1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Равил Гайнутдин Россия мусулмонлари диний идораси раиси этиб сайланди

12:35 / 24.09.2019 2067 pdf Ўқиш режими + -

Россия Федерацияси мусулмонлари раҳбари муфтий, шайх Равил Гайнутдин ташкилотнинг VII ҳисобот-сайлов қурултойида Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси лавозимига янги беш йиллик муддатга қайта сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмат хабар беради.

Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси анжуманида бир овоздан, очиқ овоз бериш йўли билан қайта сайланди.

Шунингдек, ташкилотнинг янги Низоми тасдиқланди. Унга кўра янги тузилган Оқсоқоллар кенгашига узоқ йиллар Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Дамир Гизатуллин раис этиб сайланди.

Москва ислом институти ректори Дамир Мухетдинов Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди.

Мазкур қурултойда фахрли меҳмонлар қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳам қатнашди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Шайх Равил Гайнутдинга Россия Федерацияси мусулмонлари диний идорасининг VII қурултойида Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий этиб сайлангани билан самимий муборакбод этди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон бош консули Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими директори билан учрашди. Ўзбекистон бош консули Сирожиддин Шамсутдинов Саудия давоми...

1032 08:56 / 22.04.2025
Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида дунёдаги энг йирик академиялардан бири ҳисобланган Қуръон Академияси очилди. Бу ҳақда islam.ru нашри хабар давоми...

2034 12:00 / 29.12.2020
2025 йил 10 июль куни Қуръони Карим ходими, устоз, шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум бошчилигида .Қуръон ва тажвидни ўргатиш, бўлими ходимлари Ўзбекистон давоми...

1029 16:29 / 11.07.2025
Аввал хабар берганимиздек, Шайхул Ислом муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Бухоро бўйлаб сафарлари давом этмоқда. Кеча аср намозидан сўнг, меҳмонлар давоми...

5481 08:30 / 16.04.2019