Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (119-дарс). Абу Амрнинг «Хулоса» номли бутни бузиши

13:00 / 13.01.2021 3664 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَرِيرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَايَعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى إِقَامِ الصَّلَاةِ وَإِيتَاءِ الْزَّكَاةِ وَالنُّصْحِ لِكُلِّ مُسْلِمٍ. رَوَاهُ الشَّيْخَانُ وَالتَّرْمِذيُّ.

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намозни тугал адо этиш, закот бериш ва ҳар бир мусулмонга насиҳат қилиш ҳақида байъат қилдим».

Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Бу ҳадиси шариф Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. У киши билан танишиб олайлик:

Жарир ибн Абдуллоҳ ибн Жобир Бажалий, кунялари Абу Амр. Ҳижратнинг 10-йили, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан қирқ кун олдин Исломга кирдилар. У киши қавмларининг саййиди бўлганликлари учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у киши Исломга кирган вақтларида «Келса, ҳурмат қилинглар», деб марҳамат қилдилар. Ироқда, Қодисияда ва бундан бошқа жойлардаги урушларда иштирок этдилар. Бажала аҳли тафриқага тушганида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу уларни жамлаб, Жарирни бошлиқ этиб тайинладилар.

Бундан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини «Хулоса» номли бутни бузиш учун юбордилар. У киши бутларни ўтда ёқиб юбордилар.

Жарир ибн Абдуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ҳадислар ривоят қилдилар. У кишидан ўғиллари Абдуллоҳ, Мунзир, Иброҳим ва Қайс ибн Ҳозим, Абу Воил, Абу Зуръата ибн Амр ибн Жарир ва бошқалар ривоят қилишди.

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу 50-ҳижрий йилда вафот этганлар.

Бу ҳадиси шарифдан Исломдаги уч муҳим амал ҳам баъзи байъатлардан қўшилганини билиб олмоқдамиз.

1. Намоз – Исломнинг асосий беш рукнидан бири, диннинг устуни. У қоим бўлса, дин қоим бўлади.

2. Закот – Исломнинг асосий беш рукнидан бири. Ҳар бир жамиятда иқтисодий масалаларни тўғри ҳал қилишнинг асосий гарови.

3. Ҳар бир мусулмонга яхшилик йўлида насиҳат қилиш ҳар бир жамиятнинг ижтимоий алоқаларини тўғри йўлга қўйишнинг асосий омилларидан биридир.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар, унинг ҳикмати ва аҳамияти очиқ-ойдин кўриниб турибди.

 «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир сафарга чиққан эдик. Биздан бир кишига тош тегиб, бошини ёриб қўйди. давоми...

984 19:00 / 06.12.2023
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, дин осондир. Кимки динда ашаддий бўлмоқчи бўлса, дин давоми...

4412 18:30 / 02.06.2021
Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир куни бомдод намозидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўта балоғатли ваъз қилдилар. Ундан давоми...

3455 05:00 / 06.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мўмин кишига унинг ўлимидан кейин ҳам етиб турадиган амали ва гўзал ишларидан давоми...

2777 19:00 / 25.05.2022