Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (213-дарс) Хало одоби

19:00 / 11.01.2023 1826 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Хало» деганда қазои ҳожат тушунилади. Инсон қазои ҳожат қилаётганида холи қолади. Шунинг учун учун хало дейилади.


عَنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إذَا ذَهَبَ الْمَذْهَبَ أَبْعَدَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳу: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  бориш жойига (қазои ҳожатга) борадиган бўлсалар, узоқлашар эдилар», деганлар». 

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қазои ҳожатдаги одатлари ривоят қилинмоқда. У киши қачон қазои ҳожат қилмоқчи бўлсалар, иложи борича одамлардан узоқлашиб кетар эканлар. 
Маълумки, ўша пайтларда дунёнинг ҳеч қаерида қазои ҳожат учун қурилган алоҳида жойлар, белгиланган одоб ёки тартиб бўлмаган. Бундай нарсалар дунё тарихида биринчи бўлиб мусулмон жамиятида тартибга солина бошлаган. Бу бобда ўрганадиган баъзи ҳадисларимиз шу борадаги биринчи қадамлар ҳисобланади.

Демак, халонинг одобларидан бири – агар очиқ жойда бўлса, иложи борича узоқроқ жойга бориб, қазои ҳожат қилиш керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Имрон ибн Ҳусайн алХузоъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан намоз ўқимай, давоми...

965 19:00 / 22.11.2023
. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажида хутба қилиб .Аллоҳга тақво давоми...

1013 19:00 / 13 март
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ таборака ва таоло .Мен шерикка энг беҳожат давоми...

3635 17:00 / 01.09.2021
Икки ракат зуҳо намозининг ва ҳар ой уч кун рўза тутишнинг фазли 7тавсия Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам менга давоми...

4686 05:00 / 28.02.2017