Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Бомдод намозини ўқиш вақти ҳақида | Ҳадис дарслари (278-дарс)

19:00 / 17 апрель 1126 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي بَرْزَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي الصُّبْحَ وَأَحَدُنَا يَعْرِفُ جَلِيسَهُ، وَيَقْرَأُ فِيهَا مَا بَيْنَ السِّتِّينَ إِلَى الْمِائَةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ. وَلِأَصْحَابِ السُّنَنِ: أَسْفِرُوا بِالْفَجْرِ فَإِنَّهُ أَعْظَمُ لِلْأَجْرِ.

Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдод намозини биздан биримиз ёнидаги одамни танийдиган ҳолда бўлганида ўқир эдилар. Унда олтмиш оятдан юз оятгача қироат қилар эдилар».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

«Сунан» эгалари қилган ривоятда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бомдодни ёруғлик яхши тарқалганда ўқинг. Бас, ўшанинг ажри улуғдир», деганлар.

Шарҳ: Абу Барза розияллоҳу анҳунинг бу ривоятларини ўша вақт воқеълигидан келиб чиқиб тушуниш керак. У вақтларда масжидда чироқ бўлмаган. Шунинг учун Бомдод намозини ўқиш учун масжидда ўтириб, ёнидаги одамни таниб оладиган даражада тонг отиши ўлчов (белги) қилинмоқда.

Шу билан бирга, Бомдодни ўқишни жуда ортга суриб, қуёш чиқишига яқинлаштириб юбормаслик учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоздаги қироатлари олтмиш оятдан юз оятгача бўлганлиги ҳам зикр қилинмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шошилмай, дона-дона қилиб, ҳар оятнинг охирида тўхтаб, қироат қилар эдилар.

Сунан китоблари эгалари томонидан ривоят қилинган зиёдада эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдодни тонг яхши ёришганда ўқишнинг ажри улуғлигини таъкидламоқдалар.

Ҳанафий мазҳабида мана шу ривоятга амал қилинади. Шунинг учун аввал ўтган ҳадислардан бирини ўқиб олиб, дарҳол ҳанафийларни ҳақорат қилишга шошилмаслик керак. Шу билан бирга, бошқалар ўз мазҳаби бўйича олдинги вақтда ўқисалар, уларни ҳам хатода айбламаслик лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламquotАллоҳумма инний аъзу бика мин ғалабатит дайни ва ғалабатил ъадувви ва шамататил аъдаиquot. Маъноси Ё Аллоҳ Қарзга ботиб, давоми...

15959 06:36 / 02.08.2018
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эй аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар. Албатта, мен давоми...

7059 18:05 / 13.11.2019
Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал давоми...

3006 19:00 / 01.06.2022
. . Абдуллоҳ ибн Файруз адДайламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Убай ибн Каъбнинг давоми...

3965 13:30 / 22.07.2020