1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизга машҳур қори Абдулбосит Абдуссамаднинг ўғиллари ташриф буюрди

14:54 / 26.10.2022 2276 pdf Ўқиш режими + -

Кеча, 25 октябрь куни Қуръони Карим қироати олими, мисрлик шайх Ёсир Абдулбосит Муҳаммад Салим Абдуссамад юртимизга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов ва бир гуруҳ мутасаддилар кутиб олди.

Маълумки, Миср диёри қорилар ила дунёга машҳур. Мустафо Исмоил, Муҳаммад ва Маҳмуд Сиддиқ Миншавий ҳамда Абдулбосит Абдуссамад каби ҳофизу Қуръонларни алоҳида мисол қилиб келтириш мумкин.

«Бутун жаҳон қорилар мусобақаси»нинг уч карра ғолиби, қироати аудио кассеталарга биринчи ёзилган инсон, Миср қорилар уюшмасининг илк президенти, «Жаннатдан келган овоз эгаси» ва «Макка овози», деб баҳо берилган Абдулбосит қори Абдуссамад раҳимаҳуллоҳни барча яхши танийди. Шайх Ёсир Абдулбосит мана шундай табаррук инсоннинг зурриёти ва илмий мероси давомчисидир.

Шайх Ёсир Абдулбосит ўғлининг диёримизга ташрифи давомида муборак қадамжолар, диний таълим муассасалари, жомеъ масжидларга зиёратлари режалаштирилган ва уламолар билан мулоқотлар қилиши назарда тутилган.

Маълумот ўрнида, машҳур Шайх Абдулбосит Абдуссамаднинг 11 нафар – 7 ўғил ва 4 қиз фарзанди бўлган. Шайх Ёсир мазкур Қуръоний оиланинг ўнинчиси, яъни ўғил фарзандларнинг энг кенжаси ҳисобланади.

Шайх Ёсир Қуръон таълимини отаси Шайх Абдулбоситдан олган. У Қуръони Карим қироатига тўлиқ вақт ажратиш мақсадида турли меҳнат фаолиятларини тугатган. Ҳозирда Қуръони Карим қироатлари ва тажвиди бўйича фаолият олиб бормоқда.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Garuda Indonesia авиакомпанияси Рамазон ойининг сўнгги 10 куни мобайнида мусулмон йўловчиларига парвоз вақтида Қуръони каримни ўқиш учун тақдим этмоқда. Бу ҳақда давоми...

1950 14:00 / 28.05.2019
2025 йилги муборак Рамазон ойида Республикамиз масжидларида хатми Қуръон тадбирларида иштирок этувчи қориларни саралаб олиш мақсадида барча вилоятларда давоми...

1121 17:14 / 17.02.2025
Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазири доктор Тавфиқ арndashРабиъа ҳожиларга хурсандчилик хабарини эълон қилиб, ҳожилар сони коронавирус тарқалишидан давоми...

2907 21:04 / 11.01.2023
Инсонларга ёрдам кўрсатувчи жамиятлар федерацияси DDEF нинг Ғарбий Африкадаги Буркина Фасода олиб борган сўнгги фаолиятлари натижасида бир кунда 100 киши мусулмон давоми...

3508 10:33 / 11.03.2019