Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (100-дарс). Ажал ва амал

13:08 / 26.08.2020 4276 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу иш ҳам фақат Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайдиган нарсалардандир. Аллоҳ Ўзининг шомил илми ила барча жонзотнинг, жумладан, ҳар бир инсоннинг ажалини аниқ билади. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким, ҳатто муққараб фаришталар ҳам бирор жонзотнинг ажалини билмайди. Дунёнинг ҳаммаси тўпланиб, бир дона кичкина қумурсқанинг ажалини билишга ҳаракат қилсалар ҳам, уддалай олмайдилар. Дунёдаги барча жонзотни, жумладан, инсонларни яратган Зот–Аллоҳ. Уларга жон ато этган Зот–Аллоҳ. Уларни ўлдирадиган Зот–Аллоҳ. Бинобарин, ҳар бир жонзотнинг, жумладан, ҳар бир инсоннинг ажалини фақат Аллоҳнинг Ўзи билиши ғариб эмас. Ўша Ўзи билган нарсани фаришталаридан бирига айтиб, ёздириб қўйиши қийин эмас. Аллоҳнинг бу илмида ҳам мажбурлаш йўқ.

Амал

Бунинг илми ҳам фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига хос бўлган нарсалардан биридир. Инсон нафақат бош­қаларнинг, ҳатто ўзининг ҳам бир оздан сўнг нима қилишини аниқ билмайди. Инсон бир нарсани ният қилади, унинг учун интилади. Аммо ўша ишнинг амалга ошиши ёки амалга ошмаслиги Аллоҳ таолонинг хоҳиш-иродасига боғлиқ. Аллоҳ хоҳлаган иш бўлади, хоҳламагани бўлмай қолади. Шу сабабдан, Аллоҳ таоло ҳар бир инсоннинг туғилганидан тортиб, ўлгунига қадар қиладиган амалини тўлиқ ва аниқ билиши ғариб эмас.

Чунки инсонни Аллоҳ яратган ва унинг барча имкониятлари, хусусиятлари ва бошқа нарсаларини тўлиқ ва аниқ биладиган ягона Зот–Аллоҳдир. Шунингдек, инсон ҳаёт кечирадиган дунёни яратган Зот ҳам–Аллоҳ. Бу дунёнинг икир-чикирлари, майда-чуйдаларигача тўлиқ ва аниқ биладиган Зот–Аллоҳ. Инсоннинг ҳам, дунёнинг ҳам барча тасарруфини қилиб турадиган Зот–Аллоҳ.

Бинобарин, инсоннинг нима амал қилишини ягона Аллоҳнинг Ўзи билиши ҳақ гап. Агар Аллоҳ бу нарсани билмаса, Аллоҳлиги қолармиди?! Аллоҳ ўша Ўзи билган инсоннинг амалларини фаришталаридан бирига айтиб, ёздириб қўйиши қийин эмас. Ўз навбатида, Аллоҳнинг бу илми бандани у ёки бу амални қилишга мажбурлаш ҳам эмас.

«Ҳадис ва ҳаёт китобидан»

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сиздан бирортангиз мен унга отаонасидан, боласидан ва давоми...

4631 16:10 / 08.08.2019
Намоздан кейинги зикр ва дуолар 16тавсия Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимдан тутиб, .Эй Муоз, Аллоҳга давоми...

108082 17:04 / 08.01.2017
. . Абдуллоҳ ибн Файруз адДайламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Убай ибн Каъбнинг давоми...

3965 13:30 / 22.07.2020
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг давоми...

4402 14:05 / 23.10.2019