1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Кўргазмага калимаи шаҳодат зарб этилган тангалар қўйилди

11:20 / 25.10.2018 4236 pdf Ўқиш режими + -

Нима учун Англия қироли Расуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан юз йил ўтмай калимаи шаҳодат 

أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.

(«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ». “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман”), ёзувлари битилган тангаларни чиқарган?

Бу саволга жавобни Лондоннинг Британия кутубхонасида ўтказилаётган  «Англо-саксон қиролликлари: санъат, сўз, уруш» номли кўргазмада билиб олишингиз мумкин, деб хабар бермоқда Daily Star нашри.

Кўргазмада Мерсия ва Англия ҳукмдори ва Англо-Саксония қироли Оффа VIII асрда зарб этишга буйруқ берган олтин танга намойиш этилмоқда. Унинг тарихий аҳамияти шундаки, у ислом дунёсининг Европа билан азалий алоқалари мавжуд бўлганлигига яна бир далил ҳисобланади. 40 йил давомида ҳукмронлик қилган қирол Оффа ташқи сиёсатни ҳам жуда устамонлик билан бошқарган.

Унинг даврида зарб этилган Олтин манкус (Англо-Саксон олтин пенни тангаси – таҳр.) қиймати 30 кумуш пенс (Британия пул бирлиги – таҳр.)га тенг бўлган. Олтин манкуснинг хусусияти шундаки, у ҳижрий 157 йил (милодий 774 йил)га тааллуқли бўлган Аббосийлар сулосасидан Ал-Мансур халифанинг олтин динори нусхасидир. Унга зарб этилган араб ёзуви «Аллоҳдан ўзга Худо (илоҳ) йўқ ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳнинг расулидир»ни англатади. Танга қиррасидаги ўйма нақшнинг давомида «Бошқа динлардан устун бўлган Ҳақиқат дини ва тўғри йўл-йўриқ билан юборган Аллоҳнинг расули – Муҳаммаддир» деб ёзилган. Ҳақиқий тангадан асосий фарқи – қиролнинг ўз исми Оффа Рeкс тасвирланган тамғадир. Мерсия ҳумкдори қирол Оффа милодий 157 йил (мил. 774 йил)га тааллуқли Аббосийлар сулосасидан бўлган халифа Ал-Мансурнинг олтин динори нусхасини яратди. У бир томонида шаҳодат ва иккинчи томонида Оффа қироли номи акс этган деярли ўхшаш нусха эди.

Албатта, бунда инглиз қироли Оффа исломни қабул қилишга қарор қилган, деб бўлмайди. Бу шунчаки қиролнинг Яқин Шарқда ўз таъсирини кенгайтириш ва савдо алоқаларини мустаҳкамлаш учун қилинган муваффақиятли савдо топилмаси, айёрона ҳаракати эди. Бу танга англо-саксон савдогарларга ўша пайтдаги Европанинг энг даромадли бозорида савдо қилиш имконини берарди.

Энг қизиғи, тангаларни зарб этувчи усталарнинг араб ёзуви бўйича саводлари бўлмаган, шунинг учун унда кўплаб ноаниқликлар бор эди. Баъзи бир ёзувлар тескари ўгирилиб қўйилган эди. Боз устига "йил" сўзи ҳам арабчада хато билан ёзилганди.

Шунга қарамай, қирол Оффанинг тилла тангалари англо-саксонлар учун ўрта аср даврида мусулмонлар дунёси билан савдо ва маданий алоқаларни ўрнатиш қанчалик катта аҳамиятга эга бўлганлигини билдиради.

Кўргазма ўз ишини 2019 йилнинг 19 февралига қадар давом эттиради.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Мазкур масжиднинг қурилиши 2013 йилда бошланган эди, ndash дейди Истанбул масжидлари жамияти раиси Урғин Куланк. ndash 2013 йилда Ражаб Тоййиб Эрдуғон Бош вазирлиги давоми...

3917 10:05 / 20.11.2018
Жорий йилнинг 10 август куни Тошкент шаҳридаги .Шайх Зайниддин, жомеъ масжиди мажлислар залида пойтахтимизда фаолият юритаётган имомхатиблар учун маърифат соати давоми...

2426 11:54 / 11.08.2023
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига сафари чоғида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди.Давлатимиз раҳбарига давоми...

1585 12:14 / 25.09.2021
Мусобақада турли давлатлардан жами 35 нафар аёлҳофизалар ўзаро куч синашмоқдалар, деб хабар беради Иорданиянинг АлРай ахборот сайти.Мусобақа Иордания Дин ишлари давоми...

2330 10:10 / 13.03.2019