1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Шуаро
Махмуд Халил Хусорий - Шуаро
00:00
/
00:00

Шуаро сураси

Маккада нозил бўлган. 227 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг номи унинг охирида келган шуаро (шоирлар) ҳақидаги оятдан олинган.

Авваллари ҳам кўп таъкидланганидек, Ислом даъвати ўзининг дастлабки босқичида мушриклар томонидан қаттиқ қаршиликка учради. Улар Аллоҳ таолонинг бирлигини ва ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар эканликларини мутлақо тан олгилари келмас эди. Асрлар давомида ваҳийдан бехабар, охиратга ишонмай, бир ҳовуч аҳли китобларга истеҳзоли қараган жоҳилият аҳли Исломни қабул қилишни хаёлига ҳам келтирмади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни қанчалик чин дилдан динга даъват қилсалар, мушриклар шунчалик у кишини ёлғончига чиқаришга, у зотга озор бериш ва ёмонликлар қилишга интилдилар. Мушрикларнинг душманлиги кундан-кунга кучайиб, Исломга кирган оз сонли мусулмонларнинг шикоятлари ҳам кун сари ортиб борарди. Бу даврдаги бирдан-бир тасалли – умиднинг ўчмас чироғи бўлмиш Қуръон оятларининг нозил бўлиб туриши эди. Бу оятлар энг асосий масалага – эътиқод мавзусига жуда катта эътибор берар, кишиларнинг сонига эмас, сифатига қараб мусулмонликларини шакллантириб борар эди. Ўша даврларда Исломни қабул қилганлар жуда оз бўлди. Аммо оз бўлса ҳам, жуда соз бўлди. Ўша қийинчилик даврида ўз динини қўрқмасдан, чўғни тутгандек маҳкам ушлаган кишиларнинг ҳар бири кейинчалик оламга машҳур мусулмонлар бўлиб етишдилар.

Шуаро сураси ана шу ўта қийин паллада нозил бўлгани учун ўша давр руҳини ҳам ўзида акс эттиради. Ўша даврда жуда муҳим бўлган ақийда масаласи бу суранинг ҳам бош мавзусидир. Хусусан, сурадан Аллоҳ таолонинг тавҳиди, охиратдан қўрқиш, ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлаётган ваҳийга ишониш, Пайғамбарни ёлғончига чиқаришдан қўрқитиш каби масалалар кенг ўрин олган. Сурада мушрикларнинг озорлари, ёмон муомалалари ва уйдирмаларини келтириш билан бирга, Набий алайҳиссаломга тасалли ҳам бор. Бунинг учун кўпроқ ўтган умматларнинг қиссалари ўзига хос услуб билан баён қилинган.

Шуаро сурасининг аввалида Қуръони Карим ҳақида, мушрикларнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга муносабатлари ҳамда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа мўъжиза келтиришни талаб этишлари тўғрисида сўз кетади.

Кейин Аллоҳ таоло томонидан инсониятни ҳидоятга бошлаш учун юборилган бир гуруҳ пайғамбарлар қиссалари зикр этилади. Бу қиссалар силсиласи туғёнга кетган Фиръавн ва унинг қавмига юборилган Мусо алайҳиссалом қиссалари билан бошланади. Сўнг Иброҳим алайҳиссалом қиссалари эсга олинади. Бу икки қиссадан кейин тақводору бетавфиқ, саодатманду бадбахтларнинг ораларини фарқловчи оятлар келади.

Сўнгра Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут ва Шуъайб алайҳиссаломларнинг қиссалари келтирилади. Пайғамбарларни ёлғончига чиқарганларнинг оқибати ёмон бўлиши эслатилади. Яна Қуръони Каримнинг шаъни улуғланади.

Суранинг охирида эса мушрикларнинг «Қуръонни шайтонлар олиб тушади» деган бўҳтонларига раддия берилади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ
1. То син мим.
ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
2. Ушбулар очиқ ойдин Китобнинг оятларидир.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
3. Эҳтимол, мўмин бўлмаганлари учун ўзингни ҳалок қилмоқчидирсан?!
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
4. Агар хоҳласак, уларга осмондан оят (мўъжиза) нозил қиламиз. Бас, бўйинлари унга эгилувчи бўлиб қоладир.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
5. Уларга Роҳмандан янги эслатма келибдики, албатта, ундан юз ўгирувчи бўлганлар.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
6. Бас, батаҳқиқ, ёлғонга чиқардилар. Яқинда уларга ўзлари истеҳзо қилган нарсанинг хабари келажакдир.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
7. Улар ерга қарамайдиларми?! Унда серунум жуфтлардан қанчаларини ундириб қўйибмиз.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
8. Албатта, бунда оят (белги) бор. Лекин уларнинг кўплари мўмин бўлмадилар.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
9. Албатта, Роббинг Ўзи ўта иззатлидир, ўта раҳмлидир.
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
10. Эсла, Роббинг Мусога нидо қилди: «У золим қавмга боргин –
ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
11. Фиръавн қавмига. Қўрқмайдиларми?!»
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
12. У деди: «Роббим, улар мени ёлғончига чиқаришларидан қўрқарман…
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
13. ва кўксим сиқилишидан ҳамда тилим бурро бўлмай қолишидан. Бас, Ҳорунга юбор.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
14. Уларнинг наздида менинг зиммамда гуноҳ бор. Бас, мени ўлдиришларидан хавфдаман».
ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
15. У Зот деди: «Йўқ! Бас, иккингиз оят(мўъжиза)ларимиз ила боринглар. Албатта, Биз сизлар билан бирга эшитувчимиз.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
16. Бас, Фиръавнга боринглар ва унга денглар: «Биз оламлар Роббининг расулимиз.
ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
17. Бану Исроилни биз билан қўйиб юбор».
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
18. У (Фиръавн) деди: «Сени гўдаклигингдан ўз ичимизда тарбия қилмадикми?! Умрингнинг бир неча йилини бизнинг ичимизда ўтказмадингми?!
ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
19. Ва нонкўрлардан бўлиб, қилган ишингни қилиб қўймадингми?!»
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
20. У (Мусо) деди: «Мен буни адашувчилардан бўлган ҳолимда қилганман.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
21. Бас, сизлардан хавфсираб, қочиб кетдим. Кейин Аллоҳ менга ҳикмат ҳадя этди ва мени расуллардан қилди.
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
22. Ўша менга миннат қилаётганинг «неъмат» эса Бану Исроилни қул қилиб олганингдандир».
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
23. Фиръавн: «Оламлар Робби нима?» – деди.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
24. У (Мусо): «Агар аниқ ишонувчи бўлсангиз, У осмонлару ер ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир», – деди.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
25. У (Фиръавн) атрофидаги кишиларга: «Эшитмаяпсизларми?!» – деди.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
26. У (Мусо): «Сизнинг Роббингиз ва аввалги ота-боболарингизнинг Роббидир», – деди.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
27. У (Фиръавн): «Албатта, сизга (юборилган) расулингиз мажнундир», – деди.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
28. У (Мусо): «У Зот, агар ақл юритсангиз, машриқу мағрибнинг ва улар ўртасидаги нарсаларнинг Роббидир», – деди.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
29. У (Фиръавн): «Агар мендан бошқани илоҳ қилиб олсанг, албатта, мен сени зиндонбандлардан қилурман», – деди.
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
30. У (Мусо): «Агар мен сенга очиқ-ойдин нарса келтирсам ҳам-а?» – деди.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
31. У (Фиръавн): «Агар ростгўйлардан бўлсанг, келтир уни!» – деди.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
32. Бас, у (Мусо) асосини ташлади. Баногоҳ, у аниқ аждаҳо бўлди.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
33. Ва қўлини чиқарди. Баногоҳ, у назар солувчиларга оппоқ кўринди.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
34. У (Фиръавн) атрофидаги аъёнларига деди: «Албатта, бу ўта билимдон сеҳргардир.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
35. Ўз сеҳри билан сизларни ерингиздан чиқармоқчи, нима дейсизлар?»
ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
36. Улар дедилар: «Уни ва акасини қўйиб тургин-да, шаҳарларга тўпловчиларни юбор.
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
37. Сенга барча ўта билимдон сеҳргарларни олиб келсинлар».
ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
38. Бас, сеҳргарлар маълум куннинг келишилган вақтида жамландилар.
ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ
39. Ва одамларга дейилди: «Сизлар тўпланиб бўлдингизми?
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
40. Шоядки, устун келсалар, сеҳргарларга эргашсак».
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
41. Сеҳргарлар келган чоғларида Фиръавнга: «Агар биз ғолиб келувчи бўлсак, бизга, албатта, ҳақ борми?» – дедилар.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
42. У: «Ҳа! У ҳолда сиз, албатта, энг яқинларимдан бўласиз», – деди.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
43. Мусо уларга: «Сиз ташлайдиганингизни ташланг», – деди.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
44. Бас, улар арқонлари ва асоларини ташладилар ва: «Фиръавннинг иззати билан қасамки, албатта, биз ғолиблармиз», – дедилар.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
45. Сўнгра Мусо асосини ташлаган эди, бирдан у уларнинг уйдирмаларини юта бошлади.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
46. Бас, сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида йиқилдилар.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
47. Улар дедилар: «Оламлар Роббига иймон келтирдик…
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
48. Мусо ва Ҳоруннинг Роббига».
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
49. У: «Сизга изн бермасимдан олдин унга иймон келтирдингиз! Албатта, у сизга сеҳр ўргатган каттангиздир! Энди тезда биласиз, албатта, қўл-оёғингизни қарама-қарши томонидан кесажакман ва барчангизни осажакман!» – деди.
ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
50. Улар дедилар: «Зарари йўқ. Албатта, биз Роббимизга қайтувчилармиз.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
51. Мўминларнинг биринчиси бўлганимиз учун Роббимиз хатоларимизни кечиришини умид қиламиз».
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
52. Ва Мусога «Бандаларим билан кечаси йўлга чиқ. Албатта таъқиб этилурсиз», – деб ваҳий юбордик.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ
53. Бас, Фиръавн шаҳарларга тўпловчилар юборди:
ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
54. «Шубҳасиз, анавилар озгина тўпдирлар.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
55. Албатта, улар бизни ғазаблантирувчилардир.
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
56. Албатта, биз ҳаммамиз ҳушёрмиз», (деб).
ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
57. Бас, уларни чиқардик, боғ-роғлар ва булоқлардан…
ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ
58. хазиналар ва карамли мақомдан.
ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
59. Ана шундай. Ўшаларни Бану Исроилга мерос қилиб бердик.
ﰎ ﰏ ﰐ
60. Бас, уларни қуёш чиқиш пайтида қувиб етдилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
61. Икки жамоат бир-бирларини кўрган чоғда Мусонинг соҳиблари: «Энди қўлга тушдик», – дедилар.
ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
62. У (Мусо): «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У Зот менга тўғри йўлни кўрсатур», – деди.
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
63. Бас, Мусога: «Асоинг билан денгизни ур!» – деб ваҳий қилдик. Бас, у (денгиз) бўлиниб, ҳар бўлаги буюк тоғдек бўлди.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
64. Ва бошқаларни ҳам ўша ёққа яқинлаштирдик.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
65. Мусо ва у билан бирга бўлганларга – ҳаммаларига нажот бердик.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
66. Сўнгра бошқаларни ғарқ қилдик.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
67. Албатта, бунда оят (белги) бор. Лекин уларнинг кўплари мўмин бўлмадилар.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
68. Албатта, Роббинг Ўзи ўта иззатлидир, ўта раҳмлидир.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
69. Ва уларга Иброҳимнинг хабарини тиловат қилиб бер.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
70. Ўшанда у отаси ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасизлар?» – деган эди.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
71. Улар: «Санамларга ибодат қилмоқдамиз. Ва уларга берилиб ибодат қилишда бардавом бўлурмиз», – дедилар.
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
72. У деди: «Илтижо қилганингизда улар сизни эшитадиларми?
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
73. Ёхуд наф ёки зарар етказа оладиларми?»
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
74. Улар: «Йўқ, биз ота-боболаримизнинг шундай қилаётганларини кўрдик», – дедилар.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
75. У деди: «Нимага ибодат қилаётганингизни билдингизми…
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
76. сиз ва қадимги оталарингиз?!
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
77. Албатта, оламлар Роббидан бошқа уларнинг барчаси менга душмандир.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
78. У мени яратган. Бас, мени ҳидоят қиладиган ҳам Унинг Ўзи.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
79. Ва мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
80. Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи.
ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
81. Мени ўлдирадиган, сўнгра тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзи.
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
82. Ва менинг хатоимни қиёмат куни мағфират қилишидан умидвор бўлганим ҳам Унинг Ўзи.
ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ
83. Роббим, менга ҳикмат ҳадя эт ва мени солиҳларга қўшгин.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
84. Ва менга кейин келувчилар ичида содиқ мақтовлар бўладиган қилгин.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
85. Ва мени наъим жаннати ворисларидан қилгин.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
86. Ва отамни мағфират қилгин. Албатта, у адашувчилардан бўлди.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
87. Ва қайта тирилтириладиган Кунда мени шарманда қилмагин».
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
88. У Кунда на мол ва на ўғиллар манфаат бермас.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
89. Ким Аллоҳ ҳузурига саломат қалб ила келса, мустасно.
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
90. Ва жаннат тақводорларга яқинлаштирилди.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
91. Иғвога учганларга дўзах кўрсатилди.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
92. Ва уларга дейилди: «Ибодат қилиб юрган нарсаларингиз қани…
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
93. Аллоҳдан ўзга?! Улар сизга ёрдам бера олурларми ёки ўзларини қутқара олурларми?!»
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
94. Бас, улар ва иғвога учганлар унга юзтубан ташландилар.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
95. Ва иблиснинг аскарлари – ҳаммалари биргаликда.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
96. Улар унинг ичида хусуматлашар эканлар, дедилар:
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
97. «Аллоҳга қасамки, албатта, биз очиқ-ойдин адашувда эканмиз.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
98. Чунки сизларни оламлар Роббига тенглаштирар эдик.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
99. Бизни фақат жиноятчилар йўлдан оздирдилар.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
100. Мана, энди биз учун шафоатчилар ҳам йўқ.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
101. Бирон қадрдон дўст ҳам йўқ.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
102. Қани энди ортга қайтсаг-у, мўминлардан бўлсак».
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
103. Албатта, бунда оят (белги) бор. Лекин уларнинг кўплари мўмин бўлмадилар.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
104. Албатта, Роббинг Ўзи ўта иззатлидир, ўта раҳмлидир.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
105. Нуҳ қавми расулларни ёлғончига чиқарди.
ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ
106. Ўшанда уларга биродарлари Нуҳ деди: «Қўрқмайсизми?!
ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
107. Албатта, мен сизларга ишончли расулман.
ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
108. Бас, Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат қилинг.
ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ
109. Бунинг учун сизлардан ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина оламлар Роббининг зиммасидадир.
ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ
110. Бас, Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат қилинг»
ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ ﰜ ﰝ
111. Улар: «Сенга пасткашлар эргашиб турганда, биз иймон келтирармидик?!» – дедилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
112. У деди: «Улар нима қилаётганлари ҳақида илмим йўқ.
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
113. Агар сезсангиз, уларнинг ҳисоби фақат Аллоҳнинг зиммасидадир.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
114. Ва мен мўминларни ҳайдаб юборувчи эмасман.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
115. Мен фақат очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман, холос».
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
116. Улар: «Эй Нуҳ, агар тўхтамасанг, албатта, тошбўрон қилинганлардан бўласан», – дедилар.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ
117. У деди: «Роббим, шубҳасиз, қавмим мени ёлғончига чиқардилар.
ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ
118. Бас, Ўзинг мен билан уларнинг орамизни мутлақо очгин ва менга ҳамда мен билан бирга бўлган мўминларга нажот бергин!»
ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ
119. Бас, унга ва у билан бирга бўлганларга тўлган кемада нажот бердик.
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
120. Сўнгра қолганларни ғарқ қилдик.
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
121. Албатта, бунда оят (белги) бор. Лекин уларнинг кўплари мўмин бўлмадилар.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
122. Албатта, Роббинг Ўзи ўта иззатлидир, ўта раҳмлидир.
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
123. Од расулларни ёлғончига чиқарди.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
124. Ўшанда биродарлари Ҳуд уларга деди: «Қўрқмайсизларми?!
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
125. Албатта, мен сизларга ишончли расулман.
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
126. Бас, Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат қилинг.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
127. Бунинг учун сизлардан ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина оламлар Роббининг зиммасидадир.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
128. Ҳар тепаликка бир белги бино қилиб, беҳуда ўйин қилаверасизми?
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
129. Ва худди мангу турадигандек, «маснаълар» тутасиз.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ
130. Тутганингизда ҳам, ўта жабрчи бўлиб тутасиз.
ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
131. Бас, Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат қилинг.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
132. Сизга ўзингиз билган нарса ила мадад берган Зотдан қўрқинг.
ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
133. У сизга чорва ҳайвонлари ва фарзандлар ила мадад берди…
ﰂ ﰃ ﰄ
134. боғ-роғлар ва булоқлар ила.
ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ
135. Мен, албатта, сиз учун буюк Куннинг азобидан қўрқаман».
ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ
136. Улар дедилар: «Биз учун ваъз қилсанг ҳам ёки ваъз қилувчилардан бўлмасанг ҳам, барибир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ
137. Бу аввалгиларнинг одати, холос.
ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
138. Биз азобланувчи эмасмиз».
ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
139. У(Ҳуд)ни ёлғончига чиқардилар. Бас, уларни ҳалок қилдик. Албатта, бунда оят (белги) бор. Лекин уларнинг кўплари мўмин бўлмадилар.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
140. Албатта, Роббинг Ўзи ўта иззатлидир, ўта раҳмлидир.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
141. Самуд расулларни ёлғончига чиқарди.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
142. Ўшанда биродарлари Солиҳ уларга деди: «Қўрқмайсизларми?!
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
143. Албатта, мен сизларга ишончли расулман.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
144. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
145. Бунинг учун сизлардан ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина оламлар Роббининг зиммасидадир.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
146. Бу жойдаги нарсаларда омон ҳолда тарк қилинасизми?!
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
147. Боғ-роғларда, булоқларда?!
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
148. Экинзорлару тугунчаси майин хурмозор ичларида-я?!
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
149. Ва тоғлардан манманлик-ла уйлар йўнаверасизми?!
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
150. Бас, Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат қилинг.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
151. Ва ҳаддан ошувчиларнинг амрига итоат қилманглар…
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
152. ер юзида бузғунчилик қиладиган, ислоҳ этмайдиганларнинг».
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
153. Улар дедилар: «Сен сеҳрланганлардандирсан, холос.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
154. Сен бизга ўхшаган башардан бошқа ҳеч нарса эмассан. Агар ростгўйлардан бўлсанг, мўъжиза келтир».
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
155. У деди: «Мана бу туя. Унга (бир кун) сув ичиш ва сизга маълум бир кун сув ичиш.
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
156. Ва унга ёмонлик етказманглар, йўқса сизни буюк Куннинг азоби тутадир».
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
157. Бас, уни сўйдилар-у, надомат чекувчиларга айландилар.
ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
158. Бас, уларни азоб тутди. Албатта, бунда оят (белги) бор. Лекин уларнинг кўплари мўмин бўлмадилар.
ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ
159. Албатта, Роббинг Ўзи ўта иззатлидир, ўта раҳмлидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
160. Лут қавми расулларни ёлғончига чиқарди.
ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
161. Ўшанда уларга биродарлари Лут деди: «Қўрқмайсизларми?!
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
162. Албатта, мен сизларга ишончли расулман.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
163. Бас, Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат қилинг.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
164. Бунинг учун сизлардан ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина оламлар Роббининг зиммасидадир.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
165. Оламлардан эркакларга борасизми?!
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
166. Ва Роббингиз сиз учун яратган жуфтларингизни қўйиб а?! Йўқ!!! Сиз тажовузкор қавмсиз».
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
167. Улар: «Эй Лут, агар тўхтамасанг, албатта, ҳайдаб чиқарилганлардан бўласан!» – дедилар.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
168. У деди: «Албатта, мен (бу) ишингизни ўта ёмон кўрувчиларданман.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
169. Роббим, менга ва аҳлимга уларнинг қилаётган амалларидан нажот бергин!»
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
170. Бас, унга ва аҳлига – ҳаммаларига нажот бердик.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
171. Қолувчилардан бўлган бир кампир мустасно.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
172. Сўнгра қолганларини ер билан яксон қилдик.
ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
173. Ва уларнинг устига бир ёмғир ёғдирдикки, бас, огоҳлантирилганларнинг ёмғири қандай ҳам ёмон бўлди!
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
174. Албатта, бунда оят (белги) бор. Лекин уларнинг кўплари мўмин бўлмадилар.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
175. Албатта, Роббинг Ўзи ўта иззатлидир, ўта раҳмлидир.
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
176. Қуюқ дарахтзор соҳиблари расулларни ёлғончига чиқардилар.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
177. Ўшанда уларга Шуъайб деди: «Қўрқмайсизларми?!
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
178. Албатта, мен сизларга ишончли расулман.
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
179. Бас, Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат қилинг.
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
180. Бунинг учун сизлардан ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина оламлар Роббининг зиммасидадир.
ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
181. Бас, ўлчовни тўлиқ ўлчанглар ва камайтирувчилардан бўлманглар.
ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ
182. Ва тўғри тарози ила тортинг.
ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ
183. Одамларнинг нарсаларини озайтириб берманг. Ер юзида ёмонликда ҳаддан ошиб, бузғунчилардан бўлманг.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ
184. Сизни ва аввалги наслларни яратган Зотдан қўрқинг».
ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
185. Улар дедилар: «Сен сеҳрланганлардансан, холос.

ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ

186.

Ва сен бизга ўхшаган башардан бошқа ҳеч нарса эмассан. Биз сени, албатта, ёлғончилардан деб биламиз.

ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
187. Агар ростгўйлардан бўлсанг, устимиздан осмоннинг бир бўлагини ташлавор. Сен, албатта, сеҳрланганлардандирсан».
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
188. У: «Роббим қилаётган амалларингизни ўта яхши билувчидир», – деди.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
189. Бас, улар у(Шуъайб)ни ёлғончига чиқардилар. Бас, уларни «соябон» куни азоби тутди. Албатта, у буюк Куннинг азоби эди.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
190. Албатта, бунда оят (белги) бор. Лекин уларнинг кўплари мўмин бўлмадилар.
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
191. Албатта, Роббинг Ўзи ўта иззатлидир, ўта раҳмлидир.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
192. Албатта, у (Қуръон) оламлар Роббининг нозил қилганидир.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
193. Уни Руҳул Амийн олиб тушди…
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
194. сенинг қалбингга, огоҳлантирувчилардан бўлишинг учун.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
195. Очиқ-ойдин араб тилида.
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
196. Албатта, у (Қуръон) аввалгиларнинг китобларида ҳам бордир.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
197. Бану Исроил уламоларининг уни билишлари улар учун далил эмасми?!
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
198. Агар Биз уни баъзи ажамийларга нозил қилсак…
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
199. бас, у уларга уни ўқиб берса ҳам, унга мўмин бўлмас эдилар.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
200. Биз уни жиноятчиларнинг қалбларига ана шундай йўлладик.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
201. Улар то аламли азобни кўрмагунларича, унга иймон келтирмаслар.
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
202. Бас, уларга у (азоб) тўсатдан келур. Улар сезмай қолурлар.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ
203. Шунда улар: «Биз муҳлат берилганлармизми?!» – дерлар.
ﯽ ﯾ ﯿ
204. Азобимизга ошиқадиларми-я?!
ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
205. Айтгин-чи, агар уларни йиллар давомида баҳраманд этсак-да…
ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
206. сўнгра уларга ваъда қилинган нарса келса…
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ
207. ўша баҳра олиб юрган нарсалари нимага асқотур?!
ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
208. Биз огоҳлантирувчилари бўлмасдан, бирон шаҳар-қишлоқни ҳалок қилган эмасмиз.
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
209. Эслатма бўлиши учундир. Биз зулм қилувчи бўлмаган эдик.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
210. У(Қуръон)ни шайтонлар олиб тушганлари йўқ.
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
211. Бу уларга раво эмас ва қила олмайдилар ҳам.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
212. Албатта, улар эшитишдан четлатилгандирлар.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
213. Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилма. Йўқса, азобланганлардан бўласан.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
214. Ва яқинларингни огоҳлантир.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
215. Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
216. Бас, агар улар сенга исён қилсалар, «Мен сиз қилаётган амалларга алоқадор эмасман», – дегин.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
217. Ва ўта иззатли, ўта раҳмли Зотга таваккул қил…
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ
218. сенинг қоим бўлганингни…
ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ
219. ва сажда қилувчилар ичида ҳаракатланишингни кўрадиган Зотга.
ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
220. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
221. Сизларга шайтонлар кимга тушишини айтиб берайми?
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
222. Улар ўта уйдирмачи ва ўта гуноҳкорларга тушурлар.
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
223. Улар эса (шайтонларга) қулоқ осарлар. Уларнинг кўплари ёлғончилардир.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
224. Ва шоирларга гумроҳлар эргашур.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
225. Уларнинг ҳар водийда дайдишларини...
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
226. ...ва ўзлари қилмайдиган ишларни айтишини кўрмадингми?
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
227. Аммо иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар, Аллоҳни кўп зикр этганлар ва мазлум бўлганларидан кейин нусрат қозонганлар мустаснодир. Зулм қилганлар эса қайси қайтиш жойига қайтишларини тезда билурлар.