1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

18 ёшли йигит Қуръон ўқиб туриб вафот этди

16:30 / 23.03.2021 4741 pdf Ўқиш режими + -

Бу воқеа бир неча йил олдин содир бўлган. Яманлик йигит мамлакат жанубидаги Адан вилоятининг масжидларидан бирида бомдод намозини адо этгандан сўнг, Қуръони Каримни ўқиб ўтирган чоғида вафот этди.

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, Марвон Муҳаммад Носир Аллов исмли 18 ёшли бу йигит юрак хуружи натижасида вафот этган. Бу пайтда у уйига яқин «Раҳмат» номли масжидда бомдод намозини жамоат билан адо этгач, Қуръони Каримни тиловат қилиб ўтирган эди.

Масжиддаги бир неча йигитлар уни зудлик билан Адандаги шифохоналардан бирига олиб боришган. Лекин бу пайтда Марвон ҳаётдан кўз юмиб бўлган эди.

Манбаларнинг таъкидлашича, йигитнинг жанозаси ўзи вафот этган масжидда пешин намозидан сўнг адо этилган ва у Адан вилоятининг Бурайқа мудирлиги (тумани)даги «Шаҳидлар» қабристонига дафн этилган.

Яқинларининг айтишича, Марвон Муҳаммад Носир намозларини ўз вақтида адо этадиган, кўплаб гўзал хулқлар ва мақталган хислатлар соҳиби бўлган йигит бўлиб, мана шу фазилати сабабли кўпчилик ўртасида ҳурмат-эҳтиром қозонган эди.

Манба: IQNA.IR/AR

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қоҳира халқаро китоб кўргазмасида Қуръони Каримнинг 180 та қўлёзма нусхасидан ажойиб хаттотлик ва зарҳалланган ноёб энциклопедия намойиш этилди.Вето янгиликлар давоми...

2152 09:00 / 10.07.2021
Бугун 14июнь куни юртимизнинг таниқли уламолари Наманган шаҳрига етиб келишди.Бугуннинг ўзида пешин намозида Наманган шаҳридаги .Исҳоқ Шайх Эшон, жоме масжидида давоми...

2120 16:57 / 14.06.2021
Европа Иттифоқи Мьянмага қарши қурол эмбаргоси ва айрим расмийларига киритган санкциялари муддатини 2020 йил 30 апрелгача узайтирганини маълум қилди. Бу ҳақда IQNA давоми...

2108 07:10 / 01.05.2019
Бугун 23 февраль куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таниқли шарқшунос олим, тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган давоми...

2229 20:30 / 23.02.2021