1447 йил 5 Рамазон | 2026 йил 23 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръон қироати бўйича рақамли энциклопедия

18:02 / 12 февраль 931 pdf Ўқиш режими + -

Қатар вақф ва ислом ишлари вазирлиги «IslamWeb» портали орқали «Қуръон қироатлари ва уларнинг илмлари энциклопедияси» махсус рақамли лойиҳани тақдим этди. Ушбу лойиҳа Қуръони Карим илмларини замонавий ахборот технологиялари ёрдамида кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Вазирликнинг расмий маълумотига кўра, энциклопедия Мисрдаги қироат мактабларининг собиқ бош раҳбари, Қуръони Карим ходими, фазилатли шайх, доктор Аҳмад Исо Ҳасан Маъсаровий ҳазратлари бошчилигида тайёрланган ва тартибга солинган. Ушбу манба қироат илмларини илмий асосда тушунтириб берувчи кенг қамровли қўлланма бўлиб, уламолар, талабалар ва Қуръон илмига қизиқувчи барча мутахассислар учун мўлжалланган.

Мазкур энциклопедиядаги маълумотлар илмий асосга эга. Унда Қуръон қироатларининг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган силсиласи саҳиҳ иснод орқали етиб келганлиги ва бу йўлларнинг мутавотир экани алоҳида таъкидланган.

Лойиҳа икки муҳим йўналишни бирлаштиради:

1. Бошловчилар учун: мураккаб илмий тушунчаларнинг содда

ва тушунарли баёни.

2. Мутахассислар учун: маълумотларнинг илмий таҳлили ва нақлларнинг аниқ ифодаси.

Мазкур платформа қуйидаги муҳим бўлимларни ўз ичига олади:

- Ўн қироат имомлари: уларнинг ҳаёти, ровийлари ва ривоят силсилалари (иснодлари) ҳақида батафсил маълумот.

- Усул ва фуруъ масалалари: Қироатдаги назарий қоидалар ва амалий фарқларнинг шарҳи.

- Илмий қиёслар: «Етти ҳарф» тушунчаси ва мутавотир қироатлар ўртасидаги фарқлар.

- Тажвид илми: қироатга хос бўлган ҳарфларнинг талаффуз қоидалари.

- Матнлар шарҳи: «Шотибийя», «Дурра» ва «Тоййиба» каби қироат илмига оид машҳур манзумаларнинг изоҳлари.

Ушбу энциклопедия қироат меросини рақамли шаклда ҳужжатлаштириш ва сақлаш йўлидаги улкан қадам сифатида баҳоланди. Мутахассисларнинг фикрича, лойиҳа таълим муассасалари ва Қуръон ёдлаш марказлари учун ягона ва ишончли манба бўлади. Илмий тадқиқотлар учун очиқ ва қулай платформа ролини ўйнайди. Интернет тармоғидаги исломий контент сифатини янги босқичга кўтаради.

Қуръони Карим ходими, фазилатли шайх, доктор Аҳмад Исо Ҳасан Маъсаровий ҳазратлари ҳақида маълумот

 

Мавзуга оид мақолалар
Шу йилнинг 2ndash4 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда давоми...

526 16:26 / 02 февраль
2023 йил 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имомдомлалар ўртасида .Йил имоми ndash 2023, кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда давоми...

1752 14:11 / 05.12.2023
Эрон Ислом Республикаси элчиси Козим Жалолий Москвада 29 апрель куни бўлиб ўтган Рамазон чодириrdquo хайрия ифторлик тадбирида, бутун дунё мусулмонларини давоми...

2308 17:55 / 30.04.2022
Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифини, анъанадагидек, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Бу ҳақда president.uz хабар берди. Қуръон давоми...

1557 17:16 / 10.08.2023