1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Рамазон чодири» Москва мусулмонларини бирлаштирмоқда

17:55 / 30.04.2022 2225 pdf Ўқиш режими + -

Эрон Ислом Республикаси элчиси Козим Жалолий Москвада 29 апрель куни бўлиб ўтган “Рамазон чодири” хайрия ифторлик тадбирида, бутун дунё мусулмонларини бирлашишга чақирди.

“Мен барча диндошларни бирлашишга чақираман. Бутун дунёда мусулмонлар бирлашиши керак ва шундай йўл билан Ғарб мафкураси ва иккиёқлама стандартлар сиёсатига тўсиқ қўйиш мумкин. Бизнинг Қуръонимиз, Қибламиз ва Оллоҳимиз бир”, — деди элчи.

Жалоли айтишига кўра, мусулмонларнинг асосий кучи – бу ирода ва бирликдир. Ғарб ҳарчанд экстремистик ҳаракатларни уюштирмасин, мусулмонлар орасида низо чиқара олмайди.

“Ғарб мафкурачилари террорчи ва экстремистларни мусулмонлар номидан ҳаракат қилишга ишонтира олди, лекин дунёда мусулмонлар орасида низо чиқара олмади. Бизнинг динимиз соф ва барчани тинчлик ва яхши қўшничиликда яшашга чақиради” – деди Жалолий.

Эрон элчиси фаластин муаммоси борасида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбга ишонч йўқ, чунки Фаластинни эркин қилиш борасида энг юқори доираларда ўтказилган музокаралар ҳам ҳеч нарсага олиб келмади. БМТ томонидан қабул қилинган 900 дан ортиқ ҳужжатлар фақат қоғозда қолди.

“Бир куни келиб дунёдаги барча мусулмонлар Ал-Ақсо масжидида намоз ўқишга имкони пайдо бўлишига ишонаман”, - деб сўзини тугатди элчи.

Халқаро Ал-Ақсо куни – Рамазон ойининг сўнгги жума куни нишонланади. Ушбу кунни нишонлаш Эрон собиқ раҳбари Оятулло Ҳумайний ташаббуси билан, фаластин халқининг мустақиллиги учун курашига бирдамлик рамзи сифатида 1979 йилда бошланган.

Москвада турли давлатлар ва Россиянинг турли вилоятларидан келган мусулмонлар жуда кўп яшайди. Ҳар йили Рамазон ойида Хотира масжиди ҳудудида “Рамазон чодири” номли хайрия ифторлик ўтказиш – анъанага айланган. Тадбир Москвада яшайдиган бирор мусулмон давлатлари, миллий, диний ёки бошқа уюшмалари ҳомийлигида ўтказилади. Бир кун ўзбеклар, бошқа кун тожиклар, учинчи кун татар мусулмонлари 1500 киши учун ифторлик дастурхони ёзади. Одатда, Рамазон ойи бошланмасдан туриб чодирда бўш кун қолмайди.

Ифторлик давомида ҳомий томон турли маданий ва диний тадбирлар ҳам намойиш қилиши мумкин, Қуръон тиловат қилинади, нашидлар куйлайди, танловлар ўтказилади. “Рамазон чодири” миллати ва мазҳаби ва бошқа гуруҳидан қатъий назар – барча мусулмонларни бир хил қабул қилади. Москвада ушбу ажойиб анъана бошланганига бу йил 16 йил тўлди.


Manba: Azon.uz




Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймБугун тарихий кун бўлди2018 йилнинг 28 март санаси Ўзбекистонимиз тарихига ажойиб янгилик билан кирди. Аллоҳ таолонинг муборак каломи, давоми...

8187 13:29 / 29.03.2018
Бугун, 3 июнь куни .Ҳаж ndash 2022, мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда ҳаж сафари нархи ҳам маълум қилинди.Брифингда ҳаж сафарини ташкил этиш давоми...

2393 10:28 / 03.06.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадназар Қаюмовнинг Azon.uz`га маълум қилишича, куни кеча тарқалган хурсанчилик хабарларга бугун яна давоми...

2355 14:54 / 13.08.2020
18 ёшли мусулмон Аҳмад Ҳафнавий Токио Олимпиадасининг ҳақиқий кашфиётига айланди. Тунислик сузувчи ушбу ўйинларда олтин олган Африка қитъасининг биринчи вакили давоми...

2125 14:30 / 27.07.2021
Аудиолар

213477 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132689 14:35 / 11.08.2021