1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳаж ва Умра ягона портали ишлаб чиқилади

08:50 / 22.04.2025 1370 pdf Ўқиш режими + -

Портал Ҳаж тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда Умра тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантириладиган тизим ҳисобланади.

«Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.

Ҳужжат билан фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги фаолиятни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

♦ жамиятда диний бағрикенглик ва конфессиялараро тотувликни янада мустаҳкамлашга оид илғор механизмларни жорий этиш;

♦ илм-фан ва жаҳон цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларнинг инсонпарварлик, эзгулик, тинчлик ва бағрикенглик каби умуминсоний ва олийжаноб ғояларга асосланган диний-фалсафий меросини чуқур ўрганиш ҳамда кенг тарғиб этиш;

♦ диний-маърифий соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш орқали замон талабларига мос мутахассисларни етиштириш;

♦ аҳоли орасида бирдамлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат руҳини кучайтириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган долзарб илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш;

♦ диний-маърифий соҳадаги халқаро ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда самарадорлигини ошириш.

Фармонга мувофиқ, фуқароларнинг ибодатлар ва диний расм-русумларни амалга ошириши учун қўшимча қулайликлар яратиш, Ҳаж ва Умра зиёратларига бориши билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш жараёнида ортиқча бюрократик тартиботларни бартараф этиш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита ва Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил 1 сентябрга қадар Ҳаж ва Умра ягона порталини ҳамда унинг мобил иловасини ишлаб чиқади.

Белгиланишича:

♦ портал Ҳаж тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда Умра тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантириладиган тизим ҳисобланади;

♦ порталда Ҳаж ва Умра фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар рақамлаштирилади;

♦ вазирлик ва идоралар Қўмита сўровига кўра ўзининг ахборот тизимлари порталга интеграция қилинишини таъминлайди;

♦ Дин ишлари бўйича қўмита портал фаолиятини молиялаштиришга, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, алоқадор давлат ва нодавлат ташкилотлар учун фойдаланиш имкониятини яратишга масъул давлат органи ҳисобланади;

Қўмита Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензиясига эга юридик шахслар ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Порталдан фойдаланиш имкониятини таъминлайди.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хабарингиз бор, бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлди. Ушбу байрам куни муносабати билан Эрон Ислом Республикасида ҳам она тилимизни давоми...

1579 22:40 / 21.10.2021
Америкалик тадқиқотчилар пандемия пайтида ҳалол маҳсулотларга бўлган талабнинг бироз пасайганини қайд этиб, кафолатланган ўсишни башорат қилмоқдалар. Ҳалол давоми...

2023 13:00 / 26.08.2021
Бугун ndash 2021 йил 29 июнь куни пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидига шом намозига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон давоми...

1964 18:29 / 29.06.2021
Бугун барча ижтимоий тармоқларда бир хушхабар тарқалди. Қувайт халқаро қорилар мусобақаси ташкилий қўмитаси раиси Фарид Имодининг маълум қилишича, Қувайт X давоми...

2333 08:30 / 10.01.2019