Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Деворга қўлни уриб, таяммум қилиш мумкинми? | Ҳадис дарслари (261-дарс)

19:00 / 21.12.2023 1124 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي الْجُهَيْمِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَقْبَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنْ نَحْوِ بِئْرِ جَمَلٍ فَلَقِيَهُ رَجُلٌ فَسَلَّمَ عَلَيْهِ فَلَمْ يَرُدَّ عَلَيْهِ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَتَّى أَقْبَلَ عَلَى الْجِدَارِ فَمَسَحَ بِوَجْهِهِ وَيَدَيْهِ ثُمَّ رَدَّ عَلَيْهِ السَّلَامَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ وَالشَّافِعِيُّ، وَلَفْظُهُ: فَمَسَحَ وَجْهَهُ وَذِرَاعَيْهِ.

Абу Жуҳайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Биъри Жамал томондан юриб келдилар. Бас, у зотга бир киши йўлиқиб, салом берди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга алик қайтармадилар-да, девор томон бориб, юзларига ва икки қўлларига масҳ тортганларидан сўнг унга алик қайтардилар».

Бешовлари ва Шофеъий ривоят қилганлар. У келтирган лафзда:

«Юзларига ва икки билакларига масҳ тортдилар», дейилган.

Аввало ҳадиснинг ровийси Абу Жуҳайм розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик:

Абу Жуҳайм куняси билан машҳур бўлган бу саҳобанинг исмлари Абдуллоҳ ибн Жуҳайм ибн Ҳорис ас-Самма ал-Ансорийдир.

Бу зот саҳоба Убай ибн Каъбнинг сингилларининг ўғилларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта ҳадислар ривоят қилганлар.

Бу кишидан Башир ибн Саид ал-Ҳазрамий, Муслим ибн Саид, Ибн Аббоснинг қуллари Умайр, Маймуна онамизнинг қуллари Абдуллоҳ ибн Ясорлар ривоят қилганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлиқиб, салом берган одам Абу Жуҳайм розияллоҳу анҳунинг ўзлари эканлиги Имом Шофеъийнинг ривоятларида келган экан.

«Беъри Жамал» Мадинаи Мунавварага яқин жойлардан бирининг номи.

Бошқа ривоятларда келишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саломга жавоб қайтарганларидан кейин: «Таҳоратим йўқ эди, ўша ҳолатда сенга алик олгим келмади», деганлар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Деворга қўлни уриб, таяммум қилиш мумкинлиги.

2. Таяммумда билакларга масҳ тортиш кераклиги.

3. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимо таҳоратли юришга ҳаракат қилганликлари.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 18 февралдаги 03-07/1102-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳадис орқали собит бўлган ҳукмлар тўрт қисмга бўлинади 1. Қуръони карим ила собит бўлган ҳукмларни таъкидловчи ҳукмлар. Бунга намоз ўқиш, закот бериш, рўза давоми...

6337 12:00 / 28.11.2018
Ислом арконлари 12тавсия Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарга чиққан эдим. Бир куни давоми...

11323 17:00 / 08.04.2016
. . . . . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Асмо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳайзнинг ғусли ҳақида давоми...

1351 19:00 / 05.10.2023
.Қиёмат соати қачон бўлади, деган саволга бирданбир тўғри жавоб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифда берган жавобларидир. Бу жавоб давоми...

5005 14:40 / 26.07.2019