1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Раъд
Махмуд Халил Хусорий - Раъд
00:00
/
00:00

Раъд сураси

Маккада нозил бўлган. 43 оятдан иборат.

«Раъд» сўзининг бизнинг тилимиздаги маъноси «момақалдироқ»дир. Ушбу сураи кариманинг номи «Ва раъд – момақалдироқ Унинг ҳамди ила тасбеҳ айтади» оятидан олингандир. Уламоларимиз: «Бу сураи карима ўз номига мос, худди раъд – момақалдироқ каби гулдурос солиб, ҳамманинг эътиборини тортади; Аллоҳга, Қуръонга, Пайғамбарга ишонишга чорлайди», – дейдилар.

Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби, бу сураи кариманинг ҳам асосий мавзуси ақийда ва унинг турли мақсадларини муолажа қилишдан иборатдир. Унда асосан илоҳу маъбуднинг ягоналиги, бу дунёю охиратда фақат ягона Аллоҳга бўйсуниш лозимлиги ҳақида сўз кетади. Шунингдек, ваҳий, илоҳий Китоб ва ўлгандан сўнг қайта тирилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қилинади.

Тўғри, мазкур масалалар бошқа сураларда ҳам ўтган. Аммо Раъд сураси шу масалаларнинг айни ўзини тамоман бошқача услуб ила талқин этади. Айниқса, бу масалаларнинг борлиқ ажойиботларига боғланган ҳолда баён қилиниши диққатни тортади. Сура инсон қалбини уфқлар сари етаклайди. Уни атрофидаги мавжудотларга, осмону ерга, тоғу тошга, қуёшу ойга, кечаю кундузга, қуруқлигу сувликка, ўсимликларга, турли манзараларга, ўзгаришларга назар солишга, эътибор қилишга чорлайди.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
1. Алиф лаам мийм ро. Ушбулар Китобнинг оятларидир. Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса ҳақдир, лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмаслар.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
2. Аллоҳ сиз кўриб турган осмонларни устунсиз кўтарган, сўнгра Аршга истиво қилган, қуёш ва ойни беминнат хизматкор қилиб қўйган Зотдир. Ҳар бири белгиланган муддатгача юрадир. У Зот ишнинг тадбирини қиладир, оятларни муфассал баён этадир. Шоядки, Роббингизга рўбарў бўлишга аниқ ишонсангиз.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
3. У ерни ёйиб, унда барқарор тоғлар ва анҳорлар қилган, барча мевалардан жуфт-жуфт қилган Зотдир. У кечани кундузга қоплайдир. Бунда, албатта, тафаккур қилувчи қавмлар учун оят(белги)лар бордир.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
4. Ва ер юзида қўшни бўлаклар бор. Шунингдек, узумли боғлар, экинзорлар, шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, бир хил сув ила суғориладилар ва таъмда уларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал қилурмиз. Бунда, албатта, ақл юритувчи қавмлар учун оят(белги)лар бордир.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
5. Агар ажаблансанг, уларнинг «Наҳотки, тупроқ бўлиб кетсак ҳам, биз янгидан яратиламиз?!» дейишлари яна ҳам ажабланарлидир. Ана ўшалар Роббларига куфр келтирганлардир. Ана ўшалар бўйинлари кишанларда бўладиганлардир. Ана ўшалар олов соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчилардир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
6. Яхшиликдан аввал ёмонлик келтиришингга ошиқарлар. Ҳолбуки, улардан аввал (намуна) уқубатлар ўтгандир. Ва албатта, Роббинг одамларнинг зулмига қарамай, улар учун мағфиратлидир. Ва албатта, Роббинг иқоби шиддатлидир.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
7. Куфр келтирганлар: «Унга Роббидан бир мўъжиза нозил қилинса эди», дерлар. Сен фақат огоҳлантирувчисан, холос. Ва ҳар қавмнинг ҳидоятчиси бордир.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
8. Аллоҳ ҳар бир урғочининг ҳомиласини ҳамда бачадонлар нуқсон ёки зиёда қиладиган нарсаларни биладир. Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир.
ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
9. У ғайбни ҳам, шаҳодатни ҳам билувчидир. У улуғдир, юксакдир.
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
10. Сиздан ким гапни сир тутса, ким уни ошкор қилса ёки ким кечаси беркинувчи бўлса-ю, ким кундузи ошкор юрувчи бўлса, барибир.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
11. Унинг олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб қилувчилар бор. Уни Аллоҳнинг амри ила муҳофаза қилиб турурлар. Албатта, Аллоҳ бир қавмдаги нарсани, токи улар ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича, ўзгартирмас. Агар Аллоҳ бирор қавмга ёмонликни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмайди ва улар учун Ундан ўзга валий ҳам йўқ.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
12. У сизларга чақмоқни хавф ва умид қилиб кўрсатувчи ва оғир булутларни пайдо қилувчи Зотдир.
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
13. Ва момақалдироқ Унинг ҳамди ила тасбеҳ айтадир ва фаришталар ҳам Ундан қўрққанларидан (тасбеҳ айтурлар). У яшинларни юбориб, улар билан Ўзи хоҳлаган кишиларни улар Аллоҳ ҳақида тортишиб турганларида урадир. У ушлаши қаттиқ Зотдир.
ﭑ ﭒ ﭓﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
14. Ҳақиқий дуо Унгагинадир. Ундан ўзгага дуо қилаётганларга эса ҳеч бир нарсада ижобат этмаслар. Магар, икки кафтини сувга узатиб, сув оғзига етишини кутган одамга ўхшарлар. Ҳолбуки, у унга етувчи эмас. Кофирларнинг дуоси фақат йўқотишдадир.
ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
15. Аллоҳга осмонлару ердаги кимсалар ва уларнинг соялари эртаю кеч ихтиёрий ва беихтиёр сажда қилурлар. ۩
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
16. «Осмонлару ернинг Робби ким?» деб айт. «Аллоҳ», дегин. «Ўзингизга Ундан ўзга, ўзларига фойда ёки зарарга эга бўлмаган валийларни тутдингизми?» дегин. «Сўқир билан кўрувчи баробар бўлурми ёки зулматлар билан нур баробар бўлурми?» дегин. Ёки улар Аллоҳга У яратган махлуқотларга ўхшаш махлуқотларни яратганларни шерик қилиб олдилар-у, уларга яратилган махлуқотларга ўхшаш кўринмоқдами? «Барча нарсанинг яратувчиси Аллоҳдир. Ва У ягонадир, қаҳҳордир», дегин.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
17. У Зот осмондан сув туширди. Сўнгра водийларда ўз миқдорича сел оқди. Бас, сел ўз устига чиққан кўпикни кўтариб келди. Ва зеб-зийнат, асбоб-ускуна ясаш мақсадида ўт-оловда тобланадиган нарсаларда ҳам шунга ўхшаш кўпик бўлур. Аллоҳ ҳақ ва ботилга мана шундай зарбулмасал келтирур. Аммо кўпик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетур. Одамларга манфаат берадиган нарса эса ер юзида қолур. Аллоҳ мисолларни ана шундай келтирур.
ﯿ ﰀ ﰁ ﰂﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙﰚ ﰛ ﰜ ﰝ
18. Роббига ижобат этганларга яхшилик бордир. Унга ижобат этмаганларга эса – борди-ю, ер юзидаги ҳамма нарса ва яна шунчаси уларники бўлса, албатта, уни товон қилиб тўлардилар – ана ўшаларга ёмон ҳисоб бўлур ва жойлари жаҳаннамдадир. У қандай ҳам ёмон ётоқ!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
19. Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса албатта, ҳақ эканини биладиган кимса кўр одамга ўхшармиди? Албатта, ақл эгаларигина эслатма олурлар.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
20. Улар Аллоҳнинг аҳдига вафо қиладиган ва аҳду паймонини бузмайдиганлардир.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
21. Улар Аллоҳ боғланишига амр этган нарсани боғларлар, Роббларидан қўрқарлар ва ёмон ҳисобдан хавф қилурлар.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
22. Улар Роббларининг юзини кўзлаб, сабр қиларлар. Намозни тўкис адо этарлар, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсадан махфий ва ошкора нафақа қиларлар ва ёмонликни яхшилик ила қайтарарлар. Ана ўшаларга оқибат диёри бордир.
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
23. Адн жаннатларидир. Унга улар ва уларнинг оталари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан солиҳ бўлганлари кирарлар. Сўнгра уларнинг ҳузурларига ҳар эшикдан фаришталар кириб:
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
24. «Сабр қилганингиз учун сизларга салом бўлсин! Оқибат диёри қандай ҳам яхши!» (дерлар).
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
25. Аллоҳнинг аҳдини мийсоқдан кейин бузадиганлар, Аллоҳ боғланишига амр этган нарсаларни узадиганлар ва ер юзида бузғунчилик қиладиганларга – ана ўшаларга лаънат ва уларга ёмон диёр бор.
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
26. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисининг ризқини кенг қилур ва тор қилур. Улар бу дунё ҳаёти ила хурсанд бўлдилар. Ҳолбуки, бу дунё ҳаёти охират олдида арзимас матоҳ, холос.
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ
27. Ва куфр келтирганлар: «Унга Роббидан бир мўъжиза тушса эди», дерлар. «Албатта, Аллоҳ кимни хоҳласа, залолатга кетказур ва Ўзига тез қайтадиганларни ҳидоят қилур», деб айт.
ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ
28. Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
29. Иймон келтирганлар ва солиҳ амалларни қилганларга тубо – хушнудлик ва гўзал қайтар жой бор.
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
30. Шундай қилиб, сени ўзларидан олдин ҳам умматлар ўтган бир умматга уларга ўзингга ваҳий қилган нарсамизни тиловат қилиб беришинг учун юбордик. Ҳолбуки, улар Роҳманга куфр келти-рурлар. «У менинг Роббимдир, Ундан ўзга илоҳ йўқ. Унинг Ўзигагина таваккул қилдим. Тавбам ҳам Унинг Ўзигадир», деб айт.
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
31. Агар Қуръон ила тоғлар жилдириладиган, ер парчаланадиган ёки ўликлар тилга киритиладиган бўлганида, (ушбу Қуръон бўлар эди). Аммо ишнинг барчаси Аллоҳга хосдир. Иймон келтирганлар, агар Аллоҳ хоҳласа, одамларнинг ҳаммасини ҳидоят қила олишини билмадиларми? Куфр келтирганларга, то Аллоҳнинг ваъдаси келгунича, қилмишлари сабабли мудом ларзага солувчи мусибатлар етар ёки уларнинг диёрлари яқинига тушиб турар. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
32. Батаҳқиқ, сендан олдинги расуллар ҳам истеҳзо қилинганлар. Бас, куфр келтирганларга муҳлат бердим. Сўнгра уларни олдим. Бас, иқобим қандай бўлди?!
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ
33. Ҳар бир жоннинг қилган касби устида турувчи Зот ким? Аллоҳга ш ирк келтирдилар. «Уларнинг номларини айтинг. Ёки Унга ер юзида У билмайдиган нарсанинг хабарини берасизларми? Балки, бу юзаки гаплардир», дегин. Йўқ, куфр келтирганларга макрлари чиройли кўрсатилди ва улар йўлдан тўсилдилар. Аллоҳ кимни залолатга кетказса, унга ҳеч бир ҳидоятчи бўлмас.
ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐﰑ ﰒ ﰓ ﰔﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ ﰜ
34. Уларга бу дунё ҳаётида азоб бор. Албатта, охират азоби машаққатлироқ. Улар учун Аллоҳдан ҳеч бир сақловчи бўлмас.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
35. Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли: остидан анҳорлар оқади, мевалари ва соялари доимийдир. Бу тақво қилганларнинг оқибатидир. Кофирларнинг оқибати эса оловдир.
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
36. Биз китоб берганлар сенга нозил қилинган нарсадан хурсанд бўлурлар. Гуруҳлар ичида унинг баъзисини инкор қиладиган кимсалар ҳам бор. «Албатта, мен Аллоҳга ибодат қилишга, Унга ширк келтирмасликка амр қилиндим. Унгагина даъват қиламан ҳамда қайтишим ҳам Унгадир», деб айт.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
37. Ана шундай қилиб, уни арабий ҳикмат этиб нозил қилдик. Агар ўзингга келган илмдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсанг, сен учун Аллоҳдан на бир дўст ва на бир сақловчи бўлмас.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
38. Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам расуллар юбордик ва уларга жуфти ҳалоллар ва зурриётлар ато қилганмиз. Ҳеч бир расул Аллоҳнинг изнисиз оят (мўъжиза) келтирган эмас. Ҳар бир муддат учун китоб бордир.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
39. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани маҳв қилур ва собит қолдирур. Она китоб Унинг ҳузуридадир.
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
40. Уларга ваъда қилганимизнинг баъзисини сенга кўрсатармиз ёки (ундан олдин) сени вафот эттирармиз. Албатта, етказиш сенинг зиммангда, ҳисоб қилиш Бизнинг зиммамиздадир.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
41. Биз ерга келиб, унинг атрофидан қисқартириб бораётганимизни кўрмадиларми?! Ҳукмни Аллоҳ қиладир. Унинг ҳукмини таъқиб қилувчи йўқдир. У ўта тез ҳисоб қилувчидир.
ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ
42. Батаҳқиқ, улардан олдингилар ҳам макр қилдилар. Аммо барча макрлар Аллоҳникидир. У ҳар бир жон нима қилишини биладир. Яқинда кофирлар оқибат диёри кимга бўлишини билажаклар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
43. Куфр келтирганлар: «Расул эмассан», дерлар. «Сиз билан менинг орамизда гувоҳликка Аллоҳ ва ҳузурида китоб илми бор кишилар кифоядир», деб айт.