1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ташкил этилaди

10:53 / 22.04.2025 1088 pdf Ўқиш режими + -

Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигининг Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази муассислигида Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифлари маъқулланган. 

Бу ҳақда 2025 йил 21 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонида баён этилган

Фармонга мувофиқ, Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказининг асосий вазифалари этиб қуйидаги вазифалар белгиланган:

а) буюк аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд ва нақшбандийлик тариқати алломаларининг юксак инсонпарварлик ғояларини илмий асосда ўрганиш, ёш авлодни бағрикенглик ҳамда ўзаро ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида тарғибот ишларини олиб бориш;

б) тасаввуф таълимоти тарихи ва унинг бугунги кундаги аҳамиятини илмий тадқиқ этиш, “Етти пир” алломалари ва азиз авлиёларнинг бой илмий-маънавий меросини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш;

в) нақшбандийлик таълимотининг эзгу ғояларини тадқиқ этиш учун илмий-назарий ва услубий масалаларга бағишланган анжуман, конференция, кўргазма, семинар-тренинг, танловлар ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;

г) тасаввуф таълимотининг илмий асосланган ғояларини тарғиб қилиш, сохта тариқатчиликнинг олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

Аллоҳ таоло ушбу марказнинг халқимиз илму маърифати ва ёшларимиз таълим-тарбияси йўлидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар ато этсин.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Хабарингиз бор, 1516 октябрь кунлари Тошкент ва Хивада .Ислом ndash тинчлик ва эзгулик дини, мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтади. Айни вақтда юртимизга давоми...

1473 19:04 / 14.10.2024
Футбол бўйича Ироқ миллий чемпионати ўйинида футболчи ва ҳакамлар Швецияда Қуръоннинг ёқилишига қарши акция уюштириб, майдонга Қуръон китоблари билан чиқди. Бу давоми...

2258 16:02 / 07.07.2023
ХХР да нашр қилинган Қуръони каримлар ЮНЕСКО томонидан Парижда ташкил этилган кўргазмада намойиш этилди, деб хабар беради IQNA.Кўргазмада Хитойда нашр қилинган давоми...

2267 14:42 / 04.12.2018
Бу воқеа бир неча йил олдин содир бўлган. Яманлик йигит мамлакат жанубидаги Адан вилоятининг масжидларидан бирида бомдод намозини адо этгандан сўнг, Қуръони давоми...

4743 16:30 / 23.03.2021