмайди». «Мен таслим бўлувчиларнинг биринчиси бўлмоққа амр қилиндим», дегин ва ҳаргиз мушриклардан бўлма.
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
15. Айт: «Албатта, мен агар Роббимга осийлик қилсам, буюк Кун азобидан қўрқаман».
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
16. Кимдан ўша Куни (азоб) четлатилса, бас, батаҳқиқ, (У Зот) унга раҳм қилибди. Ва ана ўша аниқ ютуқдир.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
17. Агар Аллоҳ сенга бирор зарар етказса, Ўзидан бошқа унга кушойиш берувчи йўқ. Агар У сенга бирор яхшилик етказса, бас, У ҳар бир нарсага ўта қодирдир.
ﰂ ﰃ ﰄ ﰅﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
18. У бандалари устидан мутлақ ғолибдир. У ўта ҳикматлидир, ўта хабардордир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
19. Айт: «Қайси нарса гувоҳликда улуғроқдир?» «Аллоҳ сиз билан менинг ўртамизда гувоҳдир. Менга ушбу Қуръон унинг ила сизларни ва у етиб борганларни огоҳлантиришим учун ваҳий қилинди. Сизлар «Аллоҳ билан бирга, албатта, бошқа олиҳалар ҳам бор», деб гувоҳлик берасизларми?» дегин. Айт: «Гувоҳлик бермайман». «Албатта, Угина ягона Илоҳдир ва мен сиз келтираётган ширкка алоқадор эмасман», дегин.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
20. Биз китоб берганлар уни ўз фарзандларини танигандек танирлар. Ўзига ўзи зиён келтирганлар, ҳа, улар иймон келтирмаслар.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
21. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан кўра золимроқ ким бор? Албатта, золимлар зафар топмаслар.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
22. Ҳаммаларини тўплайдиган, сўнгра ширк келтирганларга: «Даъво қилиб юрган шерикларингиз қани?» – деб айтадиган Кунимизни эсла.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
23. Сўнгра «Роббимиз Аллоҳга қасамки, мушрик бўлмаган эдик», дейишдан бошқа фитналари бўлмас.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
24. Назар сол! Ўзларини қандай алдадилар ва тўқиб юрган нарсалари улардан қандай ғойиб бўлди.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
25. Улардан сенга қулоқ тутадигани ҳам бор. Уни англамасликлари учун қалбларига парда ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик. Агар барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаслар. Ҳатто куфр келтирганлар олдингга сен билан тортишувга келганларида: «Бу ўтганларнинг афсоналаридан бошқа нарса эмас», – дерлар.
ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ
26. Ва улар ундан қайтарурлар ва ундан узоқлашурлар. Сезмаган ҳолларида ўзларини ҳалок қилурлар, холос.
ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ ﰜ ﰝ ﰞ ﰟ ﰠ ﰡ ﰢ ﰣ ﰤ
27. Олов устида тўхтатилганларида: «Қани эди қайтарилсак, Роббимизнинг оятларини ёлғонга чиқармас эдик ва мўминлардан бўлар эдик», дейишларини кўрсанг эди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
28. Йўқ! Ундай эмас. Олдин махфий тутган нарсалари ўзларига ошкор бўлди, холос. Агар (бу дунёга) қайтарилсалар ҳам, ўзлари ман қилинган нарсага қайтурлар ва албатта, улар ёлғончилардир.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
29. Улар: «Дунё ҳаётимиздан бошқа ҳаёт йўқ, биз қайта тирилтирилмасмиз», – дедилар.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
30. Робблари ҳузурида тўхтатилганларида, У: «Мана шу ҳақ эмасми?!» деганида, «Оре, Роббимизга қасамки, ҳақдир», деганларини, Унинг «Бас, куфр келтирганингиз учун азобни тотиб кўринг», дейишини кўрсанг эди.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
31. Аллоҳга рўбарў бўлишни ёлғонга чиқарганлар, шубҳасиз, зиёнга учрадилар. Ниҳоят, тўсатдан Соат келиб қолганда, устиларига гуноҳларини орқалаб олган ҳолларида: «У(дунё)да йўл қўйган камчиликларимизга ҳасрат-надоматлар бўлсин», – дерлар. Огоҳ бўлинг! Улар орқалаган нарса жуда ҳам ёмон!
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
32. Дунё ҳаёти ўйин-кулги ва кўнгилхушликдан бошқа нарса эмас. Албатта, охират диёри тақво қиладиганлар учун яхшироқдир. Ақл юритмайсизларми?
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
33. Уларнинг айтаётганлари, албатта, сени маҳзун қилишини яхши биламиз. Улар сени ёлғончига чиқараётганлари йўқ, балки золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қилмоқдалар.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
34. Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам расуллар ёлғончига чиқарилганлар. Бас, улар то нусрат келгунича ёлғончига чиқарилганларига ва берилган озорларга сабр қилганлар. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартирувчи йўқ. Батаҳқиқ, сенга расулларнинг хабаридан келган.
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ
35. Агар сенга уларнинг юз ўгиришлари оғир ботаётган бўлса, қодир бўлсанг, ер остидан ковак қилиб ёки осмонга нарвон қўйиб, уларга оят (мўъжиза) келтир. Аллоҳ хоҳлаганида, уларни ҳидоятга жамлар эди. Бас, ҳаргиз жоҳиллардан бўлма.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
36. Албатта, тинглайдиганларгина қабул қилурлар. Ўликларни эса Аллоҳ тирилтирур ва сўнгра Унинг Ўзига қайтарилурлар.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
37. Улар: «Унга Роббидан бир оят (мўъжиза) нозил бўлса эди», – дерлар. «Албатта, Аллоҳ оят (мўъжиза) нозил қилишга қодирдир, лекин кўплари билмаслар», – деб айт.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
38. Ер юзидаги жонзот ва икки қаноти ила учадиган қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай, ёзганмиз. Сўнгра Робблари ҳузурига тўпланурлар.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
39. Оятларимизни ёлғонга чиқарганлар зулматлар ичра кар ва соқовдирлар. Аллоҳ кимни хоҳласа, адаштирур ва кимни хоҳласа, тўғри йўлда барқарор қилиб қўядир.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
40. Айт: «Агар ростгўй бўлсаларингиз, айтинг-чи, сизга Аллоҳнинг азоби ёки Соат келса, Аллоҳдан ўзгага илтижо қиласизларми?» – дегин.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
41. Йўқ! Фақат Унгагина илтижо қилурсиз. У эса хоҳласа, сиз дуо қилган нарсага кушойиш берур. Сиз эса ширк келтираётган нарсангизни унутурсиз.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ
42. Батаҳқиқ, сендан олдинги умматларга ҳам расуллар юборганмиз. Сўнгра шояд тазарру қилсалар деб, уларни йўқчилик ва қийинчиликлар ила тутганмиз.
ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
43. Уларга Бизнинг баломиз етганда, тазарру қилсалар эди! Лекин қалблари қаттиқ бўлди ва шайтон уларга қилаётган ишларини чиройли кўрсатди.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋﰌ
44. Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
45. Бас, зулм қилган қавмларнинг кети кесилди. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
46. «Айтинг-чи, агар Аллоҳ қулоқ ва кўзларингизни олиб қўйса, қалбларингизга муҳр босса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ уни сизга беради?» дегин. Оятларни қандай келтиришимизга, сўнгра уларнинг қандай юз ўгириб кетишларига назар сол.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
47. . «Айтинг-чи, агар сизга Аллоҳнинг азоби тўсатдан ёки очиқчасига келса, золим қавмлардан бошқалар ҳалок қилинмайдилар-ку!» деб айт.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
48. Расулларни фақат хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юборурмиз. Ким иймон келтириб, ислоҳ қилса, уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
49. Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни фосиқлик қилганлари учун азоб тутадир.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
50. «Сизларга: «Ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор», ҳам демасман, ғайбни ҳам билмасман. Ва яна сизларга: «Мен фариштаман», деб ҳам айтмасман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос», дегин. Айт: «Кўр билан кўзи очиқ тенг бўлурми? Тафаккур қилмайсизларми?».
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
51. У (Қуръон) билан Роббларига тўпланишларидан қўрқадиганларни огоҳлантир. Уларга Ундан ўзга валий ҳам, шафоатчи ҳам йўқ. Шоядки, тақво қилсалар.
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ
52. Эртаю кеч Роббларига Унинг юзини ирода қилиб дуо этаётганларни ҳайдама! Уларнинг ҳисоб-китобидан сенинг зиммангда ҳеч нарса йўқ. Сенинг ҳисоб-китобингдан уларнинг зиммасида ҳеч нарса йўқ. Уларни ҳайдаб, золимлардан бўлиб қолма.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
53. «Орамиздан Аллоҳ марҳамат кўрсатганлар шуларми?» – дейишлари учун баъзиларни баъзилари ила ана шундай синадик. Аллоҳнинг Ўзи шукр қилувчиларни яхши билувчи эмасми?
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
54. Агар ҳузурингга оятларимизга иймон келтирадиганлар келсалар, «Сизларга салом бўлсин, Роббингиз Ўз зиммасига раҳматни ёздики, сиздан ким жаҳолат ила ёмонлик қилса, сўнгра ундан кейин тавба қилса ва ислоҳ қилса, бас, албатта, У ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир», – деб айт.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
55. Оятларни ана шундай муфассал баён қилурмиз ва (бу) жиноятчиларнинг йўли ойдинлашиши учун ҳамдир.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
56. «Мен Аллоҳдан ўзга сиз илтижо қилаётганларга ибодат қилишдан қайтарилганман», деб айт. «Сизнинг ҳавойи нафсларингизга эргашмасманки, у ҳолда шубҳасиз, адашган бўламан ва ҳидоят топганлардан бўлмай қоламан», деб айт.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
57. Айт: «Албатта, мен Роббимдан (берилган) очиқ-ойдин ҳужжат узрадирман. Сизлар уни ёлғонга чиқардингиз. Сиз ошиқаётган нарса менинг ҳузуримда эмас. Ҳукм фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир. У ҳақни жорий қилур. У ажрим қилувчиларнинг энг яхшисидир».
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
58. «Агар сиз ошиқаётган нарса менда бўлганида, мен билан сизнинг орангизда иш битган бўлар эди. Аллоҳ золимларни яхши билувчидир», деб айт.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
59. Ғайбнинг калитлари ҳам Унинг ҳузурида бўлиб, уларни Ундан бошқа ҳеч ким билмас. У қуруқлигу денгиздаги нарсаларни биладир. Бирорта япроқ тушмайдики, магар уни ҳам биладир. Ер зулматларидаги дон бўлсин, ҳўлу қуруқ бўлсин, албатта, очиқ-ойдин китобда бордир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
60. У кечаси сизни вафот эттирадиган ва кундузи нима касб қилганингизни биладиган Зотдир. Сўнгра белгиланган муддат тугал бўлиши учун унда (кундузи) сизни қайта тирилтирадир. Сўнгра қайтишингиз фақат Унгадир. Сўнгра нима амал қилиб юрганингизнинг хабарини берадир.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
61. У бандалари устидан мутлақ ғолибдир. У устингизга ҳафазаларини юборур. Ниҳоят, бирортангизга ўлим келганда, элчиларимиз камчиликка йўл қўймаган ҳолда уни вафот эттирадир.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
62. Сўнгра ҳақиқий Хожалари – Аллоҳга қайтарилурлар. Огоҳ бўлингизким, ҳукм қилиш Унинг Ўзигагина хосдир. Ва У ҳисоб-китоб қилувчиларнинг энг тезкоридир.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
63. «Айт: «Қуруқлигу денгизнинг зулматларида Унга тазарру билан, махфий ҳолда: «Агар мана шундан бизни қутқарса, албатта, шукр қилувчилардан бўлурмиз», дея дуо қилганингизда ким қутқаради?»
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
64. «Сизни улардан ва барча ғам-аламлардан Аллоҳ қутқарур. Сўнгра эса сиз ширк келтирасиз», деб айт.
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
65. Сен: «У сизга устингиздан ёки оёғингиз остидан азоб юборишга, турли фирқаларга аралаштириб юборишга, баъзиларингизга баъзиларингизнинг азобини тоттиришга қодирдир»,–деб айт. Оятларимизни қандай тасарруф қилишимизга назар сол. Шоядки, англаб етсалар.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
66. Қавминг уни ёлғонга чиқарди. Ҳолбуки, у ҳақдир. Сен айт: «Мен устингизда вакил эмасман.
ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
67. Ҳар бир хабарнинг ўз вақти бор. Тезда (буни) биласизлар».
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ
68. Оятларимизни (истеҳзо қилишга) шўнғиётганларни кўрган чоғингда, то ундан бошқа гапга шўнғигунларига қадар улардан юз ўгир. Агар шайтон эсингдан чиқарган бўлса, эслаганингдан сўнг золим қавмлар билан ўтирма!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
69. Тақво қиладиганлар зиммасида у(мушрик)ларнинг ҳисоб-китобидан ҳеч нарса йўқ. Лекин эслатма бор. Шоядки, тақво қилсалар.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
70. Ўз динларини ўйин-кулги ва кўнгилхушлик қилиб олган ва дунё ҳаёти алдаб қўйганларни тарк эт. У (Қуръон) ила эслатгинки, ҳеч бир жон қилган касби туфайли ҳалокатга дучор бўлиб қолмасин. Унга Аллоҳдан ўзга бирор валий ҳам, шафоатчи ҳам йўқдир. Барча фидо қиладиган нарсани фидо қилса ҳам, ундан қабул қилинмас. Ана ўшалар қилган касблари туфайли ҳалокатга дучор бўлганлардир. Куфр келтирганлари учун уларга қайноқ сувдан ичимлик ва аламли азоб бордир.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
71. «Аллоҳдан ўзга бизга на фойда, на зарар бера олмайдиган нарсаларга илтижо қилиб, Аллоҳ бизни ҳидоятга солганидан кейин орқамизга қайтариламизми? Худди оғайнилари «Бу ёққа кел!» – деб ҳидоятга чақириб турган бўлса ҳам, шайтонлар ақлдан оздириб, ер юзида довдиратиб қўйган ва ҳайрон бўлиб қолган кимсага ўхшаб-а?» деб айт. Айт: «Албатта, Аллоҳнинг ҳидояти, ҳа, ўшагина ҳидоятдир. Оламларнинг Роббига таслим бўлишга амр қилинганмиз».
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
72. Намозни қоим қилинг ва Аллоҳга тақво қилинг! У сизлар ҳузурига тўпланадиган Зотдир.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
73. У, осмонлару ерни ҳақ ила яратган Зотдир. «Бўл» деган куни бўладир. Унинг гапи ҳақдир. Дуд чалинадиган куни мулк Уникидир. У, ғайбни ҳам, шоҳидни ҳам билувчи Зотдир. Ва У ҳакийм ва хабардор Зотдир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
74. Иброҳимнинг ўз отаси Озарга: «Санамларни олиҳалар қилиб оласанми? Мен сени ва сенинг қавмингни, албатта, очиқ-ойдин адашувда кўрмоқдаман», – деганини эсла.
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
75. Ана шундай қилиб, аниқ ишонувчилардан бўлиши учун Иброҳимга осмонлару ернинг ажойиботга тўлиқ мулкини кўрсатурмиз.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
76. Уни тун ўраб олганида, юлдузни кўриб: «Мана шу Роббимдир», – деди. У ботганида эса: «Ботувчиларни суймасман», – деди.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
77. Чиқаётган ойни кўрганда: «Мана шу Роббимдир», – деди. У ботганида: «Агар Роббим мени тўғри йўлга бошламаса, албатта, адашувчилардан бўлгайман», – деди.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
78. Чиқаётган қуёшни кўрганда: «Мана шу Роббим. Бу каттароқ», – деди. У ҳам ботиб кетганида айтдики: «Эй қавмим, албатта, мен сиз келтираётган ширкка алоқадор эмасман.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
79. Албатта, мен юзимни ҳаниф бўлган ҳолимда осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зотга юзлантирдим ва мен мушриклардан эмасман».
ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
80. Қавми у билан тортишди. У айтди: «Мен билан Аллоҳ ҳақида тортишасизларми?! Ҳолбуки, У мени ҳидоят этди. Унга ширк келтираётган нарсангиздан қўрқмасман. Магар Роббим бирор нарсани хоҳласа, (ўшандан қўрқаман). Роббим барча нарсани Ўз илми ила қамраб олган. Эслатма олмайсизларми?
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
81. Қандай қилиб мен сиз ширк келтирган нарсадан қўрқай?! Ҳолбуки, сиз у ҳақида (У Зот) сизга ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсани Аллоҳга ширк келтириб туриб, қўрқмайсиз-ку!» Ушбу икки жамоанинг қай бири омонликка ҳақлироқ?! Агар билсангиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
82. Иймон келтирганлар ва иймонларига зулмни аралаштирмаганлар – ана ўшаларга омонлик бор. Улар ҳидоят топганлардир.
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
83. Ана ўшалар Иброҳимга қавмига қарши берган ҳужжатларимиздир. Кимни хоҳласак, даражасини кўтарамиз. Албатта, Роббинг ўта ҳикматлидир, ўта билувчидир.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
84. Ва унга Исҳоқни ва Яъқубни ҳадя этдик. Барчаларини ҳидоят қилдик. Илгари Нуҳни ҳам ҳидоят қилган эдик. Ва унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо ва Ҳорунни ҳам. Яхшилик қилувчиларни ана шундай мукофотлармиз.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
85. Ва Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёсни ҳам. Ҳаммалари аҳли солиҳлардир.
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
86. Ва Исмоил, Ясаъ, Юнус ва Лутни ҳам. Барчаларини бутун оламлардан афзал қилдик.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
87. Ва уларнинг ота-боболаридан, зурриётларидан ва биродарларидан ҳам уларни танлаб олдик ва тўғри йўлга ҳидоят қилдик.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
88. Ана ўша Аллоҳнинг ҳидояти бўлиб, бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишисини унга ҳидоят қилур. Агар улар ширк келтирсалар, қилган амаллари албатта ҳабата бўлиб кетар эди.
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
89. Ана ўшалар Биз уларга китобни, ҳукмни ва нубувватни берган зотлардир. Бас, агар уларга манавилар куфр келтирсалар, батаҳқиқ, уларни уларга куфр келтирмайдиган қавмга топшириб қўйганмиз.
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
90. Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Бас, уларнинг ҳидоятига эргаш. «Бунинг учун сизлардан ажр сўрамасман. У оламлар учун эслатма, холос», – деб айт.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
91. Улар, Аллоҳ башарга ҳеч нарса туширгани йўқ, деганларида, Аллоҳни тўғри тақдирламадилар. «Мусо кишиларга ҳидоят ва нур этиб олиб келган, уни сиз қоғозга тушириб олиб, баъзисини зоҳир, кўпини махфий қилган ва сиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам билмаган нарсаларни сизга ўргатган китобни ким туширди?!» – деб айт. «Аллоҳ» – деб айт. Сўнгра, уларни тек қўй, шўнғиган нарсаларида ўйнайверсинлар.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
92. Биз нозил қилган бу Китоб муборакдир, ўзидан олдингини тасдиқловчидир. Уммул Қуро (шаҳарлар онаси) ва унинг атрофини огоҳлантиришинг учундир. Охиратга иймон келтирадиганлар унга иймон келтирурлар. Ва улар намозларини муҳофаза қилурлар.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
93. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки унга ҳеч нарса ваҳий қилинмаса ҳам, «Менга ваҳий қилинди», деган, ёхуд «Аллоҳ нозил қилган нарсага ўхшаш нарсани мен ҳам нозил қиламан», деган кимсадан кўра золимроқ ким бор? Золимларнинг ўлим талвасасида турган пайтларини, фаришталарнинг «Жонингизни чиқаринг! Бугунги кунда Аллоҳга нисбатан ноҳақ гап айтганларингиз учун ва Унинг оятларидан мутакаббирлик қилиб юрганингиз учун хорлик азоби ила жазоланурсиз», – дея уларга қўл чўзиб турганларини кўрсанг эди.
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ
94. Батаҳқиқ, худди сизларни дастлаб халқ қилганимиздек, Бизга якка-якка ҳолда келдингиз ва Биз сизларга берган нарсаларни ортингизда қолдирдингиз. Сиз(нинг ибодатингиз)га шериклар эканини даъво қилганингиз шафоатчиларингизни нега кўрмаяпмиз?! Дарҳақиқат, ораларингиз узилди ва ўзингиз даъво қилган нарсалар сиздан ғойиб бўлди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
95. Албатта, Аллоҳ донни ҳам, данакни ҳам ёрувчидир. У ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарувчидир. Ана ўша Аллоҳдир. Бас, қаёққа ўгирилиб кетмоқдасиз?!
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
96. У субҳни ёритувчидир. У тунни сукунат, қуёш ва ойни ҳисоблаш (воситаси) қилиб қўйди. Бу ўта иззатли, ўта билувчи Зотнинг ўлчовидир.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
97. У сизларга қуруқлик ва денгиз зулматларида йўл топишингиз учун юлдузларни қилиб қўйган Зотдир. Батаҳқиқ, биладиган қавмлар учун оятларни муфассал баён қилиб қўйганмиз.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
98. У сизларни бир жондан пайдо қилган Зотдир. Бас, қароргоҳда ва сақлаб қўйиладиган жойдадирсиз. Батаҳқиқ, англайдиганлар учун оятларни муфассал баён қилиб қўйганмиз.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
99. У осмондан сув туширган Зотдир. Бас, у (сув) ила турли набототлар чиқардик. Ундан янги сабза урган ўсимликларни чиқардик. Ундан ғужум-ғужум бошоқлар ва хурмодан – унинг тугунчасидан яқин шингиллар ҳамда узумлардан боғлар, шунингдек, бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни чиқарамиз. Унинг мева тугиш пайтидаги мевасига ва пишишига назар солинг. Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун оят(белги)лар бордир.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
100. Аллоҳга жинларни шерик қилдилар. Ҳолбуки, уларни У яратгандир. Илмсиз ҳолда Унга ўғиллар ва қизлар тўқидилар. У улар васф қилаётган нарсадан пок ва олийдир.
ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃﰄ ﰅ ﰆ ﰇﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
101. У осмонлару ерни беназир қилиб яратувчидир. Унинг хотини бўлмай туриб, боласи қандай бўлсин?! У ҳамма нарсани Ўзи яратди ва У ҳамма нарсани ўта билувчидир.
ﭑ ﭒ ﭓﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
102. Ана ўша Аллоҳ сизнинг Роббингиздир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У ҳар бир нарсанинг Яратувчисидир. Бас, Унга ибодат қилинг. У ҳар бир нарса узра вакилдир!
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
103. Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар. У ҳар бир нарсани дақиқ ва нозик жойларигача билувчидир, ўта хабардордир.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
104. Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан «кўз очувчи»лар келди. Кимки кўра билса, ўзига яхши. Ким кўр бўлиб олса, ўзига зарар. Мен устингизда қўриқчи эмасман.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
105. «Дарс олгансан», дейишлари учун ва билган қавмларга баён қилишинг учун оятларни ана шундай турлича келтирурмиз.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
106. Сенга Роббингдан ваҳий қилинган нарсага эргаш. Ундан бошқа ибодатга сазовор зот йўқ. Мушриклардан юз ўгир.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
107. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, ширк келтирмас эдилар. Сени уларга қўриқчи қилганимиз йўқ. Ва сен улар устида вакил ҳам эмассан.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
108. Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкмангизки, билмасдан, тажовуз ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар. Ҳар бир умматга ўз амалини ана шундай чиройли қилиб кўрсатиб қўйдик. Сўнгра эса қайтишлари фақат Роббларигадир. Бас, У қилиб юрган амалларининг хабарини берур.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
109. Улар агар бирон оят (мўъжиза) келса, албатта, иймон келтиришлари ҳақида Аллоҳнинг номи ила жон-жаҳдлари билан қасам ичдилар. «Албатта, оятлар фақат Аллоҳнинг ҳузурида», – деб айт. Сизга нима билдирди? Эҳтимол, у келса ҳам, улар иймон келтирмаслар.
ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
110. Худди аввалги сафар иймон келтирмаганларидек, қалблари ва кўзларини буриб қўярмиз ва туғёнларида тентираган ҳолларида тек қўйиб қўярмиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
111. Агар уларга фаришталарни нозил қилсак ҳам, уларга ўликлар гапирса ҳам ва кўз олдиларида ҳамма нарсани тўпласак ҳам, Аллоҳ хоҳламаса, иймон келтирмаслар. Лекин кўплари нодонлик қилурлар.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
112. Ана шундай қилиб, ҳар бир набийга инсу жин шайтонларни душман қилиб қўйдик. Баъзилари баъзиларига алдаш учун жимжимадор гапларни «ваҳий» қилурлар. Агар Роббинг хоҳласа, буни қилмас эдилар. Бас, уларни ўзлари тўқиётган нарсалар ила қўйиб қўй!
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
113. Ҳамда унга (гапга) охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалблари мойил бўлиши, ундан рози бўлиб, қиладиган гуноҳларини бажаришлари учундир.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
114. «Аллоҳдан ўзгани ҳакам қилиб олайми? Ҳолбуки, У сизга Китобни муфассал этиб нозил қилган Зотдир». Биз китоб берганлар унинг Роббингдан ҳақ ила нозил қилинганини билурлар. Бас, ҳаргиз шак қилувчилардан бўлма.
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
115. Роббингнинг сўзлари содиқлик ва адолат ила батамом бўлди. Унинг сўзларини ўзгартувчи йўқ. Ва У яхши эшитгувчи ва яхши билгувчи Зотдир.
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
116. Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсанг, сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирурлар. Гумонга эргашурлар ва улар алжирайдилар, холос.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
117. Албатта, Роббинг ким Унинг йўлидан адашишини яхши билувчидир. Ва У ҳидоят топувчиларни ҳам яхши билувчидир.
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
118. Агар Унинг оятларига иймон келтирувчилардан бўлсангиз, устида Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енг!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
119. Сизга нима бўлдики, устида Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан емас экансизлар?! Ҳолбуки, У сизларга мажбур бўлганингиздан бошқа ҳаром қилган нарсаларини батафсил баён қилиб қўйган-ку! Албатта, кўпчилик билмасдан, ҳавойи нафслари ила адаштирурлар. Албатта, Роббинг тажовузкорларни яхши билувчидир.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
120. Ва гуноҳнинг ошкорасини ҳам, махфийсини ҳам ташланглар! Гуноҳ қилувчилар албатта гуноҳларига яраша жазоланажаклар.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
121. Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
122. Ўзи ўлик бўлган, сўнг Биз тирилтириб, инсонлар орасида у билан юрадиган нурни бериб қўйган киши зулматлар ичида улардан чиқа олмай юрувчи одам каби бўлурми? Кофирларга қилаётган амаллари ана шундай чиройли кўрсатилди.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
123. Худди шунга ўхшаш, ҳар бир шаҳар­қишлоқда катта жиноятчиларни унда макр қилишлари учун қилиб қўйдик. Улар сезмаган ҳолда фақат ўзларига ўзлари макр қилурлар, холос.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
124. Агар уларга оят келса, «Аллоҳнинг расулларига берилган нарсага ўхшаш нарса бизга ҳам берилмагунча, зинҳор иймон келтирмасмиз», – дерлар. Аллоҳ Ўз рисолатини қаерга қўйишни яхши биладир. Жиноят қилганларга қилган макрлари учун Аллоҳнинг ҳузурида албатта хорлик ва шиддатли азоб етажакдир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
125. Аллоҳ кимни ҳидоят қилмоқни ирода қилса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, унинг кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўядир. Аллоҳ иймон келтирмайдиганларга кирликни ана шундай ўрнаштирур.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
126. Мана шу Роббингнинг тўғри йўлидир. Эслатма олувчи қавм учун оятларни муфассал баён қилганмиз.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
127. Уларга Робблари ҳузурида Дорус-Салом бордир. У Зот қилган амаллари учун уларнинг валийсидир.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
128. Уларнинг ҳаммасини тўплайдиган кунда: «Эй, жинлар жамоаси, инсдан (адаштирганларингизни) кўпайтирвордингиз?!»–дер. Уларнинг инсдан бўлган дўстлари: «Эй Роббимиз, биз бир-биримиздан ҳузур топдик ва бизга белгилаган ажалингга етиб келдик»,–дерлар. У зот: «Қайтар жойингиз дўзахдир. Магар Аллоҳ хоҳласа (қолмайсиз)»,–дер. Албатта, Роббинг ҳикматли ва билимли Зотдир.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
129. Ана шундай қилиб, золимларни касб қилган нарсалари туфайли бир-бирларига дўст қилурмиз.
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
130. «Эй жин ва инс жамоалари! Сизларга оятларимни қисса қилиб берадиган, сизларни ушбу кунингизга йўлиқишингиз ҳақида огоҳлантирадиган ўзингиздан бўлган расуллар келмадими?» Улар: «Ўзимизга қарши гувоҳлик бердик», – дерлар. Уларни дунё ҳаёти алдаб қўйди ва кофир бўлганларини айтиб, ўзларига қарши гувоҳлик бердилар.
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
131. Бу Роббинг шаҳар-қишлоқни унинг аҳолиси ғофил бўлган ҳолда зулм ила ҳалок қилувчи бўлмаганидандир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
132. Ҳар бирларига қилган амалларига яраша даражалар бордир. Ва Роббинг уларнинг қилаётган амалларидан ғофил эмасдир.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
133. Ва Роббинг беҳожатдир, раҳмат соҳибидир. Агар хоҳласа, худди сизларни бошқа қавмлар зурриётидан пайдо қилганидек, сизларни кетказиб, ортингиздан Ўзи хоҳлаган нарсани ўринбосар қилиб келтирур.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
134. Албатта, сизга ваъда қилинган нарса келувчидир ва сизлар ожиз қолдирувчи эмассиз.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
135. «Эй қавмим, ўз ҳолингизча амал қилаверинг, мен ҳам амал қилувчидирман. Бас, оқибат диёри кимга бўлишини тезда билажаксиз. Албатта, золимлар зафар топмаслар», деб айт.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
136. Аллоҳга Унинг Ўзи яратиб, таратган экинлар ва чорвалардан насиба ажратиб, ўзларича: «Бу Аллоҳга, бу эса «шериклар»имизга», – дедилар. Бас, «шериклар»ига бўлган нарса Аллоҳга етмас. Аллоҳга бўлган нарса эса «шериклар»ига етадир. Қилаётган ҳукмлари нақадар ёмон!
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ
137. Шунингдек, мушриклардан кўпларига «шериклари» уларни ҳалок этиш ва динларини чалкаштириш учун болаларини ўлдиришни чиройли кўрсатди. Агар Аллоҳ хоҳласа, уни қилмас эдилар. Бас, уларни ўзлари тўқиётган нарсалари ила қўйиб қўй!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
138. Унга туҳмат қилиб, ўзларича: «Мана булар тақиқланган чорвалар ва экинлар – уларни фақат биз хоҳлаган кишиларгина ейдилар – ва минилиши ҳаром қилинган чорвалар ҳамда (сўйиш чоғида) устида Аллоҳнинг исми айтилмайдиган чорвалардир», – дедилар. У Зот қилган туҳматлари туфайли тезда уларга жазо беражак.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
139. Яна: «Мана бу чорваларнинг қорнидаги нарсалар эркакларимизга холос, хотинларимизга ҳаром», – дерлар. Агар у ўлик бўлса, улар унга шериклардир. Тезда уларга васфлари учун Ўзи жазо беражак. Албатта, У ўта ҳикматлидир, ўта билувчидир.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
140. Эси пастлик қилиб, илмсиз равишда фарзандларини ўлдирганлар ва Аллоҳга туҳмат қилиб, Аллоҳ уларга ризқ қилиб берган нарсаларни ҳаром қилганлар зиён кўрдилар. Батаҳқиқ, улар адашдилар ва ҳидоятга юрувчилардан бўлмадилар.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
141. У ишкомларга кўтариладиган ва ишкомларга кўтарилмайдиган боғларни, хурмо ва экинларнинг емишини хилма-хил ҳолда, зайтун ва анорларни бир-бирига ўхшаш ва ўхшамайдиган қилиб пайдо қилган Зотдир. Меваси пишганда, мевасидан енглар ва йиғим-терим куни ҳақини беринглар. Ва исроф қилманглар. Албатта, У исроф қилувчиларни севмас.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
142. Ва чорвалардан ҳаммолларини ва ерга ётқизиладиганларини (пайдо қилди). Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар ва шайтон изидан эргашманглар. Албатта, у сизларга очиқ-ойдин душмандир.
ﭑ ﭒﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
143. Саккиз жуфтни: қўйдан иккитани ва эчкидан иккитани. «Иккала эркагини ҳаром қилдими, ёки иккала урғочисиними, ёхуд иккала урғочининг бачадонлари ўз ичига олган нарсаними?! Агар ростгўйлардан бўлсангиз, менга илмий равишда хабарини беринглар-чи», – деб айт.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
144. Ва туядан иккитани, қорамолдан иккитани. «Иккала эркагини ҳаром қилдими, ёки иккала урғочисиними, ёхуд иккала урғочининг бачадонлари ўз ичига олган нарсаними?! Ёки Аллоҳ сизларга буни тавсия қилганда, шоҳид бўлиб турганмидингиз? Одамларни адаштириш учун илмсиз ҳолда Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан кўра золимроқ ким бор?! Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас», – деб айт.
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
145. «Менга қилинган ваҳийда таомланувчи учун у таомланадиган нарсада ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Ўлимтик, ёки оқизилган қон, ёки тўнғиз гўшти – чунки у ифлосдир – ёхуд фисқ ила Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган бўлса, мустасно», – деб айт. Кимки ҳузурланувчи ва тажовузкор бўлмаган ҳолда мажбур бўлса, албатта, Роббинг ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
146. Ва яҳудийларга барча (бутун) туёқлиларни ҳаром қилдик. Мол ва қўйдан эса уларга ёғларини ҳаром қилдик. Орқа ва ичакларидаги ёки суякка аралашган ёғлари мустасно. Бу уларга зулмлари учун берган жазоимиздир. Албатта, Биз ростгўймиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
147. Агар сени ёлғончига чиқарсалар: «Роббингиз кенг раҳмат соҳибидир, аммо Унинг азоби жиноятчи қавмлардан қайтарилмас», – деб айт.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
148. Ҳали ширк келтирганлар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам ширк келтирмас эдик ва бирор нарсани ҳаром қилмас эдик», – дерлар. Улардан олдингилари ҳам азобимизни татигунларига қадар шу каби ёлғонга чиқариб турганлар. «Ҳузурингизда бизга чиқариб кўрсатадиган бирон илм – ҳужжат борми? Гумонга эргашмоқдасиз ва сизлар алжирамоқдасиз, холос», – деб айт.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
149. Айт: «Етук ҳужжат Аллоҳнинг Ўзидадир. Агар хоҳласа, ҳаммангизни ҳидоятга солар эди».
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
150. «Аллоҳ мана шуни ҳаром қилганига гувоҳлик берадиган гувоҳларингизни келтиринг», деб айт. Бас, агар гувоҳлик берсалар, сен улар ила гувоҳлик берма. Оятларимизни ёлғонга чиқарувчиларнинг ва охиратга иймон келтирмайдиганларнинг ҳавойи нафсларига эргашма. Улар Роббларига ширк келтирурлар.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ
151. Айтгин: «Келинг, Роббингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб бераман: «Унга ҳеч нарсани ширк келтирманг! Ота-онага яхшилик қилинг! Фақирликдан (қўрқиб) болаларингизни ўлдирманг. Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз. Фаҳш ишларнинг ошкорасига ҳам, махфийсига ҳам яқинлашманг. Аллоҳ ҳаром қилган жонни ўлдирманг. Ҳақ ила бўлса, мустасно. Ушбуларни сизга тавсия қилдикки, шояд, ақл юритсангиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
152. Етимнинг молига то вояга етгунича, яқинлашманг. Яхшилик билан бўлса, мустасно. Ўлчов ва тарозини адолат ила тўлиқ адо этинг. Ҳеч бир жонга имкониятидан ташқари нарсани юкламаймиз. Агар гапирсангиз, қариндошингиз бўлса ҳам, адолат қилинг. Аллоҳнинг аҳдига вафо қилинг. Ушбуларни сизга тавсия қилдикки, шояд, эслатма олсангиз.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
153. Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашмангки, сизни Унинг йўлидан ажратурлар. Ушбуларни сизга тавсия қилдикки, шояд, тақво қилсангиз».
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
154. Сўнгра Мусога ҳам китобни, яхшилик қилганга (неъмат) тугал бўлиши учун, ҳамма нарсанинг тафсилоти ҳамда ҳидоят ва раҳмат бўлиши учун бердикки, шояд, улар Роббларига рўбарў бўлишларига иймон келтирсалар.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
155. Биз нозил қилган бу Китоб муборакдир. Бас, унга эргашинглар. Ва тақво қилинглар. Шоядки, раҳм қилинсангизлар.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
156. «Фақат биздан аввалги икки тоифага китоб нозил қилинган, уларнинг дарсларидан ғофил эдик», демаслигингиз учун…
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
157. ёки: «Агар бизга китоб нозил қилинганида, улардан кўра ҳидоятлироқ бўлар эдик», демаслигингиз учун, батаҳқиқ, сизга Роббингиздан очиқ-ойдин ҳужжат, ҳидоят ва раҳмат келди. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган ва улардан юз ўгирган кимсадан кўра золимроқ ким бор?! Оятларимиздан юз ўгирганларни юз ўгирганлари туфайли тезда ёмон азоб ила жазолармиз.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
158. Ўзларига фаришталар келишига, ёки Роббингнинг келишига, ёки Роббингнинг баъзи оятлари келишига мунтазир бўлиб турибдилар, холос. Роббингнинг баъзи оятлари келган кунда ҳеч бир жонга, олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони наф бермас. «Мунтазир бўлинглар, биз ҳам мунтазирмиз», – деб айт.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
159. Албатта, динларини парчалаб, гуруҳ-гуруҳ бўлиб олганлар билан, шубҳасиз, ҳеч бир алоқанг йўқ. Албатта, уларнинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Сўнгра қилган ишларининг хабарини берур.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
160. Ким бир яхшилик келтирса, унинг учун ўн баробари бор. Ким бир ёмонлик келтирса, у фақат қилганига яраша жазоланур. Ва уларга зулм қилинмас.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
161. «Албатта, Роббим мени тўғри йўл бўлмиш рост динга – ҳаниф бўлган Иброҳимнинг миллатига ҳидоят қилди. У мушриклардан бўлмаган эди», деб айт!
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
162. Айтгин: «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир.
ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
163. Унинг шериги йўқ. Мана шунга буюрилганман. Ва мен мусулмонларнинг биринчисиман».
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ
164. Айтгин: «Аллоҳдан ўзгани Робб қилиб олайми? Ҳолбуки, У ҳамма нарсанинг Роббидир. Ҳар бир жон ёмон касб қилса, зиёни фақат ўзигадир. Ҳеч бир юкли жон бошқанинг юкини кўтармас. Сўнгра қайтишингиз Роббингизгадир. Бас, У сизларга ихтилоф қилган нарсаларингизнинг хабарини берур.
ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ ﰜ ﰝ ﰞ
165. У сизларни ер юзида халифалар қилган ва Ўзи берган нарсаларда сизни синаш учун даражаларда баъзингизни баъзингиздан устун қилган Зотдир. Албатта, Роббинг иқоби тездир ва албатта, У ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».