1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Қуръони Карим ходими, фазилатли шайх, доктор Аҳмад Исо Ҳасан Маъсаровий ҳазратлари

22:00 / 28.08.2024 2173 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим ходими, фазилатли шайх, доктор Аҳмад Исо Ҳасан Маъсаровий ҳазратлари 1953 йил 1 март куни Миср Араб Республикасининг Дақаҳлия вилояти Фотиҳ Морис шаҳрида таваллуд топганлар. Шайх ҳазратларининг тўққиз нафар фарзандлари бўлиб, шулардан уч нафари «Ал Азҳар» университетини тамомлаган. Шайх Аҳмад Маъсаровий ҳазратлари Қуръонга муҳаббати билан танилган Дандит қишлоғида униб ўсдилар. Олти ёшларида қишлоқдаги мактаблардан бирида таҳсил олдилар. Мактаб мударрисларидан бири у кишидаги Қуръонни ёд олишга бўлган рағбат ва муҳаббатни кўриб, боболарига набирасини Қуръон мактабида таҳсил олишини маслаҳат берди. Ҳали 10 ёшга етмаган Аҳмад Қуръони Каримни тўлиқ ёд олдилар. Шундан сўнг қироат илмларини пухта ўзлаштириш учун шайх Муҳаммад Исмоил Абдуҳ ҳазратларининг ҳузурига бориб, орадан бироз вақт ўтгач у кишига «Имом Ҳафс» ривояти бўйича Қуръони Каримни тўлиқ ўқиб, ижоза олдилар. Шунингдек, имом Нофеъдан имом Варш ривояти бўйича ҳам мазкур устозга Қуръони Каримни тўлиқ ўқиб бердилар. Ўн қироат бўйича ижоза олиш учун фазилатли шайх Абдулҳаким Абдуллатиф ва шайх Муҳаммад Абдулҳамид Абдуллоҳларга Қуръони Каримни тўлиқ ўқиб бердилар. Ана шундан кейин шайх Аҳмад оталари билан Қоҳирага кўчиб ўтдилар ва у ердаги Шиброл Азҳарий қироатлар институтига ўқишга кирдилар. Ўқиш асносида машҳур шайхлар ва забардаст уламолар билан учрашиб, улардан турли соҳаларда таълим олдилар. Жумладан, шайх Ҳамзоний роҳимаҳуллоҳ, шайх Муҳаммад Итр ва шайх Аҳмад Ашмунийларни айтиш мумкин.

Сўнгра шайх Аҳмад «Ал Азҳар» университетининг «Исломий илмлар» факультетига ўқишга кириб, 1980 йилда мазкур факультетни «Исломий ва араб илмлари» йўналиши бўйича имтиёзли тамомладилар.

1981-85 йилларда Саудия Арабистонидаги университетлардан бирида «Муаллимлар» факультетида фаолият юритдилар.

1985 йилда шайх Аҳмад илмий ишларини давом эттириб, 1989 йилда «Ҳадис ва унга оид илмлар» мавзусида илмий-тадқиқот ишини якунлаб, магистр даражасини олдилар.

1992 йилда худди шу мавзуда илмий тадқиқот ишини давом эттириб, «Энг юксак шараф» унвони билан бир қаторда докторлик даражасини қўлга киритдилар.

Шайх Аҳмад Маъсаровий ҳазратлари бир қанча расмий лавозимларда фаолият юритдилар.

1976-93 йилларда «Ал Азҳар» университетига қарашли интитутларда мударрис сифатида меҳнат қилдилар. «Ал Азҳар» университетининг «Исломий илмлар» кафедрасида ҳадис фанидан таълим бердилар. Шундан сўнг доцент, кейинчалик эса профессор даражасини олдилар.

1999 йилда Миср радио-телевидение синов қўмитасининг аъзоси, 2003 йилда Исломий тадқиқотлар академияси қошидаги Мусҳафларни текшириш қўмитаси раиси бўлдилар.

2004-14 йилларда Миср қорилар уюшмаси шайхи этиб тайинландилар. Шайх Аҳмад ҳазратлари кўплаб халқаро Қуръони Карим мусобақаларида ҳайъат раиси бўлганлар ҳамда бир қатор халқаро учрашувларда маъруза қилганлар.

Шайх Маъсаровий ҳазратларининг қаламларига мансуб «Минҳатул Фаттоҳ фий аҳадийсин никоҳ», «Никоҳул мутъати байнат таҳлил ват-таҳрим», «Аҳкамун нузур мин суннати Росул» китоблари чоп этилган. Бундан ташқари шайх ҳазратларининг Мусҳафи шарифни тўлиғича тартил билан ўқиб берган аудио ёзувлари кенг оммага тақдим этилган.

Қолаверса, Қуръони Каримга ихтисослашган «Ал-Мажд» каби бир қатор телевизион ва фазовий телеканалларда у кишининг видеотасвирли Қуръон тиловатлари тақдим этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳофиз Заҳабий .Маърифатулқурроилкибро аълаттабақоти валаъсор, ҳамда қорилар имоми, ҳофиз Ибн Жавзий .Ғоятунниҳоя фии табақотилқурро, китобларида 3951005 йили давоми...

1908 09:00 / 10.01.2022
Шайх, имом, ҳофиз, ўрнак бўлувчи, мусанниф, сиқа Абул Фатҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Самкувайҳ Асбаҳоний.Ҳиротда истиқомат қилганлар. Ҳадис илмининг давоми...

2027 15:00 / 06.12.2020
Мелодий 1867 йили Ҳиндистоннинг Девбанд шаҳарчасида диний ўқув муассасаси ndash олий мадрасага асос солинади. У .Дор алулум, номи остида бугунги кунгача мингминглаб давоми...

3577 19:30 / 04.06.2021
1207ndash1273 Сўфий шоир, ислом дини уламоси, машҳур фақиҳ ndash Жалолиддин Румий нафақат Шарқда, балки Ғарбда ҳам ном қозонган, бундан саккиз аср аввал яшаб ижод қилган давоми...

2851 15:40 / 04.10.2024
Аудиолар

211059 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

10430 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130320 14:35 / 11.08.2021