1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

2025 йилги Ҳаж мавсумида ўзбекистонликлар учун муносиб шароит яратиш масалалари муҳокама қилинди

08:56 / 22.04.2025 1035 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон бош консули Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими директори билан учрашди.

Ўзбекистон бош консули Сирожиддин Шамсутдинов Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими директори Фарид бин Саад аш-Шаҳрий билан учрашди.

Учрашув аввалида Фарид бин Саад аш-Шаҳрий мамлакатимиз бош консулини янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, Саудия ТИВ раҳбари томонидан имзоланган консуллик экзекватуранинг асл нусхасини тақдим этди.

У, шунингдек, Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими Ўзбекистон Бош консулхонасини барча масалаларда қўллаб-қувватлашини билдирди.

Мулоқот чоғида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик барча йўналишларда мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди. Шу билан бирга, ўзаро савдо-иқтисодий, сайёҳлик, илм-фан ва маданият соҳаларида бўлиб ўтадиган халқаро кўргазма, фестиваль ва конференциялар ҳақида ўзаро маълумотлар алмашиш ҳамда вакиллар иштирокини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар Бош консулхона қошида «Ўзбек тили ва маданияти» марказини ташкил этиш имкониятлари хусусида фикр алмашилдилар.

Бундан ташқари, «Ҳаж-2025» мавсумини юқори даражада ташкил этиш, хусусан Ўзбекистондан келадиган бўлажак ҳожиларга муносиб шароитларни яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юртимизга ташриф буюрган азиз меҳмонлар шайх Аввома бошчилигидаги гуруҳ бугун эрталаб Самарқанд зиёратини давом эттириб, Шоҳи Зинда мажмуасига ташриф давоми...

7184 12:29 / 20.09.2018
Аввал хабар берганимиздек, бугун .Ҳаж ndash 2022, мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан брифинг ўтказилди. Унда ҳаж сафарининг бошланиш куни ҳам маълум қилинди. давоми...

2152 11:29 / 03.06.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг ҳудудий вакилликлари томонидан 2020 йилда фаол хизмат қилган, ўз йўналишларида намунали фаолият кўрсатаётган давоми...

1686 16:30 / 29.12.2020
Янги эълон қилинган MastercardCrescentRating Global Muslim Travel Index GMTIнинг 2023 маълумотига кўра, Индонезия ва Малайзия дунё мусулмон сайёҳлик йўналишлари бўйича етакчи ўринда давоми...

1514 13:42 / 09.06.2023