1447 йил 15 шаъбон | 2026 йил 03 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Самарқандда Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилиши бошланди

16:26 / 02 февраль 284 pdf Ўқиш режими + -

Шу йилнинг 2–4 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистондан келган фатво ҳайъати уламолари ва Туркий давлатлар ташкилоти Котибияти вакиллари иштирок этади.

Мазкур йиғилишда фатво ишлаб чиқиш ва диний масала сўрашда сунъий интеллект дастурларидан фойдаланиш масаласи, қабристонларга оид ҳукмлар, ижарага олинган ерларда етиштирилган маҳсулотлар ушрини ҳисоблаш ва бошқа турмуш ҳаётда юзага келган замонавий масалалар кўриб чиқилади.

Бугун, 2 февраль куни бошланган тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов очиб берди. Анъанага мувофиқ Қуръони карим тиловатидан сўнг муваффақият тилаб хайрли дуо қилинди.

Меҳмонлар Самарқанднинг ислом цивилизацияси ва туркий дунё тарихида тутган ўрни, бу замин асрлар давомида уламоларни бирлаштириб келган маънавий марказ экани алоҳида эътироф этиб ўтишди.

Йиғилишда баъзи фиқҳий масалаларни замон ва макон талабларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқишга эҳтиёж борлиги таъкидланди. Жумладан, ер муносабатлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ушр ва закот ҳисоб-китоблари, шунингдек, янги технологиялар билан боғлиқ масалалар, айниқса, фатво олишда сунъий интеллектдан фойдаланиш масаласи туркий давлатлар уламолари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

Кўриб чиқилиб, қабул қилинадиган бундай қарорлар келгусида ушбу Фатво ҳайъати фаолиятини тизимли равишда давом эттириш, фиқҳий масалаларда яқин ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Россия Федерацияси мусулмонлари раҳбари муфтий, шайх Равил Гайнутдин ташкилотнинг VII ҳисоботсайлов қурултойида Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси давоми...

2077 12:35 / 24.09.2019
Буюк Британиядаги Консервативлар партияси мамлакатнинг ТВ4 телеканалидаги .Dispatches, дастурида антиисломий фикрлар билдирган айрим вакилларинининг партияга давоми...

2523 11:30 / 09.07.2019
.Ҳаж2024, мавсумига нечта чартер йўловчи парвозлари амалга оширилиши маълум бўлди. Бу ҳақда bugun.uz нашри хабар берди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси парвоз давомида давоми...

1239 16:20 / 22.05.2024
.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими, воиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган давоми...

2328 11:50 / 31.01.2022