1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Йил имоми – 2023» ғолиби аниқланди

14:11 / 05.12.2023 1719 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имом-домлалар ўртасида «Йил имоми – 2023» кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом-домла беллашди.


Иштирокчилар Қуръони Карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган ишлари ва ижодларини намойиш этдилар. Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.

Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб топилди:
1-ўрин – Тошкент шаҳридаги  «Холид ибн Валид» жоме масжиди  имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилжоновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;

2-ўрин – Андижон вилоятидаги «Мирзахолиқ ота» жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадийхон домла Ҳожиевга II даражали диплом ва 15 млн. сўм пул мукофоти; 

3-ўрин – Самарқанд вилоятидаги «Шайх Худойдод Вали» жоме масжиди имом-хатиби Анвар домла Аҳмедовга III даражали диплом ва 12 млн. сўм пул мукофоти топширилди.

Аллоҳ таоло ғолибликни муборак айласин, қолган иштирокчиларга ҳам келгусида муваффақият ато этсин.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Мана, Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг охирги гуруҳи ҳам ҳаж амалини бажариш учун соғсаломат, эсономон Мадина шаҳридан Макка шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда Дин ишлари давоми...

2207 20:33 / 06.08.2019
Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари ndash Яккасарой тумани Усмон ибн Маъзунrdquo жоме масжидиИброҳимжон домла давоми...

1746 12:00 / 02.07.2021
Нима учун Англия қироли Расуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан юз йил ўтмай калимаи шаҳодат ..Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна давоми...

4268 11:20 / 25.10.2018
Кеча, 25 октябрь куни Қуръони Карим қироати олими, мисрлик шайх Ёсир Абдулбосит Муҳаммад Салим Абдуссамад юртимизга ташриф буюрди. Тошкент халқаро аэропортида давоми...

2276 14:54 / 26.10.2022