Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони карим дарслари (117-дарс) Осим Куфий қироати

14:00 / 29.12.2020 4784 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Осим ибн Абу Нажуд КуфийИмом Осимнинг куняси Абу Бакр. У киши машҳур қори бўлган. Таҳқиқ, балоғат, фасоҳат ва ширин овоз ила қироат қилиш билан машҳур бўлган. Имом Осим тобеъинлардан бўлиб, Ҳорис ибн Ҳассон Бакрий, Рифоъа ибн Ясрибийдек саҳобалардан ривоят қилгани айтилади. Қуръони Карим қироатини Зирр ибн Ҳубайшдан, имом Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумонинг устозлари Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Ҳабиб Суламий ва кўплаб тобеъинлардан олган. 

Имом Осим раҳматуллоҳи алайҳи Куфада қироат илмининг шайхи, етти қорининг бири бўлган. У киши ўзида фасоҳат, таҳқиқ ва тажвидда пешқадамликни жамлаган эди. Қуръони Карим қироатида овози энг гўзал одамлардан бўлган.

Имом Осим ибн Абу Нажуд ҳижрий 127 санада Куфада вафот этган.

У кишининг икки ровийлари – Ҳафс ва Шуъба.

Ҳафс – Ҳафс ибн Сулаймон ибн Муғира Баззоз Куфий. Куняси Абу Амр. Бу киши имом Осимнинг ўгай ўғли бўлган. У кишининг тарбиясида ўсган. Қуръони Карим қироатини ёшлигидан имом Осимдан жуда ҳам дақиқ равишда ўрганган. 

Ҳафс ибн Сулаймон раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 90 йилда туғилиб, 180 санада вафот этган.

Айнан имом Осимдан Ҳафс ривоят қилган қироат ҳозирги кунда бутун олам бўйлаб тарқаган. Бизнинг диёримизда ҳам қадимдан шу қироат жорий бўлган. Бизнинг қироат имомимиз имом Осим, ровийимиз Ҳафсдир.

Шуъба – Абу Бакр Шуъба ибн Аббос ибн Солим Куфий раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 95 йилда туғилиб, 193 санада вафот этган.

Шуъба ибн Аббос раҳматуллоҳи алайҳи катта имом ва амал қилувчи олим бўлган. У киши суннат илмининг имомларидан бўлган. Шуъба ибн Аббос раҳматуллоҳи алайҳи Қуръони Каримни ўн саккиз минг марта хатм қилган, имом Осим раҳматуллоҳи алайҳидан уч марта ўтказган. 

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳнинг китобида ўз райи билан гапириб тўғри айтган бўлса ҳам давоми...

3343 05:00 / 19.01.2017

3989 17:04 / 08.01.2017
285. Пайғамбар унга ўз Роббисидан туширилган нарсага иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Барча Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига иймон давоми...

36591 05:00 / 19.01.2017
35. Сен .Сизнинг шерик келтираётганларингиз орасида ҳаққа ҳидоят қиладигани борми, деб айт. Сен .Аллоҳ ҳаққа ҳидоят қиладир. Эргашишга ҳаққа ҳидоят қиладиган зот давоми...

3339 05:00 / 23.01.2017